22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

“Энг фаол ёш алоқачи”, “Энг фаол ёш дастурчи” танлови ғолиблари аниқланди!

User Rating:  / 0
PoorBest 

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Қарорига асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо касаба уюшма ташкилотлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, мазкур Қарор асосида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 24-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекситон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ташкил этилди.

Танловдан кўзланган мақсад ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, йигит-қизларда Ватанга муҳаббат ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнидаги фаоллигини оширишга қаратилди.

Шунингдек, танлов орқали ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, иннавацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга тадбиқ этиш, бунинг натижасида янги иш ўринларини яратиш, касбий маҳоратини, билим даражасини ошириш, касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш кўзда тутилди.

Жорий йилнинг 24 июль куни мазкур танловнинг навбатдаги йўналишлари – “Йилнинг энг фаол ёш алоқачиси” ҳамда “Йилнинг энг фаол ёш дастурчиси” танловининг Республика босқичи Ўзбекистон Республикаси алока, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат кўмитаси, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бошчилигида Тошкентдаги Алоқа тарихи музейида ўтказилди.

Унда мамлакатимизда алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган ҳамда илғор иннавацион ғояларга эга бўлган 24 нафар ёш мутахассислар беллашдилар.

Мазкур танловлар шуниси билан аҳамиятлики, энг қуйи бўғинлардан мувоффақиятли ўтиб, тармоқ тизимидаги корхоналар тараққиётига хизмат қилувчи ишламалар, илмий-техник лойиҳалар, ихтиролар яратган, шунингдек, илмий мақолалар, ишлаб чиқариш лойиҳалари ва ҳисоботлар муаллифи бўлган ёш мутахассисларга Республика босқичида иштирок этиш имкони берилди.

Шу ўринда танловнинг қуйи босқичларида иштирок этган 61 нафар ёш алоқачи ва дастурчиларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юқори самара бераётган қатор ишларини, яъни алоқа хизматини янада ривожлантириш, интенссив ахборот алмашиш жараёнида таълим сифатини ошириш, онлайн конструкторига эга бўлган медиатаълим тизимини лойиҳалаштиришнинг амалий усулларидан фойдаланиш,юқори тезликдаги технологияларни жорий этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, нанотехнологиялар воситасида яримўтказгич материалларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш учун учинчи авлод фотоэлектрик ўзгартиргич – автоном фотоэлектр қурилмаларини амалиётга жорий этиш, автоматлашган кузатиш ва ўлчаш ускуналарини ишлаб чиқариш каби ғояларни илгари сурган иновацион ишланма ва дастурлар тақдим этилганлигини алоҳида эътироф этиш жоиздир.

Ёш мутахассислар тақдим этган барча ишланмалар нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, қуйидаги ёш мутахассислар ғолиб деб топилдилар:

“Йилнинг энг фаол ёш алоқачиси”

1-ўрин – А.АТАНИЯЗОВ (“UNICON.UZ” ДУК электромагнит мослашув таҳлил хизмати 1-тоифали муҳандиси)

2-ўрин  – М.АЛИМОВ (“Ўзбектелеком” АК ҚҚР “ТТТ-6” филиалининг ишлаб чиқариш лабораторияси муҳандиси)

3-ўрин – М.БОБОНАЗАРОВ (“Ўзбектелеком” АК Наманган филиали АМТС гуруҳи бошлиғи).

   “Йилнинг энг фаол ёш дастурчиси”

1-ўрин – С.БЕКНАЗАРОВА (Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Аудиовизуал технологиялар” кафедраси ассистенти)

2-ўрин – Ш.МАМАДАЛИЕВ (ТАТУ Самарқанд филиали муҳандис-электрончиси)

3-ўрин – Б.АБДУЛЛАЕВ (Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят АКМ бўлим мудири).

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси

Республика кенгаши масъул ходими

Раъно Тўраева

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi