22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Мукофот муборак

User Rating:  / 0
PoorBest 

Байрам шурури давом этаётган шу кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида бўлиб ўтган “Ehtirom nishoni” совиндорларини тақдирлаш маросими қўнгилларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Мазкур маросимда ўзининг фидокорона меҳнати билан юрт равнақи ва истиқболига ҳисса қўшаётган, бу йўлда изланиш ва ташаббус кўрсатишдан толмаётшган, ижтимоий шереклик асосида ишловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоялашда юқори натижаларга эришаётган турли соҳа вакиллари бўлган 21 нафар совриндорлар тақдирланди.

Ана шу совриндорлар ичида алоқа тизимидан ”Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Жиззах филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Насиба Гайирова Федерация Кенгашининг алоҳида эҳтиромига сазовор бўлгани беиҳтиёр ҳаммамизни қувонтирди.

Насибахон Гайирова ўз касбини маҳоратли устаси, жамоа ўртасида муносиб обрў эътиборли ва малакали ташкилотчи ҳамда алоқа сохасида 33 йиллик меҳнат фаолиятига эга.

Филиал ходимларининг вакили сифатида филиалнинг равнақига ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда. У фаолияти мобайнида давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда самарали ишлаб, филиалда ишчи-хизматчиларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга доир меъёрий ҳужжатлар (Жамоат шартномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари, ходимларни рағбатлантириш қоидалари ва ш.ў.)ни ишлаб чиқиш, меҳнат муносабатларида қонун устиворлигини таъминланиши борасида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Шунинг билан бирга вилоятда фаолият олиб бораётган алоқа корхоналари касаба уюшма қўмиталарининг фаолиятларини мувофиқлаштириб, Республика кенгашининг қарор ва топшириқларини ижросини таъминлашда ҳамда  кенгашининг сайланма органлари ишида доимо фаоллик кўрсатиб, меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир бўлган ўз таклифларини киритади.

Меҳнаткашларга “Маънавият соатлари” орқали миллий истиқлол ғояларини сингдиришни тарғиб этиб, Она-Ватанга садоқат, ватанпарварлик, халқимизнинг осойишталигини мухофаза этиш, ҳамжиҳатлик ва фуқаролар тотувлигини таъминлаш, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш каби фазилатларни тарбиялаш ишларида фидоийлик намунасини кўрсатиб, катта ютуқларга эришиб келмоқда.

Бундан ташқари, филиал меҳнаткашларини меҳнат интизомини мустаҳкамлашда, ҳуқуқий саводхонликни оширишда, ишчи-хизматчилар ва фуқароларни мурожаатларини адолатли хал этилишида талабчанлиги билан касаба уюшма қўмитаси раисларига ўрнак ва етакчи бўлиб келмоқда.

Насиба нафақат касаба уюшма қўмитаси раиси балки, Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг аъзоси ҳамда хотин-қизлар кенгашининг раиси бўлиб, вилоятда ташкил этиладиган барча йўналишдаги ижтимоий, маданий, маърифий ва спорт тадбирларида биринчи навбатда ўзи ҳамда хамкасблари билан фаол иштирок этади.

Иш берувчи билан доимий равишда мулоқотда, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, хуқуқий манфаатларини ифодалаш масалаларини ижобий хал этиб келмоқда.

Ана шундай эзгу ниятдаги ишлар албатта эътибордан четда қолмайди. Кўрсатилган эътибор эса ўз навбатида янада жонкуярлик, сидқидилдан, фидойилик билан ишлашга замин яратиб, инсонни эзгу-ниятлар билан савобли ишларни амалга оширишга рухлантиради.

Мукофот муборак бўлсин!

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi