Дам олиш маскани сифатида Андижон вилоятининг сўлим гўшаларидан бўлмиш, Булоқбоши туманида жойлашган “Шифокор” дам олиш маскани танланди ва филиал таркибий бўлинмаларида фаолият юритувчи 160 нафар ишчи-ходимлар жалб этилди.
Дам олиш тадбири негизида спорт мусобақаларидан йигитлар ўртасида сузиш, қисқа масофага югуриш, мини футбол, аёллар ўртасида арқон тортиш, шашка мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақаларнинг барча турлари қизғин тарзда бўлиб ўтди. Айниқса, йигитлар ўртасидаги мини футбол ҳамда аёллар ўртасидаги шашка мусобақалари муҳлислар олқишлари остида катта кўтаринкиликда бўлиб ўтганлиги қўпчиликнинг узоқ вақт ёдида қоладиган бўлди. Мусобоқа ғолиблари эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.
Хеч бир ҳурсадчиликни мусиқасиз тасаввур қилиб бўлмайди албатта. Мархамат телекоммуникациялари боғламаси ходимлари ташаббускорликни қўлга олиб, дам олиш тадбири негизида ўзларининг мусиқий асбоблари билан фаол иштирок этдилар. Мусиқий дам олиш тадбирларидан “Газета устида рақс”, “Бепул қувноқ лотторея” каби кўнгил очар ўйинлар, рақс мусобақалари ташкил этилди.
Шуни таъкидлаш жойизки, бундай тадбирларда ишчи-ходимлар нафақат ишдан ажралган ҳолда дам олиб ҳордиқ чиқарадилар, балки, улар ўртасида хамжихатлик ва меҳр-оқибат ҳам кучаяди. Бу эса иш фаолиятида ўз самарасини бермай қолмайди.
Бундан ташқари жорий йилнинг ёз мавсумида филиалнинг бир нечта таркибий бўлинмалари ва ижроия аппаратида фаолият юритувчи ишчи-хизматчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, Наманган вилоятида жойлашган “Кўк сарой” дам олиш масканига йўлланмалар харид қилиб берилди. Ишчи-ходимлар гуруҳларга бўлинган ҳолда шанба ва якшанба кунлари у ерда бўлиб мириқиб дам олиб қайтдилар.
Ушбу дам олиш маканининг ҳам жозибаси ўзгача. Айниқса, ёзнинг жарима иссиқ кунларида дам олиш масканининг муздек об-ҳавоси кишига ўзгача рух бағишлаб, йил давомида қилинган меҳнатнинг чарчоғи чиққандаек бўлади, тоғ ён бағрларидан эсаётгам майин шаббода кишининг рухиятини тетиклаштиради. “Кўк сарой” дам олиш масканига ижроия аппарати ва телекоммуникация боғламалари ишчи-ходимларидан 60 нафари юборилди.
Ўтган давр муобайнида соғликларини тиклаш мақсадида ходимлардан тушган аризалар асосида Ўзбекистон Республикасида жойлашган сиҳатгоҳларга ҳам йўлланмалар бериб борилди. Бу мақсадда филиал ва унинг таркибий бўлинмалари ишчи-ходимларидан 16 нафари, шундан 4 нафар уларнинг она-оналарининг соғликлари тикланди. Бу эса иш унумдорлигининг ортишида сезиларли даражада ўз таъсирини кўрсатмоқда. Зероки, ўз вақтида саломатлиги ҳақида қайғурилган ва соғлиги тикланган ишчи-ходим нафақат рухий тетик, балки унинг меҳнат унумдорлиги ҳам самарали бўлишини бугун Биз гувохи бўлмоқдамиз.
Шу ўринда сўзимиз аввалига қайтсак, таъкидлаганимиздек, яҳши дам меҳнатга ҳамдам, деган эдик. Бизнинг баҳор ва ёз ойларида оз бўлсада ишчи-ходимларни дам олишлари ва соғликларини тиклашга қаратган эътиборимиз бугунги кунда нафақат уларнинг корхонадаги меҳнат фаолиятларида, балки, мамлакатимизнинг ифтихори, бойлигимиз бўлмиш пахта йиғим-теримида, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларига ситқидилдан кўрсатилаётган беғараз ёрдамларида ҳам ўз аксини топмоқда.
Филиалимиз ишчи-ходимлари бобо деҳқонларимизнинг йил давомида қилган меҳнатлари самарасини кузнинг ёғин-сочин кунларга қолмасдан йиғиб-териб олишда ўз ташаббуслари билан чиқишиб, жавлон уриб меҳнат қилганлари Бизни қувонтирмоқда.
Сўзимиз якунида шуни айтмоқчимизки, ўз вақтида ва ўз ўрнида бажарилган кичик бир амал кейинчалик ўзининг катта самарасини бериши муқаррар ва тайин экан.