22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

User Rating:  / 0
PoorBest 

Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини, уларнинг ҳуқуқий билим савиясини ва маданиятини ошириш, корхона ва ташкилотларда меҳнат, бандлик ва меҳнат муҳофазаси қонунчилигида назрада тутилган кафолатларни жамоа келишувлари ва шартномалари орқали янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тармоқ касаба уюшмалари фаолиятининг асосий мақсади ва устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

2014 йилнинг 1 январ ҳолатига тармоқ касаба уюшмалари ўз сафларида 62 мингдан зиёд аъзоларни бирлаштирди.

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши юқорида қайд этилган устувор йўналишларни амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Респубилкаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан Тармоқ, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ ва “Матбуот тарқатувчи” АК Тариф келишувлари ҳамда “Ўзбектелеком” АК билан Ягона жамоа шартномаси ҳамда 180 дан ортиқ корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари 2012-2014 йиллар учун қабул қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирилиги ҳамда Марказий кенгаш эксперт комиссиясидан рўйхатдан ўтказилган.

Иш берувчилар ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан олинган мажбуриятларни бажарилиши юзасидан ҳар ярим йилда меҳнат жамоаларининг конференцияларни ўтказиш тизимли равишда йўлга қўйилган.

Хусусан, келишувлар ва жамоа шартномалар орқали ижтимоий ривожланиш, меҳнат шароитлари ва унинг муҳофазаси, иш ҳақи, иш билан таъминлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан юқорроқ ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар тарзидаги қўшимча тўловлар, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, боқувчисини йўқотган, кўп болали, кам таъминланган оилаларга, ёш болали аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш ишлари тизимли йўлга қўйилаётганлиги эса ўз навбатида Тармоқ,Тариф келишувлари ва ягона Жамоа шартномасига иккита янги бўлим Аёллар меҳнатини тартибга солиш, қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар ҳамда Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатларни киритилишига асос бўлди.

Натижада 2012 йилда 2-ёшдан 3-ёшгача бола парвариши билан банд бўлган 192 та аёлга 94 млн. сўм, 2013 йилда 374 нафар аёлларга 172 млн. сўм маблағ миқдорида моддий ёрдам берилишига эришилди.

Ижтимоий шерикликни янада самарали олиб бориш мақсадида Давлат қўмитаси билан Марказий кенгашнинг ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича 2013-2014 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур режа асосида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши масъул ходимлари томонидан “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ тасарруфидаги ўқув марказларида филиаллар директорлари ва бош бухгалтерлари, “Матбуот тарқатувчи” АК тизимидаги корхона раҳбарлари, РТУМ ДУКнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари ҳамда почта туман боғламалари директорлари учун жами 200 нафардан ортиқ тингловчиларга “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари жамоа шартномалари ва келишувлари” мавзуларига оид ташкил этилган ўқув машғулотлари тақдимот шаклда ўтказиб келинмоқда.

         

Шунингдек, қўшма тадбирлар режаси асосида ҳудудларда янги ташкил этилган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг 17 нафари билан меҳнат шартномалари тузилиб, ойлик иш ҳақининг 50 фоизини ва 9 нафарига устама ҳақ иш берувчилар маблағи ҳисобидан тўлаш амалга оширилди ҳамда уларнинг Устав фаолияти бўйича ишларини олиб бориш учун зарур шароит яратиб берилди.

Жамоа жартномаларида қабул қилинган имтиёзлар асосида соҳа ходимларининг ўртача иш ҳақи 2010 йилдаги 387,5 минг сўмдан 2013 йилда 707 минг сўмга кўтарилди.

Шунингдек, жамоа шартномаларидаги ижтимоий имтиёзлар бўлимининг асосий кўрсаткичлари асосида ходимларга сарфланган маблағлар 2010 йилдаги 7,6 млрд. сўмдан, ўтган 2013 йил якунида 9 млрд. сўмни ташкил этди.

Давлат дастурлари тадбирларини бажариш борасида иш берувчилар билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини жисмонан ва маънавий соғломлаштириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан ўтган йили кам таъминланган 1338 та оилалар вакилларига жами 247,4 млн. сўм, шундан 33,0 млн. сўм касаба уюшма бюджети ҳисобдан моддий ёрдам кўрсатилди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек, уй-жой қўрилиши учун 543 та оилаларга иш берувчилар маблағи ҳисобидан 1 млрд. 10 млн. сўм фоизсиз ссудалар ажратилди.

Олий ўқув юрталарида тахсил олаётган 222 нафар талабалар учун шартнома пулларини бир қисми, яъни 523,0 млн. сўм иш берувчилар маблағи ҳисобидан тўлаб берилди.

Касб-хунар коллежаларини тугаллаб соҳа корхоналарига ишга жойлашган 378 нафар ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшма бюджети ҳисобидан 16,0 млн. сўм миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, соҳа корхоналарида амалиёт ўтаган касб-ҳунар коллеж ўқувчиларининг 200 нафарига энг кам иш хақининг 20 фоиз миқдорида касаба уюшма бюджети ҳисобидан бир марталик ёрдам пуллари тўлаб берилиб, режа 128 фоизга бажарилди.

Амалга оширилаётган ишлар кенг ёритиш юзасидан Марказий кенгашнинг “TRADEUNIONICT.UZ” вебсайтини Интернетдаги кўриниши модернизация қилиниб, янги интерактив ва бошқа руқнлар ташкил этилди, тармоқ касаба уюшмалари фаолиятлари учун зарур меърий хужжатлар тўпламлар ҳамда ёритувчи мақолалар билан тўлдирилиб борилмоқда.

Марказий кенгаш ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилотларга жадвал асосида жойига чиқиб амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг фаолияти ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари Марказий кенгашда ҳафталик йиғилишларда муҳокам қилиниб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Марказий кенгаш томонидан қуйи ташкилотлар учун ҳуқуқий ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид 2000 донадан зиёд буклетлар ва меъёрий ҳужжатлар тўпламлари билан таъминландилар.

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ ТАТУ талабалари, коллеж ҳамда академик лицей ўқувчи ёшлари Марказий кенгашнинг стипендияси билан тақдирланишди.

Марказий кенгаш тизимидаги бошланғич ташкилот фаолиятини янада самарали ташкил этиш, ижобий ишларини кенг тарғиб этиш мақсадида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказилди. “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловида тузилмадан 9 та бошланғич ташкилотлар республика босқичига чиқишди ва “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Самарқанд филиали Федерация Кенгашининг номинациясига сазовор бўлди.

     

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йиллар учун имзоланган Бош келишув асосида амалдаги Тармоқ, Тариф ва ягона Жамоа шартномасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида таклифлар тайёрланди.

Уйлаймизки, мазкур таклифлар асосида меҳнаткашларнинг ижтмоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини янада самарали ҳимоялаш борасидаги ижтимоий шериклик тамойили асосида ижобий натижаларга эришамиз. Зеро, касаба уюшмаларининг мақсади “Инсонга наф келтириш олий бахтдир”!

Ўзбекистолн алоқа ходимлари

касаба уюшмаси Марказий кенгаши

ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси

Гапуров Юнус Юсупович

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi