Республика алоқа ходимлари Тармоқ келишувининг ярим йиллик якунлари муҳокамасида бу ҳақда фикрлар билдирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув мавжуд. Ушбу ҳужжат асосида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекомуникация технологиялари давлат қўмитаси Ҳайъати ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсати ўртасида ҳам соҳа ходимлари фаровонлигини ва реал даромадларини оширишга, бандликни таъминлаш, саломатлигини ҳимоя қилиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларини ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тармоқ келишуви имзоланган.Ўз навбатида мазкур Келишувни бажарилиши ҳар ярим йилда қўшма мажлисда атрофлича муҳокама этилади, тегишли қарорларни қабул қилиш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилади.
Яқинда мазкур Тармоқ келишувини бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекомуникация технологиялари давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги барча корхонлар билан касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни янада самарали ташкил этиш борасида юқорида таъкидлаганимиздек, қўшма мажлис бўлиб ўтди. Бунда албатта, алоқа соҳасининг барча корхонлари билан касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни янада самарали ташкил этилганлиги 2013-2014 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси тасдиқланганлиги ҳам соҳа ходимларининг фаровонлигини таъминлашга ва реал даромадларини ошишига муносиб хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекомуникация технологиялари давлат қўмитаси тизимидаги компания ва жамиятларда меҳнат қилаётган41857нафар ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақлари жамоа шартномаларига асосан 2013 йилда 707,1 минг сўмни ташкил этган бўлса, бу - 2012 йилга нисбатан 44 фоизга ошганлиги эътироф этилди.
Жамоа шартномалари орқали эса кам таъминланган 1338 та оилаларга жами 247,4 млн. сўм, шундан 33,0 млн. сўм касаба уюшма бюджети ҳисобдан моддий ёрдам кўрсатилшига эришилди.
Шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар сотиб олишлари учун оилали ходимларга уй-жой қўрилишига 543 та иш берувчилар маблағи ҳисобидан 1 млрд. 10 млн. сўмлик фоизсиз ссудалар берилганлиги ҳамда ишчи-ходимларнинг олий ўқув юрталарида тахсил олаётган 222 нафар талабалар учун шартнома пулларининг бир қисми, яъни 523,0 млн. сўм иш берувчилар маблағи ҳисобидан тўлаб берилди.
Инсон ҳаётидаги унутилмас шодиёна - байрам кунлари арафасида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг 970 нафарига нақд пул шаклида, жами 53,0 млн. сўм, шундан 4,2 млн. сўми касаба уюшма бюджети ҳисобидан моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Юртимиз келажаги бўлмиш, касб-ҳунар коллежаларини тугатган, соҳа корхоналарига ишга жойлашган 378 нафар ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшма бюджети ҳисобидан 16,0 млн. сўм миқдорда бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди. Бу борада белгиланган режа 128 фоизга бажарилди.
Шунингдек, соҳа корхоналарида амалиёт ўтаган касб-ҳунар коллеж ўқувчиларининг 200 нафарига энг кам иш хақининг 20 фоиз миқдорида касаба уюшма бюджети ҳисобидан бир марталик ёрдам пуллари тўлаб берилди.
Давлат қўмитаси тизимидаги корхона ва муассасаларда жамоа шартномасида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ бажарилишига эришилди. Шу билан бир қаторда, компания ва жамиятлар таркибидаги бази филиаллар томонидан жамоа шартномаларида белгиланган мажбуриятларни бажарилишида сусткашликка йўл қўйилган ҳолатлар ҳам юз берди. Масалан, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг Хоразм филиалида 3 млн. 800 минг сўм, Тошкент филиалида 12 млн. 401 минг сўм меҳнат муҳофазаси тадбирларига сарфланган бўлиб, бу йўналишдаги ишлар талабга жавоб бермайди. Ёки меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларга эса “Матбуот тарқатувчи” АКнинг Наманган филиали 563 минг сўм, Қашқадарё филиали 500 минг сўм маблағ сарфлаганлигига нима дейсиз?
Жамоа шартномаларида ходимларга ижтимоий имтиёзлар тўлаб берилиши бўйича ҳар бир ходимга 2013 йил якунига кўра, “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиалида ўрта ҳисобда 20 минг сўм, Хоразм филиалида 131 минг сўм, Қорақалпоғистон Республикаси филиалида 137 минг сўм, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалида 88 минг сўм, Сирдарё филиалида 56 минг сўм, Тошкент филиалида 86 минг сўм бўлиб, қолган филиалларга нисбатан кам миқдорини ташкил этаётганлиги бу борада талай ишлар қилинишини тақозо этади.
“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Сурхондарё филиаллари ҳамда “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали жамоа шартномаларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баробари ўрнига бир баробари миқдорида моддий ёрдам тўлаб берганлигиничи? Юқорида қайд этилганлар камчиликлар билан биргаликда “Матбуот тарқатувчи” АК тизимидаги корхоналар томонидан тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйилган холатлари ҳам учрайди.
Тармоқ келишувининг 2013 йил бажарилиши якунларини кўриб чиққан Давлат қўмитаси Ҳайъати ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсати қўшма мажлиси тегишли қарор қабул қилди. Қарорда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2012-2014 йилларга тузилган Тармоқ келишуви 2013 йил якуни бўйича асосан бажарилганлиги эътиборга олинди.
Бу борадаги ютуқ ва камчиликларни назоратга олиш ҳамда меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилишда Тармоқ, Тариф келишувлари ва Жамоа шартномаларида иш берувчилар томонидан олинган мажбуриятларни бажарилишига алоҳида эътибор қаратиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Махмудов зиммасига юклатилди. “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ, “Матбуот тарқатувчи” АКлари билан Тариф келишувларига ва “Ўзбектелеком” АК билан Ягона жамоа шартномасига кўра Давлат қўмитаси тизимидаги корхоналар жамоа шартномаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ишларини амалга ошириш ҳамда Тармоқ, Тариф келишувлари ва Жамоа шартномаларини ҳар ярим йилда бажарилиши юзасидан таҳлилий-танқидий маълумотларни тайёрлаш ёхуд белгиланган тартибда муҳокама этиб бориш, қўшма қарорларни назорат қилиш ишларини ташкил этиш вазифалари ҳам қўшма йиғилиш қарорига асосан Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаевга юклатилди.
Мазкур Давлат қўмитаси Ҳайъати ҳамда касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг қўшма мажлиси сўнгида “Тармоқ келишувига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги (2014 йил 27 январида 31/16-25 “о”-сон) қўшма буйруқ-қарор билан тасдиқланган Ишчи гуруҳи таклифлари инобатга олинди ва Тармоқ келишуви 2014-2016 йилларга мўлжаллаб тузилган, деб ҳисобланилди.
Тизимидаги акциядорлик компания, жамият, корхона ва муассасалари ҳамда касаба уюшмаси ташкилотлари раҳбарлари зиммасига ҳам талай вазифалар юкланди. Энг аввало, Келишувлар ва Жамоа шартномаларида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишида йўл қўйилган камчиликларни 2014 йилда бутунлай бартараф этиш, уларни жойларда тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан меҳнат жамоаларида ўтказиладиган йиғилишларда таҳлилий-танқидий жиҳатдан кўриб бориш, муҳокама этиш ҳар бир катта-кичик раҳбарга топширилди.
М.Қиёмов