1.1. Мини футбол (футзал) бўйича (кейинги ўринларда «футзал» деб аталади) соҳада жамоалараро мусобақаларни ўтказишдан кўзланган мақсад:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 январдаги «Ўзбекистонда футболнинг ташкилий асослари ва ривожлантириш тамойилларини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 27-сон, 1999 йил 27 майдаги «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сон қарорларини бажариш бўйича алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги меҳнат жамоаларда соғломлаштириш ишларини янада фаоллаштириш;
- соҳа ходимлари ўртасида футзални ҳар томонлама тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш;
- жисмоний тарбиява спортни соҳа ходимларининг соғлом ва жисмоний бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш;
- футзал бўйича мусобақалар давомида Ўзбекистон кубоги учун мусобақаларда иштирок этиш учун соҳа терма жамоасига номзодларни танлаб олиш;
- жамоалар ўртасида соғломлаштириш – профилактика ишларини кучайтириш мақсадида.
1.2. Шунингдек, футзал бўйича жамоалараро ўтказиладиган мусобақалар Ўзбекистонда давлат дастури доирасида амалга оширилаётган соғломлаштириш тадбирларининг давоми сифатида амалга оширилади.
II. МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
2.1. Мусобақаларни тайёрлаш ва ўтказишга умумий раҳбарлик Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Агентлик» деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши (бундан буён матнда Марказий кенгаш» деб юритилади) ўзаро келишиб, тасдиқланадиган Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.
2.2. *Футзал бўйича мусобақаларни бевосита ўтказилиши Ташкилий қўмита томонидан тайинланган Бош ҳакамга юклатилади.
III. МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ЖОЙИ ВА МУДДАТЛАРИ
3.1. Режалаштирилган мусобақаларнинг ҳудудларда ўтказиладиган ўйинлари ҳар йилнинг апрель-август ойларида, финал ўйинлари эса сентябрь-ноябрь ойларида Ташкилий қўмита томонидан белгиланган туманларда, шаҳарларда, футзал талабларига тўла жавоб берадиган залларда ўтказилади.
3.2. Ҳудудларда футзал бўйича ўтказиладиган мусобақаларни ўтказиладиган жойи (туман, шаҳар) иштирокчи жамоаларга 10 календарь кунидан кам бўлмаган муддатда эълон қилинади. Мусобақа жадвали ўйинлар ўтказиладиган кун арафасида қуръа ташлаш натижаларига кўра тузилади ва Бош ҳакам томонидан тасдиқланади.
IV. МУСОБАҚА ИШТИРОКЧИЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
4.1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг кўчма соврини учун мусобақаларда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасига тегишли акциядорлик компаниялари, жамиятлар ва уларнинг ҳудудий филиаллари, шунингдек тизмдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг жамоалари иштирок этадилар. *Жамоалар таркибига киритилган ходимлар ёши 20 дан кам бўлмаслиги, шу корхонадаги иш жойи - асосий иш жойи бўлиши ва жорий йил 1 январига қадар ишга қабул қилинган бўлиши шарт.
Тошкент ахборотлаштириш технологиялари университетининг магистратура ва аспирантура талабаларига мусобақаларда иштирок этишга руҳсат берилади.
4.2. Футзал бўйича ўтказиладиган жамоалараро мусобақаларда футбол бўйича Ўзбекистон биринчилигининг иккинчи, биринчи ва олий, лига жамоалариҳамда футзал бўйича Ўзбекистон биринчилигининг биринчи ва олий лига жамоалари таркибида ўтган ва жорий йилда қайд этилган футболчилар, филиаллар, корхона, ташкилот, ва муассасаларнинг ёрдамчи хўжалик хизматларида ишловчи (қоровул, боғбон, фаррош, сантехник, электрик лавозимларида ишлаб келаётган) ходимлар, шунингдек асосий ишидан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус ва бошқа ўқув юртларида таълим олаётган талабалар мусобақаларда иштирок этиши ман этилади.
V. МУСОБАҚАДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН БУЮРТМАЛАРНИ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ
5.1. Тизимдаги акциядорлик компаниялари, жамиятлар ва уларнинг ҳудудий филиаллари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мусобақаларда иштирок этиш учун буюртмалари мусобақа ташкилий комиссияси раисига иштирокчи жамоалар вакилларининг йиғилишида белгиланган муддатга қадар тақдим этилади. Буюртмада жамоа аъзоларининг фамилияси исми-шарифи (тўлиқ), тўғилган йили, лавозими кўрсатилади, унда тиббий муассасанинг футбол бўйича мусобақаларда иштирок этиш учун рухсати бўлиши шарт.
5.2. Буюртма берилганда ҳар бир жамоа аъзосининг паспорти, меҳнат фаолиятини тўла акс эттирувчи меҳнат дафтарчасининг нусхаси, эгаллаб турган лавозимини тасдиқловчи маълумотнома, 3х4 ёки 6х9 ўлчамдаги икки дона рангли фото сурати ташкилий комиссиясига тақдим этилади. Кўрсатилган ҳужжатлардан бири тақдим этилмаган тақдирда, бу ўйинчига мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилмайди.
5.3. *Мусобақаларда иштирок этиш учун ҳудудий-минтақавий мусобақалари арафасида 12 нафар ўйинчи ва 1 нафар мураббийдан иборат бўлган жамоага буюртма топширилади.
5.4. Мусобақалар давомида мазкур буюртмада кўрсатилган ўйинчиларни таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилмайди.
VI. МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ШАРТЛАРИ
6.1. *Агентлик ва Марказий кенгашнинг Кўчма соврини учун ўйинлар амалда қўлланилаётган футзал қоидаларга асосан ўтказилади. Ўйин икки бўлимдан (таймдан) иборат бўлиб, ҳар бир ўйин бўлими 20 дақиқага тенгдир. Ўйин бўлимлари орасидаги танафус 10 дақиқагача.
Ўйин давомида тўп майдондан чиқиб кетганида, қоида бузилиши, ва бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра ўйин тўхтатилганида, ўйин вақти тўхтатилмайди.
Ўйин вақти фақат, жароҳат олган ўйинчига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганида, дарвозабон алмаштирилганида, тўпни алмаштириш зарурати пайдо бўлганида ва бошқа жиддий сабабларга кўра, майдондаги бош ҳакам талабига биноан тўхтатилиши мумкин.
6.2. Ўйин бошланишидан 30 дақиқа илгари ҳар бир жамоа вакили мусобақа ўтказиш баёнига, жамоа буюртмасида қайд этилган 12 ўйинчидан 10 ўйинчини киритиб, ўйин баёнини имзолайди.
6.3. Учрашаётган жамоалар спорт кийимларининг ранги бир хил бўлган ҳолларда, ўйинлар жадвалида биринчи бўлиб қайд этилган жамоа (мезбон), спорт кийимини бошқа рангга алмаштиради.
6.4. Ўйинчиларнинг спорт кийимига рақамлар туширилмаган бўлса, бу жамоа ўйинга қўйилмайди ва ўйин баёнига унга техник мағлубияти ёзилади.
6.7. Тошкент шаҳрида жамоалар қуръа ташлаш йўли билан икки гуруҳга бўлинади. Ўтган йил Кўчма соврини учун Тошкент шаҳрида ўтказилган мусобақаларда энг юқори натижага эришган жамоалар ушбу гуруҳларга «онабош» сифатида биттадан тақсимланади. Гуруҳларда 1 ва 2- ўринларни эгаллаган жамоалар финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини олади.
VII. ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ
7.1. Мусобақаларда ҳар бир ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1 очко берилади, мағлубият учун очколар берилмайди. Мусобақалар ғолиби тўпланган энг кўп очколар ҳисоби бўйича аниқланади.
7.2. Икки жамоанинг тўплаган очколари сони тенг бўлган ҳолда, устунлик қуйидаги тартибда аниқланади:
- улар ўртасидаги ўйин ғолиби;
- урилган ва ўтказиб юборилган тўп (гол)ларнинг нисбати;
- кўпроқ ғалабага эришган жамоа;
- жамоа аъзоларининг олган сариқ ва қизил карточкаларининг энг кам миқдорига кўра (сариқ карточка – 1 очко, қизил карточка – 3 очко).
Бу кўрсаткичлар ҳам тенг бўлган ҳолда устунлик қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
7.3. Уч ва ундан кўп жамоаларда тўпланган очколар тенг бўлган ҳолда:
- ўзаро ўйинларда киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар (голлар) нисбати;
- энг кўп ғолибликка эришган жамоа;
- энг кўп тўп киритган жамоа;
- барча ўйинларда киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатига кўра;
- жамоа аъзоларининг олган сариқ ва қизил карточкаларининг энг кам миқдорига кўра (сариқ карточка – 1 очко, қизил карточка – 3 очко);
- бу кўрсаткичлар ҳам тенг бўлган ҳолда устунлик қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
VIII. ФИНАЛ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
8.1. *Финал босқич ўйинлари, иштирокчиларни қабул қилиб олиши ва мусобақаларни ўтказиш учун, барча шароитлари мавжуд бўлган номзод шаҳарлари ичидан, уларни географик жойлашганини инобатга олган ҳолда Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.
8.2. *Финал босқич иштирокчилари қуръа ташлаш йўли билан, ҳар бири тўртта жамоадан иборат бўлган «А», «В», «С» ва «Д» гуруҳларига тақсимланади. Бу гурухларга, ўтган йили финал босқич ўйинларида энг юқори ўринларни эгаллаган тўртта жамоа, онабош (матка) сифатида тақсимланади».
8.3. Гуруҳларда ўйинлар доира тизими асосида ўтказилади ва 1, 2- ўринларни эгаллаган жамоалар (8 та жамоа) чорак финал ўйинларида иштирок этади.
8.4. Тўртта чорак финал жуфтликлари қуйидаги тартибда ташкил топади:
«А» гуруҳнинг 1-ўрин соҳиби «С» гуруҳнинг 2-ўрин соҳиби билан – биринчи жуфтлик;
«С» гуруҳнинг 1- ўрин соҳиби «А» гуруҳнинг 2- ўрин соҳиби билан - иккинчи жуфтлик;
«В» гуруҳнинг 1- ўрин соҳиби «Д» гуруҳнинг 2- ўрин соҳиби билан – учинчи жуфтлик;
«Д» гуруҳнинг 1- ўрин соҳиби «В» гуруҳнинг 2- ўрин соҳиби билан – тўртинчи жуфтлик.
8.5. Ярим финал жуфтликлари қуйидаги тартибда ташкил топади:
- биринчи чорак финал жуфтлигининг ғолиби учинчи чорак финал жуфтлиги ғолиби билан – биринчи ярим финал жуфтлиги;
- иккинчи чорак финал жуфтлигининг ғолиби тўртинчи чорак финал жуфтлигининг ғолиби билан – иккинчи ярим финал жуфтлиги.
8.6. Ярим финал ўйинларида ғолиб чиққан жамоалар, финал ўйинида биринчи ўрин учун, мағлубиятга учраган жамоалар эса учинчи ўрин учун баҳслашадилар.
8.7. Финал босқич ўйинлари (гуруҳлардаги ўйинлардан ташқари) дуранг натижа билан якунланган ҳолларда, ғолиб ФИФА қоидаларига асосан 6 метрли зарба (пенальти) орқали аниқланади. Қўшимча вақт берилмайди.
Ҳисоб тенг бўлиб қолганида, 6 метрли зарбалар, рақиб жамоалардан бирининг хатоликкга йўл қўйгунига қадар давом этади.
IХ. МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ
9.1. Биринчи ўринни эгаллаган жамоа - Агентлик ҳамда Марказий кенгашнинг Кўчма соврини, биринчи даражали диплом билан, жамоа аъзолари эса (10 ўйинчи ва мураббий) биринчи даражали дипломлар ва Ташкилий қўмитанинг совринлари билан тақдирланади.
9.2. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоа - Иккинчи даражали диплом, барча жамоа аъзолари эса (10 ўйинчи ва мураббий) иккинчи даражали дипломлар ва Ташкилий қўмитанинг совринлари билан тақдирланади.
9.3. Учинчи ўринни эгаллаган жамоа - учинчи даражали диплом билан, барча жамоа аъзолари эса (10 ўйинчи ва мураббий) учинчи даражали дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Бундан ташқари қуйидаги:
-«энг иродали жамоа»; -«энг яхши дарвозабон»; -«энг яхши ҳимоячи»; -«энг яхши ҳужумчи»; -«энг моҳир тўп урар»; |
|
-«энг ёши улуғқатнашчи»; -«энг яхши мураббий»; -«энг яхши ҳакам»; -«энг фаол ташкилотчи»; -«энг фаол томошабин». |
маҳсус совринлар ҳам таъсис этилади.
X. ЖАМОАНИ МУСОБАҚАДАН ЧЕТЛАШТИШ ТАРТИБИ
10.1. Жамоаларнинг буюртмасида мазкур Низомнинг IV - бобига зид равишда қайд этилган ўйинчи ёки буюртмада қайд этилмаган ўйинчи ўйинда иштирок этганлиги аниқланган ёки жамоа ўйинга келмаган ҳолларда, бу жамоага «техник мағлубияти» ёзилади.
10.2. Жамоа гуруҳлардаги ўйинлар давомида икки маротаба ўйинга келмаса мусобақалардан четлаштирилади ва шу жамоа билан бўлган ўйинларда жамланган очколар барча жамоалардан олиб ташланади.
10.3. Жамоа мураббийлари ёхуд жамоа ўйинчилари томонидан мусобақа қоидаларига зид, турли кўринишдаги футзал бўйича Регламентга номувофиқ хатти-ҳаракатлар, учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилиш учун ҳакамларга, рақиб жамоаларга тайзиқлар ўтказиш ва бошқа номувофиқ ҳуқуқбузарликларга йўл қўйганликлари аниқланган тақдирда ушбу жамоа кейинги бир йил муддатга мусобақалардан четлаштирилади.
10.4. Жамоа ўйин бошланиш вақтидан 15 дақиқадан ортиқ муддатга кеч қолганида, у ўйинга узрли сабабларсиз келмаган деб ҳисобланади.
XI. ҚОИДАБУЗАРЛИК УЧУН ЖАЗО ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
11.1. Футзал бўйича жамоалар ўйинчилари, мусобақа давомида ўйин қоидаларини бузганлик, такроран бузганлик ёхуд ўта қўпол равишда бузганлиги учун қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади;
- ўйинчига ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилиб ўйин давомида ўйиндан четлатилса, бу ўйинчи навбатдаги ўйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилади;
- мусобақалар давомида ўйинчи икки марта сариқ карточка олса, бу ўйинчи навбатдаги ўйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилади;
- мусобақалар давомида ўйинчи иккинчи маротаба қизил карточка олса, бу ўйинчи мусобақалардан четлатилади;
- дастлабки ўйинларда берилган сариқ карточкалар мусобақаларнинг финал қисмида инобатга олинмайди.
*Интизомий жазо қўлланилиб, навбатдаги ўйинда ўйнаш хуқуқидан маҳрум этилган ўйинчи, ўйинда иштирок этганлиги ошкор бўлса ва шу ўйинда шу жамоа ғалаба қозонган ёки ўйин дуранг натижаси билан якунланган бўлса, бу жамоага нисбатан 10 бўлимининг 10.1 банди қўлланилиб, техник мағлубияти берилади.
*Ўйинчига нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, навбатдаги ўйинда ўйнаш хуқуқидан махрум этилганлигини жамоа вакили томонидан билмаслик, жавобгарликдан озод қилмайди.
11.2. Ўйиндан олдин, ўйин давомида ёки ўйиндан сўнг жамоа аъзоси ёки бир неча аъзоларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида тартибсизлик келиб чиқса, шунингдек *томошабинлар, ташкилотчилар, ҳакамлар, жамоа вакиллари, ёки бошқа хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳақоратланса – бу тартиббузарликда айбдор деб топилган жамоа мусобақалардан четлатилади, мусобақаларда иштирок этиш учун тўланган маблағлари қайтарилмайди ва ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
XII. МУСОБАҚА ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ЭЪТИРОЗЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
12.1. Эътироз билдирувчи жамоа вакили (мураббий) ўйин тугаганидан сўнг ярим соат давомида ушбу ўйин баённомасининг «Эътирозлар» бандига ўз эътирозининг қисқа мазмунини қайд этиши лозим. Баҳсли-мунозарали масалалар юзасидан йигирма тўрт соат давомида Бош ҳакамга ёхуд мусобақаларни мувофиқлаштирувчи Ташкилий қўмита вакилига эътирознома ва илова тариқасида эътирозни тасдиқловчи далиллар, маълумотлар ва бошқа ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин.
12.2. Жамоа вакили (мураббий) томонидан берилган эътирознома (протест) мусобақа Бош ҳаками ва мусобақаларни мувофиқлаштирувчи Ташкилий қўмита вакили томонидан эътирознома киритган жамоа ҳамда рақиб жамоа вакиллари (мураббийлари) иштирокида кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор манфаатдор томонларга жамоаларнинг навбатдаги ўйинига қадар ёхуд йигирма тўрт соат ичида белгиланган тартибда ёзма равишда маълум қилинади.
12.3. *Эътироз билдириш тартиби бузилган холларда, эътироз кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
XIII. КЎЧМА СОВРИН ҒОЛИБИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ
13.1. Финал ўйини тугагач, ғолибларни тақдирлаш ва мусобақаларнинг ёпилиш маросими ўтказилади. Мазкур тадбирда мусобақа ғолиби мусобақаларнинг Бош ҳаками томонидан эълон қилинади ва Ташкилий қўмита раиси кўчма совринни ғолиб жамоага тантанали тақдим этади, сўнгра иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган жамоаларга ҳамда мазкур низомнинг 9-бандида кўрсатилган 10 та номинация бўйича махсус совринлар ўз соҳибларига топширилади.
13.2. *Жамоалараро мусобақаларда Кўчма соврин соҳиби бўлган жамоа, кейинги йилдаги финал босқич ўйинлари бошлангунига қадар, Кўчма совринни ўз корхонасида сақлаш ҳуқуқини қўлга киритади.
13.3. Жамоалараро мусобақаларда уч маротаба Кўчма соврин соҳиби бўлган жамоа, уни ўз корхонасида доимий сақлаш ҳуқуқига эга бўлади.
13.4. Футзал бўйича жамоалараро ўтказилган мусобақаларда совринли (биринчи, иккинчи, учинчи) ўринларни эгаллаган жамоалар ўйинчиларига ўз корхоналари томонидан жамоа шартномаси ва бошқа локал ҳужжатларда белгиланган тартибда пул мукофоти берилиши ҳамда жисмоний тарбия ва спортда эришган шахсий ютуқлари учун муносиб тақдирланишлари мумкин.
ХIV. ЖАМОАЛАРНИНГ СПОРТ КИЙИМЛАРИ ХАҚИДА
14.1. *Мусобақаларда иштирок этувчи ўйинчиларни камида икки спорт кийими (икки хил рангда бўлган футбол майкаси, шорт ва футзал қоидаларида белгиланган юмшоқ оёқ кийими ва экипировкалари билан таъминланган бўлиши;
- ҳудудий-минтақавий мусобақаларга йўлланма олган жамоалар ўйинчиларининг футбол майкасининг орқа томонига, баландлиги 25-35 сантиметр, эъни 3 сантиметр ўлчамида, йўл-йўл футбол майкаларида эса, оқ рангли тўғри тўртбурчак ичида, ўйин протоколида кўрсатилган рақами ёзилиши;
- рақамнинг юқорисида, ўйинчининг фамилияси ёзилиши;
- шорт олдининг ўнг томонида, баландлиги 10-15 сантиметр ўлчамида футбол майкасидаги рақамга мувофиқ бўлган рақам ёзилиши;
- футбол майкасининг кўкрагининг ўнг ёки чап томонида, ўз корхонасининг рамзи ёки белгиси туширилган бўлиши;
- футбол майкаларининг кўкрагида, корхонанинг рамзи ёки белгисининг олдида «Арсенал», «Барселона», «Ювентус», ва шу каби футбол клубларининг рамзлари бўлмаслиги лозим.
ХV. ЯКУНИЙ ХУЛОСАЛАР
15.1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши томонидан таъсис этилган Кўчма соврин учун футзал бўйича ҳар йили ташкил этиладиган мусобақалар ўтказилиб, якунланганидан кейин Ташкилий қўмита томонидан бажарилган ишлар, амалга оширилган тадбирларнинг натижалари ҳақида Агентлик ҳайатига ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раёсатига ҳисобот тақдим этадилар.
15.2. Агентлик ҳайатининг ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раёсатининг навбатдаги йиғилишида соҳада футзал бўйича кейинги йилларда мусобақаларни ўтказиш тартибига, Ташкилий қўмита таркибига ўзгартиришлар киритиш каби ташкилий масалаларни ҳал қилиш юзасидан тегишли буйруқ – қарор қабул қилинади.
15.3. Соҳада футзал бўйича жамоалараро мусобақаларни ўтказишни тўхтатиш, бекор қилиш Агентлик раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раёсатининг алоҳида буйруқ – қарори билан амалга оширилади.
Л И Ц Е Н З И Я № ___________ ЖАМОА НОМИ ____________________
Спорт тури МИНИ ФУТБОЛ Фото Фамилияси ____________________ сурат ўрни Исми ____________________
Туғилган йили ____________ сана 2013 йил ___ _________ м.ў. __________ имзо Мандат комиссияси раиси ф.и ________________________________ |
Лицензия бланкларига рангли фотосуъратларни ёпиштириб, жамоа номи, иштирокчининг фамилияси исми (тўла), туғилган йилини киритиб, жамоа талабномаси билан бирга мандат комиссияси кўригига тақдим этилади.
Фойдаланиш қулай бўлиши учун, лицензияларни бир варақда тўрт донадан бўлиши тавсия этилади.
Талабнома шакли
|
Т А С Д И Қ Л А Й М А Н Корхона раҳбари ___________________ м.ў. сана _____________ имзо |
« ________________________ » жамоасининг Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг мини футбол жамоалари ўртасида Кўчма соврин учун 2013 йил “САРАЛАШ” мусобақалари ёки “ЎТИШ ТУРНИРИ”да иштирок этиш учун талабномаси
№ |
Фамилияси исми (тўла) |
Туғилган йили |
Иш жойи, лавозими |
Тиббий муассасанинг ҳулосаси |
1 |
||||
2 |
||||
3 |
||||
4 |
||||
5 |
||||
6 |
||||
7 |
||||
8 |
||||
9 |
||||
10 |
||||
11 |
||||
12 |
Тиббий муассасанинг м.ў
Мусобақаларда иштирок этишга
12 нафар ўйинчига руҳсат берилди. Врач : - Ф.И. _____________ ____________ имзо
ЖАМОА ВАКИЛИ _____________ ф.и. тел. ____________иш _________________ уяли.