17.05.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

“Онам алласидай суюксан тилим”

User Rating:  / 0
PoorBest 

Аслида ҳар қандай истиқлол тил озодлигидан бошланади. Ўз тилида давлатни идора қилиш, эркин мулоқот қилиш, куйлаш ва ижод қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳеч бир халқ истиқлолга чиқдим дея олмайди. Шу маънода она тилимизга давлат тили мақоми берилган кунни истиқлол ва мустақилликка эришиш йўлида қўйилган энг дадил ва энг шарафли қадам дейишга ҳақлимиз.

Миллий истиқлолнинг биринчи шарти миллат тили – она тилимизнинг мустақиллигидир. Мамлакатимизда ҳар йили 21-октябр куни тил байрами сифатида кенг нишонланаши анъанана бўлиб қолган. Чунки мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтариш, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш соҳасида қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлашдек устувор вазифаларни бажариш том маънода кундалик ҳаётимизнинг дастури амалига айланган.

Шу кунларда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ташкил этилаётган “Тил миллат ғурури” мавзусидаги давра сухбатлари меҳнаткашлар онгу шуурига муқаддас тилимизга бўлган меҳр-муҳаббатни, Ватанга садоқатни, миллатлараро бағрикенглик каби юксак туйғуларни янада мустахкамлашга замин яратмоқда.

 

 Шунингдек, “Боқийсан, ифтихоримсан, она тилим” шиори остида ташкил этилаётган тадбирларда она тилимизга бўлган меҳр-муҳаббат куй ва қўшиқ, шеър ва мутаолалар орқали намаён этилиши барчага манзур бўлмоқда.

 Ана шундай тадбирларнинг бири жорий йилнинг 20-октябр куни “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан “Онам алласидай суюксан тилим” мавзусида ташкил этилди.

 Мазкур тадбирда кўп йиллик тажрибага эга бўлган меҳнаткашлар қаторида ёш мутахассислар томонидан намаён этилган ўзбек тилимизни шарафловчи шеърлар, мутолаа ва тил ҳақидаги ҳикматли сўзлар тадбир иштирокчиларида катта таъсурот қолдирди.  

 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi