22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

9 октябрь - Халқаро почта куни

User Rating:  / 0
PoorBest 

Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов бериш ҳамда почта жўнатмаларини, пенсия ва нафақаларни, даврий наширларни етказиб беришда бир-бири билан ўзаро узлуксиз бўлган почта алоқаси объектлари ва почта йўналишларини ўз ичига олади.

Почта алоқасининг миллий тизими “Ўзбекистон почтаси” очиқ акциадорлик жамияти томонидан гиоеграфик принципга асосланган холда ташкил қилинган бўлиб, 177 та туман ва шаҳар тармоқлари, 3006 та алоқа бўлимларидан (уларнинг 20 таси кўчма алоқа бўлимлари ва 2296 таси қишлоқ жойларда) иборат бўлган 14 та минтақавий филилаллар фаолият юритади.

Почта жўнатмаларининг мунтазам равишда ташилишини таъминловчи 1 та темир йўл, 34 та авиа, 485 та автомобил йўналишлари мавжуд.

Почта алоқаси корхоналарида 6537 дона етказиб бериш участкалари мавжуд бўлиб, шундан шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкаларда 5264 дона почта қутилари, шундан 3369 донаси қишлоқ жойларда ўрнатилган.

Почта алоқаси корхоналарида 15000дан ортиқ ходим фаолият юритиб, улар томонидан ҳар куни минглаб хат-хабарлар, пул ўтказмалари, посилкаларга ишлов берилади ҳамда миллионлаб обуначиларга газета ва журналлар, пенсия ва нафақа пуллари етказилади.

Шунингдек, коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш, телефон тўлови, суғурта полюслари, латорея билетларини сотиш, электрон почта ва интернет хизматлари кўрсатилади.

“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Ўзбекистон Республикасининг миллий оператори ҳисобланиб, арзон нархларда дунёнинг барча мамлакатлари билан барча турдаги почта жўнатмалари алмашувини амалга оширади ва Республиканинг Умумжаҳон почта иттифоқи олдидаги мажбуриятини бажаради.

Давлат қурилишида юз берган глабал ўзгаришлар, алоқа соҳасида ҳам ўзгартиришлар киритиш заруриятини туғдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.07.1997 йилдаги “Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-1823-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1997 йилдаги “Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 380-сон Қарорига асосан Республикада “Ўзбекистон почтаси” давлат-акциадорлик компанияси ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2004 йилдаги “Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги   339- сонли қарорига асосан эса “Ўзбекистон почтаси” давлат-акциадорлик компанияси “Ўзбекистон почтаси” очиқ акциадорлик жамиятига айлантирилди.

“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ ўзининг устав жамғармаси, мол-мулки ва акция пакетларига эга жамиятдир.

Энг замонавий технологияларни жорий этган ҳолда ривожланиб келаётган мазкур йўналиш эга хизмат қилишдан хеч толмайди. Хусусан, бугунги кунда Самарқанд шаҳар почта алоқа тармоғи замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, аҳолига юқори сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўтган йили 260 та газета ҳамда 125 та журналларга 10 мингдан зиёд обуна уюштирдик, – дейди тармоқ бошлиғи Шокир Норхўжаев. 

Жорий йилда эса 500 га яқин газета-журналлардан 20 мингдан ортиқ обуна ташкил этишни режалаштирганмиз. Айни кунда бу жараённи самарали амалга оширяпмиз.

 Почта алоқа тармоғида икки йилдан буён МДҲ давлатлари ўртасида халқаро электрон пул ўтказмалари амалга ошириб келинмоқда. Бундан ташқари бу ерда хат ва жўнатмаларни олиш, тарқатиш ҳамда аҳолидан коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш ишлари йўлга қўйилган.

 

Байрамингиз муборак бўлсин-азизлар!

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi