Жорий йилнинг 5 июл куни “Ўзбектелеком” АК Андижон филиалининг таркибий бўлинмалари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилиб, уларда филиалнинг барча таркибий бўлинмаларидан вакиллар иштирок этдилар. Турнирда эркак ва аёллар тўрт гуруҳ бўйича қатнашиб, ғолиблик учун бахс олиб бордилар. Хар бир учрашув 11 очкогача бўлган 3 ўйиндан иборат бўлди.
Маълумки, стол тенниси спортчидан ўта аниқлик ва чаққонликни талаб этади шу боиз қизғин ва муроссасиз баҳсларга бой бўлган ўйинлар, ташриф буюрган меҳмонларни бефарқ қолдирмади. Айниқса, 35 ёшдан катта эркаклар ва 35 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги муроссасиз ўтган ўйинлар томошабинларнинг қизғин олқишларига сабаб бўлди.
Ташкил этилган стол тенниси турнири кўплаб ёшларни оммавий спорт турларига бўлган қизиқишларини янада ошириб, ходимларининг бўш иш вақтларини мазмунли ўтказишга замин яратмоқда.
Мусобақа сўнгида ғолиблар аниқланди ва барча иштиркчилар филиал рахбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғолиблар эндиликда кейинги босқичга яъни Республика финал мусобақасига йўлланма олиш учун вилоятдаги алоқа корхоналари ғолиблари билан беллашадилар.
Самарқанд вилояти финал босқичи ғолиблари Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар
Самарқанд вилояти алоқа корхоналарида бўлиб ўтган стол тенниси мусобақаларининг ғолиблари иштирокида вилоят финал босқичи кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2014 йил 15 майдаги 23/5/18-02”о”-сонли қўшма буйруқ-қарори асосида ташкил этилган стол тенниси мусобақаларининг 1-2 босқичларида корхона ва ташкилотлардан 500 нафардан зиёд ходимлар қатнашиб, вилоят босқичига 40 нафардан зиёд иштирокчилар йўлланмани қўлга киритди.
Вилоят финал босқичи Самарқанд шаҳар ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи спорт залида бўлиб ўтди.
Мусобақада «Ўзбектелеком» АК, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, «УзИ Самарқанд» ҚК, А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот кутубхона маркази, «Ўзбектелеком» АК ТТТ 4-филиали, Самарқанд вилоят радио-телевидиние узатиш маркази, Самарканд вилояти техник радионазорат станцияси корхоналари ғолиблари ўзаро стол теннисининг «Низом» қоидаларига катъий амал қилган ҳолда беллашдилар.
Қизғин тортишувлар якунида Республика босқичи терма жаомаси, яъни «Ўзбектелеком» АК Самарканд филиалидан Вазира Ниязова, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Самарқанд филиали Марат Кашаев, «Ўзбектелеком» АК ТТТ 4-филиали Азамат Шарафиддинов, «УзИ Самарқанд» Қўшма корхонаси Мавлуда Ариповалар яккакурашда мутлоқ ғолиб деб топилди. Эндиликда мазкур терма жаоа Самарқанликлар шаъни учун белешувни Тошкентда давом эттирадилар.
Стол тенниси мусобақа иштирокчилари I-II-III- даражали дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, мусобақада «Энг фаол ташкилотчи», «Энг фаол иштирокчи», «Энг фаол аёл иштирокчи», «Энг фаол ёш иштирокчи”, «Энг фаол касаба уюшма қўмитаси раиси”, «Энг фаол-ташкилот раҳбари» номинациялари бўйича қатор иштирокчиларга фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.