13.05.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

“Энг фаол ёш Алоқачи” ва “Энг фаол ёш Дастурчи” номинациясининг Тошкент шаҳар босқичи бўйича ғолиблар аниқланди

User Rating:  / 0
PoorBest 

Мазкур танловнинг асосий мақсад ва вазифалари ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва уларнинг касбий маҳоратини, билим даражасини ошириш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шарт шароитлар ҳамда ўзаро тажриба алмашишларига замин яратиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, уларда бугунги кундаги «оммавий маданият»нинг турли иллатларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга йўналтирилди.

Танловнинг хаққонийлигини таъминлаш, ёш мутахассислар фаолиятига алоҳида баҳо бериш бўйича “Баҳолаш мезони” ишлаб чиқилди ва Ҳакамлар Ҳайъати таркиби тасдиқланди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ёш мутахассислар фаолиятларига баҳо беришда асосий эътибор иштирокчи резюмесига, янги ишланма, лойиҳаларига, уларни ҳаётга тадбиқ қилинганлигига, самарадорлиги ва илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи оригинал монографиясига, шунингдек, лойиҳа ва дастурлари асосида дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий-оммабоп китобларни чоп этилганлигига, инновацион ғоя (лойиҳа ва технология)си билан Республика инновация ярмаркасида фаол иштирок этиб, тегишли натижаларни қўлга киритганлигига, оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалари, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироки тўғрисидаги тавсияларга қаратилди.

Жорий йилнинг июнь ойининг биринчи ўн кунлигида танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар соҳа корхоналари томонидан “Энг фаол ёш Алоқачи” ва “Энг фаол ёш Дастурчи” танловлари бўйича номзодларнинг хужжатлари Республика ишчи комиссияси томонидан бахолаш мезонига асосан ўрганилди ҳамда анчагина тортишувлардан сўнг номинантлар аниқланди.

           

Танловнинг “Энг фаол ёш Алоқачи” номинациясига “Unicon.uz” ДУК, электр магнит мослашув тахлилий хизмати 1-тоифали мухандис А.К.Атаниязов, “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУК, телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўлими 1-тоифали мухандиси Б.Ш.Туленов ва “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали, платаларни хўжалик услида таъмирлаш гуруҳи электрончи мухандис О.А.Азизовлар сазовор бўлган бўлсалар, “Энг фаол ёш Дастурчи” номинациясини Тошкент ахборот технологиялари университети, Аудиовизуал технологиялари” кафедраси ассистенти С.С.Бекназарова, “Биллинг телеком” филиали дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш бўлими 1 - тоифали дастурчи мухандис Б.А.Атаджанов, “Uzinfoсom” ДУК, компьютерли дизайн гуруҳ бошлиғи И.А.Идиевлар қўлга киритдилар.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi