22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Д И Қ Қ А Т ! СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА КЎЧМА СОВРИН ТАЪСИС ЭТИЛДИ.

User Rating:  / 0
PoorBest 

Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида ишчи гуруҳларни шакллантириш ҳамда стол тенниси мусобақаларини уч босқичда ҳудудларда ва Тошкент шаҳрида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган раҳбарлар, ишчи - ходимлар ўртасида 2 та гуруҳда 35 ёшгача ва 35 ёшдан катталар ўртасида яккахон тартибда ўтказилади.

1-босқич: “Ўзбектелеком”, «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниялари, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ филиаллари таркибий бўлинмаларида май-инюь ойларида;

2-босқич: ҳар бир филиал ва қолган алоқа корхона, ташкилот ходимлари ўртасидаги саралаш мусобақалари июль ойининг биринчи декадасида;

3-босқич: ҳудуд марказларида филиалларнинг иккинчи босқич ғолиблари, ҳамда ҳудуддаги қолган алоқа корхона, ташкилотлар ғолиблари ўртасида июль ойининг иккинчи декадасида ўтказилади.

Тошкент шаҳрида жойлашган алоқа корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида май-июнь ойларида ҳамда мазкур мусобоқа ғолибларининг саралаш ўйинлари июль ойида ўтказилиб, энг юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилардан иборат терма жамоа республика босқичи мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Стол тенниси мусобақа иштирокчиларидан шакллантирилган терма жамоа таркиби камида 4 та корхона, ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат бўлиши шарт.

Республика босқич мусобақаси иштирокчилари диққатига!

Ҳудудий терма жамоалар буюртмаси Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан, Тошкент шаҳри терма жамоасининг буюртмаси Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси томонидан тасдиқланади.

Терма жамоаларнинг буюртмалари Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига 2014 йилнинг 1 августига қадар тақдим этилади.

Мусобақанинг республика босқичи “Мустақиллик куни” байрами арафасида ўтказилади. Аниқ муддатлари ва ташкил этиш тартиби Ташкилий қўмита томонидан қўшимча маълум қилинади.

Тўлиқ маълумотга эга бўлишни истаганларга Сайтимизнинг «Меъёрий ҳужжатлар» бўлимига киришни тавсия этамиз!.

Маълумот учун телефонлар: 256-56-85, 256-54-85

Электрон манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.?">This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it., This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi