Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон алоқа ходимлари Марказий кенгаши раиси А.Ишанходжаевнинг ташаббуси билан Андижон вилоятида фаолият юритаётган алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятларини устав талаблари даражасида ташкил этиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари амалга оширилди.
Тадбирни Марказий кенгашнинг малакали мутахассислари Ю.Гапуров ва Р.Тўраевалар олиб бордилар.
Тадбир негизида Андижон вилоятида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолият юритаётган еттита бошланғич касаба уюшма ташкилотлари қамраб олинди.
Хусусан, “Ўзбектелеком” АК Андижон филиали, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Андижон филиали, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Андижон ҳудудий бўлинмаси, “Андижон матбуот тарқатувчи” МЧЖ, ОАТ “Алоқабанк” Андижон филиали, З.М.Бобур номидаги Андижон Ахборот кутубхона маркази, Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи шулар жумласидандир.
Амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари белгиланган режа-жадвал асосида ташкиллаштирилиб, хар бир бошланғич ташкилотнинг фаолияти атрофлича ўрганилди, кадрлар бўлимида меҳнат дафтарчаларининг юритилиш ҳолатлари, ходимларнинг шахсий таркибига оид буйрқларнинг тўғри расмийлаштирилиши, жамоа шартномаларининг бажарилиши каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Бошланғич ташкилотлар томонидан 2013 ва 2014 йилларда амала оширилган ишлар тахлил қилиниб, керакли маслахатлар берилди ва келгуси фаолиятни ташкил қилишда аҳамият берилиши лозим бўлган муҳим жихатлар кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, “Соғлом бола йили” давлат дастурининг бажарилиши борасида амалага оширилиши керак бўлган ишлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан илгари сурилган устивор йўналишлар, ижтимоий шерикчилик асосида иш юритиш, касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий ҳимояси, ҳуқуқий билимларини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкилллаштириш каби йўналишларда кенг маънода тушунчалар берилди.
Шунингдек, бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ижро интизомини юритиш, олиб борилаётган фаолият юзасидан хужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш борасида берилган кўрсатмалар асносида касаба уюшма ташкилотлари раислари ўз қизиқтирган саволларга батафсиз жавоб олдилар.
Тадбирнинг сўнги куни соҳада фаолият юритаётган касаба уюшмаси раислари ва фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари юзасидан ўрганиш натижалари танқидий жихатдан мухокама қилинди, аҳамият берилиши керак бўлган муҳим жихатларга тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда касаба уюшмалари фаолиятига янгича қараш билан ёндошиш бугунги куннинг муҳим талабларида бири эканлиги ва бу борада касаба уюшмалари аъзоларининг маънавиятини ва хуқуқий билимларини ўстиришга алохида аҳамият қаратиш “Касаба уюшмаси соатлари”ни тизимли ташкил этиш,, аёллар ва ёшларга айниқса, касб хунар коллежларини тамомлаб, ишга келган ходимларга алохида эътибор қаратиш, уларнинг қўнимлилигини таъминлаш ҳар бир касаба уюшмаси аъзосининг бурчига айланиши кераклиги таъкидланди.
Бундан ташқари, нодавлат ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб қилиш юзасидан тавсия ва таклифлар берилди. Бундан ташқари касаба уюшмаси аъзоларини соғломлаштириш, мадани-маърифий ва спорт ишларини ташкил этиш ва бу борада хужжатларини тўғри расмийлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш жонли мулоқат тарзида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
Шахсан менга, касаба уюшмалари тизимида ёш мутахассис сифатида фаолият юритаётган ходимга, ушбу ташкил этилган амалий ёрдам муҳим аҳамият касб этди. Зероки, минг бора эшитгандан бир бора кўрган афзал деган нақил нақадар ҳаққоний айтилганлигига яна бир бор амин бўлдим.
Ўтказилган тадбир муобайнида мен ўзимни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдим. Энг қувонарлиси шундаки, 2013 йилнинг май ойидан бошлаб олиб борган фаолиятимга ўзга нигоҳ билан қараб, бахо бериш имконияти пайдо бўлди, келгуси фаолиятим ташкил этишда аҳамият беришим керак бўлган жихатларни ўзимга белгилаб олдим.
Мен ўйлайманки, бундай тадбирларни ташкил этиш биз каби бошланғич ташкилотлар фаолиятини наъмунали ташкил этишда муҳим ахамият касб этади ва албатта ўзининг амалий натижаларини беради.
Ушбу амалий ёрдамни ташкил этган Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашига ўзимнинг чуқур миннаддорчилигимни билдириб, уларнинг келгуси фаолиятида мувоффақиятлар тилаб қоламан.
“Ўзбектелком” АК Андижон филиали
касаба уюшмаси қўмитаси раиси
М.Мусаев