Уч ой давомида “Менинг орзуим” мавзусида ташкил этилган болалар ижодий расмлари танловида 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар иштирок этиб, иштирикчиларнинг 1227 та ижодий расмлари республика танлови Ҳайъат аъзоларига тақдим этилди.
Болалар чизган расмларда беғуборлик, аҳиллик, дўстлик, софлик, қувонч, меҳр-муҳаббат каби бир қатор ғоялар ўз аксини топганлиги Хакамларни ғолибларни аниқлашда мушкулликка тушурди. Кўп тортишувлардан сўнг ғолиблар аниқланди.
“Менинг орзуим” болалар ижодий расмлар Республика танловининг биринчи ўринни Тошкент шаҳридан 8 ёшли Сулеймонов Сардор чизган “Космонавт” расми,
Иккинчи ўринни Тошкент шаҳридан 9 ёшли Ахмадова Камиланинг ”Қувноқ камалак” расми ва учинчи ўринни 11 ёшли Фомичева Валериянинг “Дўстлик” расмлари эгаллади.
“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ томонидан ғолиб бўлган расмлар асосида “Менинг орзуим” махсус почта маркалари тайёрланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялар давлат қўмитаси буйруғи билан 2014 йил 30 майидан муомилага киритилди.
Эндиликда болалар чизган расмлари асосида чиқарилган “Менинг орзуим” махсус почта маркалари хат ва бандеролларда дунё бўйлаб тарқалади.