22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Обуна бўлишга шошилинг!

User Rating:  / 0
PoorBest 

   Мазкур газеталарга 2015 йилги обуна тақсимот-режасини оғишмай бажарилишини таъминланишига ўз хиссангизни қўшашсизх деган умиддамиз. Зеро маънавияти юксак бўлган инсонларнинг келажаги буюк бўлади.

Шу ўринда Сизларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги тавсияларни берамиз.

Маълумки, айни дамда янги йил йил учун обуна мавсуми қизғин давом этмоқда. Албатта, қайси нашрга обуна бўлиш муштарийнинг ўзига ҳавола. Биз эса, бу борада ҳам ёрдам беришга жазм қилдик. Яъни, сизни обуна бўлиш йўл-йўриқлари билан яқиндан таништирамиз.

Хўш, обунанинг қандай қулайлиги бор?

Нашрларга обуна бўлишнинг сизга қулай томонлари бисёр. Келинг, шулардан айримларини санаб ўтамиз:

Ҳар ҳафта “газета тугаб қолмасин”, дея кўчага шошилмайсиз.Чунки, сиз учун газета нақд!

Кузнинг салқин ва қишнинг совуқ кунларида газета учункўчага чиқмайсиз. Агар сиз обуна бўлишда уй манзилингизни кўрсатган бўлсангиз, уйингизга келтириб беришади.

Нарх ошган ҳолларда ҳам сиз обуна туфайли газетаниэски баҳода қабул қилаверасиз.

Энг асосийси, вақтингиз ва пулингиз тежалади.

Қандай обуна бўлиш мумкин?

Даврий нашрларга обуна Почтамтларда, алоқа боғламаси ва почта алоқа бўлимлари ҳамда йирик туман ва шаҳар почта алоқа тармоқларида ташкил қилинган обунани қабул қилишпунктларида қабул қилинади.

Агар сиз ушбу жойларга боришни истамасангиз, унуйингизга ташриф буюрган почтачи кўмагидан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Бунинг учун махсус шаклидаги бланкни тўлдириб, почтачига берасиз ва нақд, пул ўтказиш ёки пластик карточка ёрдамида тўловни амалга ошириш орқали обуна бўласиз.

Нарх қандай белгиланади?

Биламизки, ҳар доим обуна баҳоси устида турли фикрлар уйғонади. Келинг, бунга ҳам аниқликкиритамиз. Даврий нашрларга обуна баҳоларини белгилаш таҳририятлар (нашриётлар) ва тарқатувчилар билан биргаликда белгиланади. Бунда масофа, нашрларни ташиш ва манзилга етказиш хизматлари ҳам ҳисобга олингани боис, обуна нархи турли вилоятларда турличабўлиши мумкин. Сизга янада қулай бўлиши учун “Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг 2014 йил учун тайёрланган обуна каталогиданфойдаланишни тавсия этамиз.

Обуна бўлиш тартиби

Обуна икки қисмдан ташкил топган бўлиб, абонемент ва элтиб бериш варақчасидаги ягона бланкда расмийлаштирилади. Обуначи томонидан тўлдирилган бланкани текшириб ва ундан пулни олиб, обунани қабул қилиш пунктининг xодими квитанция ёзиб беради. Абонемент ва квитанция обуначига берилади. Квитанциянинг рақами абонемент ва элтиб бериш варақчасига қўйилади.

Идоравий обуна тартиби

Идоравий обуна бўлишда, ташкилотлар почта алоқаси корxоналарига ҳар бир даврий нашрнинг номига махсус шаклдаги абонемент иловалари билан бирга маxсус бланкларда икки нусxада тузилган талабномалар берадилар ва шартномалар тузадилар.

Обунага ташкилотлардан пул суммалари ўтказилганидан кейин, абонементлар элтиб беришварақчаларидан ажратилади ва ташкилотларга берилади.

Обуна қачон бекор қилинади?

Обуначининг аризасига кўра ёки обуначига элтиб бериладиган даврий нашрни босмадан чиқариш тўxтатилганда, обуна бекор қилиниши мумкин.

Агар обуначи доимий яшаш жойини ўзгартирганда обунани қайта манзилламаган ёки обунани бекор қилмаган бўлса, обуна автоматик тарзда бекор қилинади ва унинг сабаби обуначига xабар қилинади.

Обунани расмийлаштириш

Нашрларга обуна махсус шакл бўйича расмийлаштирилади. Ушбу шакл ҳар бир нашрга алоҳида обуначи томонидан ручкада аниқ қилиб, хизмат кўрсатадиган алоқа бўлими, индекси ва обуначи манзилгоҳини тўлиқ кўрсатган ҳолда тўлдирилади. Абонементни ёзув машинкада ёки компьютерда ҳам тўлдириш мумкин. Нашр номи ва индекси, обуна муддати ва нарxи Каталог маьлумотларига тўғри келиши керак.

Обуна расмийлаштирилганини тасдиқлаш учун обуначига касса аппаратининг муҳри туширилган абонемент берилади.

Касса аппарати бўлмаган тақдирда ёки xабарчилар орқали расмийлаштирилганда обуначига алоқа бўлимининг календарли штемпели туширилади ва умумий сумма ёзилган формадаги квитанция ҳамда ҳар бир нашр абонементи берилади.

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi