22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ТАНЛОВЛАРДА ЭНГ ФАОЛЛАР ТАНЛАБ ОЛИНМОҚДА

User Rating:  / 0
PoorBest 

 

Хусусан, соҳада фаолият юритаётган ва таълим олаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий - интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшларда ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат, фахр туйғусини шакллантириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароитлар яратиш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида 15140 нафар ёшлар фаолият юритиб, уларнинг 8309 нафари олий маълумотга эга мутахассислардир.

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ўртасида 2014 йил 7 апрелда қабул қилинган 01-3/17-20“о” - сонли қўшма қарори асосида соҳа тизимидаги акциядорлик компания, жамиятлар ва корхоналарда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Энг фаол ёш алоқачи”, “Энг фаол ёш дастурчи” номинациялар бўйича танловлар ўтказиш белгиланган.

Тасдиқланган Низом ҳамда баҳолаш Мезонига мувофиқ худудий ишчи комиссиялар томонидан иштирокчилар таркибидан энг фаоллар аниқланади.

Вилоятларда худудий бошқармалар рахбарлигида ташкил этилган ишчи комиссияларга 106 та корхона, ташкилот ва муассасалардан 200 нафардан зиёд ёш мутахассисларни номзодлари тегишли хужжатлар билан тақдим этилди.

Бугунги кунда ишчи комиссиялар хулосасига кўра Қорақалпоғистон Республикасида ТТТ-6 филиалидан, “Ўзбекелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Бухоро, Қашқадарё вилоятлари филиалларидан иштирок этган мутахассислар “Энг фаол ёш алоқачи” ва “Энг фаол ёш дастурчи” номинацияларида юқори балларга эришишди ва уларга республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди. Қолган худудларда ҳамда Тошкент шаҳрида танловлар қизғин бахслар билан ўтказилмоқда.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi