Хусусан, жойлардла тузилдган комиссиялар томонидан муайян бир соҳада кўп йиллардан бери меҳнат қилаётган, тажрибали, ўзига юклатилган вазифаларга сидқидилдан ёндошадиган, соҳани ривожлантиришда изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари, яратган янгиликлари, ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатиб келувчи, жамоада обрў-эътибор қозонган, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этадаиган, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англайдиган ва уларни қўллаб-қувватлайдиган касбига садоқатли мутахассислар танлаб олинмоқда.
Бугунги кунда танловнинг биринчи босқичи соҳа тизимидаги 43 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ўтказилиб, уларда ғолиблик суппасига чиқиш мақсадида 335 нафар номзодлар қатнашдилар.
Шунингдек, танлов жараёнида соҳадаги касблардан келиб чиққан ҳолда, касаба уюшмалари ташаббуси билан 59 зиёд номинацияларни эълон қилиниб, тақдирланган ходимлар сони 55 нафарни ташкил этди.
Танлов давом этмоқда. Республика кенгашига тақдим этилган номзодлар комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, энг муносиб номзодлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этилади. «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни эълон қилиш ва тақдирлаш тадбири Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади.