Майдонда қад кўтарган “Бахтли она” хайкалига тинч ва тотув юримизда оналар, хотин-қизлар ва ёшлар учун яратиб берилган шароитларга шукроналик билан гулдаста қўйилди.
“Хаст Имом масжиди”, Алоқа ва Темурийлар тарихи музейларига бўлган ташрифлар эса филиал меҳнаткашлари ва фаолларида катта таъсурот қолдирди.
Экскурция сўнгида “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳот боғи ва унда ташкил этилган хайвонот олами билан танишиш ҳамда “Мукимий” номидаги ўзбек драмма театридаги маданий хордиқ унутилмас дамларга айланди. Мазкур саёхат ташкил этилишига жами 9963 минг сўм маблағ йўналтирилди.
Мазкур саёхатни уюштирилишида амалий ёрдам кўрсатган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Касаба Тур” ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.