22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ва унинг тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида иш юритиш бўйича Й Ў Р И Қ Н О М А

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.

1.1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашида (бундан кейин матнда – Марказий кенгаш деб юритилади) ва унинг тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида (соҳа бўйича Республика бирлашган ва корхона (филиал)лар касаба уюшма қўмиталари)ҳужжатларни тайёрлаш ва улар билан ишлашнингягона тартибини белгилаб беради, иш юритишни ташкил этиш бўйичаасосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

1.2. Иш юритиш шунингдек, Марказий кенгашнинг иш Тартиби(Регламент)га, касаба уюшма ташкилотларида ҳужжатлар билан ишлаш бўйичашаклланган амалиётга мувофиқ олиб борилади, ҳамда:

- Касаба уюшма ташкилотлари (қўмиталари)да иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашнинг ягона тартибини белгилашни;

- Касаба уюшма ташкилотларида қонун ҳужжатлари, юқори ташкилотлар ва ўз қарорларининг аниқ ва сифатли бажарилишини;

- ҳужжатларни ҳисобга олиш, қайд этиш, ижросини назорат қилиш, уларни тайёрлаш ва ишлаш қоидаларини белгилашни;

- ҳужжатларни белгиланган тартибда ва шаклда расмийлаштиришни;

- ҳужжатларни нашр этиш ва кўпайтириш, уларни яхлит тизимга келтириш, архивга топшириш учун тайёрлаш тартибларини белгилашни кўзда тутади.

1.3. Марказий кенгашда, соҳа бўйича Республика Бирлашган касаба уюшмалари қўмиталари ва касаба уюшма қўмиталарида иш юритиш аҳволи ҳамда уни тўғри ташкил этиш,ҳужжатларни сақланиши учун жавобгарлик бевосита шу ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади.                                      

1.4. Масъул ходимлар иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашда:

- қонун ҳужжатлари, юқори ташкилотларнинг қарор ва кўрсатмалари, Марказий кенгаш раёсатинингқарорлари ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлайди;

- ҳужжатлар ва топшириқларнинг бажарилиши ҳақида ахборот (маълумот)тайёрлайди;

- иш юритиш жараёнида тўпланиб қолган ҳужжатларниархивга топширилгунига қадар бешикаст сақланишини таъминлайди;

- ўринсиз (ортиқча) ёзишмаларни, яъни қоғозбозликниқискартириш чораларини кўради, шахсий музокара ёки телефон орқали ҳал қилиниши мумкин бўлган ишларда ёзишмалар бўлишига йўл қўймайди.

1.5. Марказий кенгаш ва унинг тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида иш юритиш,   ҳужжатлар билан ишлашни ташкиллаштириш ва олиб бориш вазифаси иш юритувчи ёки масъул шахс зиммасига юклатилади.

1.6. “Хизматда фойдаланиш учун” ва шу каби мазмуни ошкор этилмайдиган, хизмат сири ҳисобланган ҳужжатлар, шунингдек, фуқароларнинг ёзма мурожаатлари билан ишлаш тартиби алоҳида   белгиланади. Ушбу ҳужжатларнинг мазмуни сир тутилади. У билан фақат   тааллуқли шахслар ишлаши мумкин.

Ходимлар ўзларида мавжуд бўлган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгардир.          

1.7. Ходим таътилга, узоқ вақт хизмат сафарига кетаётганда ёки ишдан бўшаётган вақтда унга бириктирилган ҳужжатларни (раҳбарнинг кўрсатмасига мувофиқ) бошқа ходимга ўрнатилган тартибда топшириши шарт.

1.8. Касаба уюшма ташкилотлари ва уларнинг бўлимлари ўз индексига (белгиланган рақамли белгига) эга бўлади.

1.9. Ташкилотга келиб тушган ҳужжатларнинг матнида қўшимча белгилар, ёзувлар, тузатишлар киритиш таъқиқланади.

Ходимлар хизмат вазифаси билан боғлиқ ҳужжатларни ташкилот рахбари ёки унинг ўринбосарининг руҳсатисиз ишхона (бино)дан ташқарига олиб чиқиш таъқиқланади, шунингдек иш юзасидан маълум бўлган маълумотларни ошкор қилиш маън этилади.

 

II. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

2.1. Ҳужжатлар - иш қоғозлар (бланка)га қўйилган талаблар:

2.1.1. Ҳужжатларни тайёрлашда стандарт ўлчамдаги бланкалардан (босма иш қоғозларидан) фойдаланилади.

2.1.2. Марказий кенгашда қуйидаги бланка(босма иш қогози)лар жорий этилган ва қўлланилади(1- илова):

- хатлар учун бланка (босма иш қоғози);

- раёсат қарори бланкаси (босма иш қоғози);

- фармойишлар бланкаси (босма иш қоғози).

2.1.3. Бланкаларда босма усулда   қуйидаги зарурий (таркибий) белгилар бўлиши шарт:

- Марказий кенгашёки ташкилот рамзи (эмблемаси), унинг тўлиқ номива манзили;

- иш телефони, факс телефон рақами, электрон почта манзили, веб-сайт номи:                   

- ҳужжат санаси, рақами ва индексиучун   белгилар.

Оммавий равишда қўлланиладиган босма иш коғозларида матннинг андоза қисми, ҳужжатни расмийлаштиришда ўзгариб турадиган ахборотлар билан тўлдирилади.

Бланк босма иш қоғозлари рақамланиши лозим.

2.1.4. Марказий кенгаш(ташкилот)дан бошқа   муассаса ва ташкилотларга, шунингдек фуқароларга юбориладиган ҳужжатлар расмий бланкаларда тайёрланади.

Эркин шаклдаги босма иш қоғозларидан фойдаланишга рухсат этилмайди.

2.2. Ҳужжатларни тайёрлаш (тузиш) бўйича талаблар:

2.2.1. Хужжатни манзилга йўллаш ва уни номлаш.

Ҳужжатлар корхона, ташкилот, муассасалар ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига юборилади (йўналтирилади), масалан: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (муассаса ёки унинг   таркибий қисми бош келишикда кўрсатилади).

Ҳужжатлар муайян бир мансабдор шахсга юборилиши мумкин,  масалан:

             Ўзбекистон алоқа ходимлари

             касаба уюшмаси Марказий

             кенгаши бўлим мудири

             У.А. Ахмедовга

Мансабдор шахсга ҳужжат жўнатилаётганда муассаса номи бош келишикда, хатни (ҳужжатни) оладиган кишининг мансаби ва исми-шарифи эса жўналиш келишигида кўрсатилади.

Агар ҳужжат муассаса   раҳбарига юборилаётган бўлса, у ҳолда ташкилотнинг номи мансабдор шахснинг номи таркибига   киритилади, масалан:

Ўзбекистон алоқа ходимлари

касаба уюшмаси Марказий

кенгаши раис ўринбосари

А. Ш. Воҳидовга

           

2.2.2. Почта алоқа бўлимининг манзили (алоқа бўлими, индекси, республика, вилоят, шаҳар, алоқа бўлимининг рақами, кўча, уй ва хонадон рақами) одатда фуқароларнинг мурожаатларига жавоб ёзилаётганда кўрсатилади, масалан:

            705000     Бухоро   шаҳри,   Тинчлик   кўчаси,   23 уй,   15 хонадон, М. Иброхимовга.

Хат-хабарни оладиганлар умумлаштирилиб кўрсатилиши мумкин, масалан:

            Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига.

2.2.3. Хужжат матни А4 шаклда тузилади. Сарлавҳани бевосита ҳужжат тайёрлаётган шахсқўяди. Сарлавҳа иложи борича қисқа бўлиб, ҳужжат мазмуни аниқ акс этган бўлиши керак. Агар ҳужжатда бир неча масалалар акс этган бўлса, у ҳолда сарлавҳани умумлаштириб ёзиш мумкин. Телефон орқали хабарномаларда, билдиришномаларда сарлавҳа қўйилмайди.

Ҳужжат матни мазмунли, қисқа, аниқ, диққат билан, одатда, ҳар бир масала таҳрир қилинган бўлиши, такрор саволларга ўрин қолдирмайдиган бўлиши керак. Тушинтириш   жавобларида тегишли қонун, Марказий кенгаш Устави, Йўриқнома, Низом кўрсатилиши ёки ундан кўчирма берилиши зарур.

Ўзаро бир-бирига боғлиқ катта масалаларни қамраб оладиган ҳисобот, режа ва бошқа ҳужжатлар зарур хажмда бўлиши мумкин, лекин улар олти варақдан ошмаслиги керак.

Ҳужжат матнида иловалар қуйидагича кўрсатилади:

            Илова: _______ варақда _______ нусхада.

Агар ҳужжат матнида кўрсатилиб ўтилмаган иловалардан иборат бўлса, у ҳолда варақ ва нусха сонлари ҳар бир иловада белгилаб ўтилади, масалан:

            Илова: 1. Ўзбекистон Республикасининг Қонун лойиҳалари 20 варақда, 1 нусхада.

2. Ўзбекистон Республикасининг Қонун лойихасига таклифлар 3 варақда, 1 нусхада.

Агар ҳужжатга бошқа бир иловадан иборат бўлган ҳужжат келтирилган бўлса, у ҳолда иловаси бўлган ҳужжат қуйидагича расмийлаштирилади.

   Илова: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 17.10.2013 йилдаги                          01-04/172-сонли хати ва унга илова жами 7 варақда.

Агариловалар ҳужжатда кўрсатилган манзиллардан бирига юборилаётган бўлса, унда илова ҳақидаги изоҳқуйидагича расмийлаштирилади:

Илова: 6 варақда, 2 нусхада биринчи манзилга юборилсин.

Агар иловалар тикилган (яъни брошюра) ҳолда бўлса, унда иловада варақлар сонлари кўрсатилмайди.

Агар иловалар бир нечта бўлса, уларга тартиб рақамлари қўйилади.

2.3. Ҳужжатни келишиш, тасдиқлаш, имзолаш ва унга сана қўйиш:

2.3.1. Келишиш ҳужжатни олдиндан кўриб чиқиш ва лойиҳасини тайёрлаш усули ҳисобланади. Лойиҳани келишиш шакли виза (ижозат)лашдир (виза/ижозат/нинг ёнига           виза/ижозат/қўювчининг фамилияси ёзилади).

Ҳужжатни ички келишиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Марказий кенгаш раёсати аъзолари билан.

Агар ҳужжатда бошқа ташкилот манфаатлари ҳақида гап кетса ёки масалани ҳал қилишда уларнинг фикрлари зарур бўлиб қолса, у ҳолда хужжат улар билан келишиш учун тақдим қилинади.

Бошқа ташкилот билан “келишиш грифи” келишиш маълумотномаси ёки ҳужжат лойиҳасини раёсатда муҳокама қилинганлик ҳақидаги қайднома тақдим қилиш билан расмийлаштирилиши мумкин.

2.3.2. “Келишиш грифи”ўз ичига қуйидаги элементларни олади:

             «КЕЛИШИЛДИ» сўзи, ҳужжат билан келишилаётган шахснинг мансаби, шахсий имзоси, исми-шарифи, санаси.

Агар келишиш раёсат органлари томонидан ёки хат орқали олиб борилса, унда келишиш грифи қуйидагича расмийлаштирилади:

«КЕЛИШИЛДИ»

Касаба уюшма қўмитаси

раёсатининг 11-сонли

10.11.2010 й. Баённомаси

                                               ёки

«КЕЛИШИЛДИ»

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба

уюшмаси Марказий кенгашининг

12.12.10 й. 01-04/185-сонли хати.

Келишиш грифи "имзо" реквизитидан пастда ҳужжатнинг чап қисмига ёки алоҳида келишиш варақасида қайд қилинади.

2.3.3. Ҳужжат лойиҳасининг ички келишиш шакли уни виза (розилик, ижозат)лашдир.

Ҳужжатни виза(ижозат)лашда ижозат берувчининг шахсий имзосидан ташқари, унинг тўлиқ исми-шарифи ва келишилганлик санаси кўрсатилади. Зарур вақтларда эса ижозат берувчининг лавозими ҳам кўрсатиб ўтилади:

            Умумий бўлим бошлиғи имзоси А.М. Мавлонов.

           29.11.2010 й.

Ҳужжатга берилган таклифлар алоҳида варақда ҳам баён этилиши мумкин.

2.3.4. Ҳужжат лойиҳалари ижрочилар, манфаатдор бўлинмаларнинг раҳбарлари томонидан имзоланади.

Фармойишлар, ҳуқуқий нормаларнинг ўзгаришини кўзда тутадиган ёки норматив далолатномалар лойиҳалари мажбурий тартибда ҳуқуқшунос томонидан имзоланади.

Юридик хизмат (хуқуқшунос) томонидан визаланган ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар фақат унинг розилиги билан киритилади.

Агар ҳужжат ташкилот раҳбарига имзо учун тақдим қилинса, у ҳолда   ушбу масалага алоқадор ижрочи томонидан имзоланган бўлиши ва хизмат телефони кўрсатилиши керак.

Масъул ходимҳужжат лойиҳасини имзолаш (визалаш)ни рад этиши мумкин. Бундай ҳолда у ўзининг ҳужжатга нисбатан таклифларини ёзма равишда баён қилиши шарт. Бунда у ҳужжат лойиҳасига "Мулоҳазалар илова қилинади" деб ёзиб қўйиши керак.

Келишиш учун тақдим қилинаётган ҳужжатни тизимдаги раҳбарлар, одатда, бир кун давомида бу ҳужжатни кўриб чиқишлари ва имзолашлари керак.

Ҳужжатлар манфаатдор масъул ходимлар билан келишилгандан сўнг раҳбариятнинг имзолаши учун тақдим этилади.

2.3.5. Низом, ҳисобот ва баланслар, структура ва штатлар рўйҳати, жорий ва муқобил режалар ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланади.

Ҳужжатни тасдиқлаш икки усулда амалга оширилади, тасдиқлаш грифи ёки тегишли фармойиш ҳужжатини нашр қилиш билан (ҳужжатни тадбиққилиш қўшимча тушунтириш ва кўрсатмаларни талаб қилган ҳолларда).

Гриф элементлари қуйидагилардан иборат: "ТАСДИҚЛАЙМАН" сўзи, ҳужжатни тасдиқловчи шахснинг лавозими, шахсий имзоси, исми-шарифи, тасдиқланган сана, масалан:

                                              

                                                                                                     «ТАСДИҚЛАЙМАН»                               

                                                                                                Ўзбекистон алоқа ходимлари

                                                                                                           касаба уюшмаси

                                                                                                  Марказий кенгаши раиси

                                                                                            _______имзоси, исми-шарифи                                                                                                                         01.03. 201 й.                     

Раёсат қарори, фармойиш, далолатномаларни тасдиқлашда қуйидаги шаклда гриф қўйилади:

                                                                                                  «ТАСДИҚЛАНДИ»

                                                                                            Раёсат қарорининг номи                                                                                                                                    (бирликда)

                                                                                                санаси ва рақами

Ўнг тарафдаги юқори бурчакда шундай ёзув қўйилади: масалан

  1. йил "___" _________даги                                                                                                                       _______-сонли қарор

(фармойиш)га илова

Тасдиқланиш грифи ҳужжатнинг юқори ўнг тарафига қўйилади.

2.3.6. Юқори ташкилотларга юбориладиган ҳужжатлар Марказий кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса - ўринбосари томонидан имзоланди.          

Бошқа ташкилотлар ва касаба уюшма қўмиталарига юбориладиган ҳужжатларга раҳбар, ўринбосари қўл қўяди.

Ҳужжатнинг иккита нусхасига имзо чекилади. Имзо таркибига қуйидагилар киради: ҳужжатга қўл қўядиган шахснинг лавозими,шахсий имзоси ва унинг исми-фамилияси.

Ҳужжатда лавозими кўрсатилган шахс томонидан имзоланади "Имзо" реквизитига ҳужжатга имзо чекувчи шахснинг лавозими (агар ҳужжат босма иш коғозида - бланкада бўлмаса тўлиқ, агар ҳужжат босма иш қоғозида бўлса, қисқартирилган ҳолда), шахсий имзоси ва уни исми-шарифи ёзилади.

Ҳужжатни бир нечта лавозимдаги шахслар имзолаганда, уларни имзолари кетма-кет бўлган ҳолда юқори лавозимдан бошлаб қўйилади, масалан:

     Марказий   кенгаш раиси

       имзо, исми- фамилияси

              Бош ҳисобчи

      имзо, исми – фамилияси

Ҳужжат ўзаро тенг даражадаги лавозимли шахслар томонидан имзоланганда, улар бир қаторда қўйилади:

Ўзбекистон алоқа ва                                     Ўзбекистон алоқа ходимлари

ва ахборотлаштириш Давлат                             Марказий кенгаши  

қўмитаси бош директори                                              раиси

имзо исми- фамилияси                                   имзо исми – фамилияси

Ҳужжатда бевосита ижрочи ҳақидаги белги бўлиши керак, унингисми - фамилияси, хизмат телефон рақамидан иборат бўлади:

           

Ижрочи: Д. Холматова, тел.144-23-92

Бу белги ҳужжатнинг охирги варағининг олд томонига пастки чап бурчагига қўйилади.

2.3.7. Ҳужжат санаси унга қўл қўйилган кун ҳисобланади.

Сана йил, ой, кун рақамидан иборат бўлади. Санани расмийлаштиришда фақат араб рақамларидан фойдаланиш тавсия этилади. Улар сана, ой тартиб сони йилнинг кейинги икки рақамидан иборат бўлади. Агар тартиб сон ёки сана битта рақамдан   иборат бўлса, у ҳолда, улардан олдин 0(ноль)қўйилади, масалан:

            2013 йил 5 январь шундай ёзилади: 05.01.2013

Барча хизмат ҳужжатларига сана қўйилади ва имзоланади.

Фармойиш ва хатлар санаси уларга қўл қўйилган кун:

Қайднома, раёсат қарорлари ва далолатномалар санаси эса, тузилган ва имзоланган кун ҳисобланади; тасдиқланишни талаб этадиган режа, ҳисобот ва бошқа ҳужжатлар санаси улар тасдиқланган кун бўлади.

Молия билан боғлиқ характердаги маълумотларга эга бўлган ҳужжатлар матнида ҳужжатларни расмийлаштиришда санани ёзув-сон шаклида ифодалаш рухсат этилади, масалан, 29 январь 2013 йил.

2.3.8. Мансабдор шахсларни ҳуқуқларини белгиловчи, пул ва моддий бойликлар харажатларини кўрсатувчи ҳужжатларда жавобгар шахснинг имзоси Марказий кенгашнинг муҳри қўйилиб, тасдиқланади.

Муҳр босишда шунга қаттиқ эътибор бериш керакки, у имзо чекувчи шахснинг имзоси ва лавозимини қамраб олиши лозим.

2.3.9. Ҳужжатларни бажарилиши бўйича кўрсатма резолюция (муносабат белгиси) шаклида босилади, у ҳужжат ижросининг тартиби ва тафсилоти ҳақида аниқ бўлиши керак, унда ижрочининг исми-шарифи ҳамда ижро муддати кўрсатилиши зарур.

Резолюция (муносабат белгиси) имзоланган ва санаси кўрсатилган бўлиши керак.

Муносабат белгиси ҳужжатнинг ҳоҳлаган бўш жойида қўйилиши мумкин.

2.4. Хужжатларни расмийлаштириш ва жўнатиш.

2.4.1. Жўнатиладиган хужжатларга раҳбар ёки унинг ўринбосари имзо чекадилар.  

Жўнатиш учун иш юритувчи ёки тайинланган масъул шахсга бериладиган ҳужжатлар икки нусхада бўлиши керак. Биринчи нусхаси кўрсатилган манзилга юборилади, иккинчиси - муносабат белгиси қўйилган нусха (жўнатиш рақами ва жўнатилган сана кўрсатилиб) иш юритувчи ёки тайинланган масъул шахсда сақланади.

2.4.2. Ижрочи хужжатни иш юритувчига беришдан олдин ёзилган манзилнинг тўғрилиги, ҳужжатда кўрсатилган илова ва   имзоларнинг мавжудлигини текширади, сана ва ҳужжатнинг жўнатилиш рақамини (у таркибий бўлинма индексидан иборат) қўяди.

2.4.3. Иш юритувчи шунингдек, жўнатиладиган ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўғри - нотўғрилиги (имзонинг, сана, манзил рақами, жавоб берилаётган ҳужжатга эса ижрочининг исми-шарифи, унинг телефон рақами ва ҳакозоларнинг мавжудлиги), хатжилднинг тўғри расмийлаштирилганини (манзил, индекс, муҳр, жўнатиладиган хужжат рақами) ҳам   текширади.    

Битта ташкилотгаўзига жўнатиладиган хужжатлар битта хатжилдга солиниши керак.

2.4.4. Ҳужжатлар иш юритувчиёки тайинланган масъул шахс почта, электрон почта, факс орқали жўнатади, юқори ташкилотларга эса   шахсан топширилади.  

Ҳужжатни тўртдан ортиқ манзилга (ёки шахсга) юборишда жўнатилиш рўйҳати(реестри) тузилади ва ҳар бир ҳужжатда фақат битта манзилкўрсатилади.

Жўнатиладиган хужжатлар иш юритувчи томонидан жўнатиш реестрида қайд қилинади.

 

III. МАЖЛИС ВА   РАЁСАТ ЙИҒИЛИШ ҚАРОРЛАРИНИ   РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

3.1. Марказий кенгашнинг Мажлиси ва Раёсат йиғилишларини ўтказиш тартиби, унга материалларни тайёрлаш тасдиқланган Иш Тартиби(Регламенти)га асосан амалга оширилади. Улар заруриятга кўра видеоконференция тарзида ўтказилиши мумкин.

Мажлис, Раёсат йиғилишидан кейинги икки кун ичида (агар мажлисда бошқа муддат тайинланмаган бўлса) мажлисда қайд этилган қўшимча ва ўзгаришлар билан қайта ишланган қарорлар, тайёрлаган ижрочининг имзоси билан, раисга тақдим этиш учун, ташкилий ишлар бўлимига топширилади.

Имзоланган қарорлар зарур бўлган миқдорда кўпайтирилиб, иш юритувчи, кун давомида жўнатиш рўйҳатидаги адресатларга юбориш учун, топширилади. Асл нусҳаси ва мажлис баёни ташкилий бўлим томонидан   тикилиб, сақлаб қўйиш учун тайёрланади.

3.2. Мажлис ёки Раёсат ўтказиш санаси баённомада кўрсатилади. Мажлис ва Раёсат қарорларини тартиб рақамиҚурултойидан Қурултойигача олиб борилади.

Раёсатлар оралиғидаги қарорларнинг ҳисоби уларнинг тартиб рақамига «о» ҳарфини қўшиш орқали олиб борилади.

3.3. Раёсат йиғилиши баённомасида сайланган раёсат аъзоларининг умумий сони, қатнашган аъзоларининг, ҳамда таклиф қилинганлар лавозими, исми шарифи кўрсатилади ёки рўйхати илова қилинади.

Кун тартиби ва кўрилган масалалар келтирилади. Ҳар бир кун тартибидаги масаладан кейин муҳокамада қатнашадиганлар исми-шарифи кўрсатилади.

Агар қарор қабул қилинган бўлса, баённомада «қарор лойиҳаси қабул қилинсин» деб ёзилади, агар қарор лойиҳаси қайта ишлов талаб қилса, унда «қарор лойиҳаси, ўзгариш ва тўлдиришлар билан, асосан қабул қилинсин, қарорнинг охирги кўринишини тайёрлаш ___________га топширилсин», ёки «қарор лойиҳаси кўрилиши ____гача қолдирилсин», «қабул қилинмасин», «муҳокама билан чегаралансин» деб ёзилади.

Сўнгра, хат бошидан овоз бериш натижалари раёсат аъзоларининг сони, «рози бўлганлар”, «рози бўлмаганлар», «бетарафлар» сони кўрсатилади. Агар ҳамма розилик овозини берган бўлса, «бир овоздан қабул қилинди» деб кўрсатилади.

Агар йиғилиш стенограмма қилинса, баённомага мазкур стенограмманинг ўқилиши илова қилинади.

3.4. Қурултой, Мажлис йиғилишлари баённомаларига кун тартибида келтирилган хронологик тартибда маърузалар матни, муҳокамалардаги чиқишлар (сўзга чиқувчиларнинг исми-шарифи, лавозими кўрсатилган ҳолда), маърузачининг якуний сўзи (агар мавжуд бўлса) ва қабул қилинган қарор киритилади.

Агар қарор илова қилиниши қайд қилинган бўлса, қарор матни баённомада келтирилади.

Агар қарорларда иловаларга мурожаат қилинган бўлса, унда бу иловалар мос равишда расмийлаштирилади ва баённомага қўшилади.

3.5. Қарор ва фармойиш лойиҳалари таҳрир қилиниб, ўрнатилган тартибдаги иш қоғозларида босмадан чиқарилади.

Қарор номиқисқа, асосий мазмунга мос бўлиб, «нима тўғрисида» саволига жавоб бермоғи лозим.

Масалан, «… чора-тадбирлар тўғрисида», «…натижалари тўғрисида», «… бориши тўғрисида».

3.6. Қарор матни аниқлаштирувчи ва қарор қисмларидан ташкил топади.

Аниқлаштирувчи қисмда мазкур қарор ёки фармойиш қабул қилиниш асослари, мақсади келтирилади. Унда, кўрилаётган масала бўйича эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилади.

Агар тавсифланаётган ҳолатлар тушинтиришларга муҳтож бўлмаса, аниқлаштирувчи қисм тушириб қолдирилиши мумкин.

Қарор қисми бандлари араб рақамлари билан белгиланади.

Агар хужжатда (ёки унинг қисмида) топшириқлар мавжуд бўлса, унда у кимга қаратилгани, бажариладиган вазифалар, бажарилиш муддатлари кўрсатилади.

Бажарувчилар сифатида ташкилотлар ва алоҳида шахслар бўлиши мумкин. Агар хужжатда аниқ топшириқ мавжуд бўлмаса, у «тасдиқлансин», «маъқуллансин», «маълумот учун қабул қилинсин» сўзлари ёрдамида ифодаланади.

Аввал қабул қилинган қарорга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш зарурати туғилса, қарор (фармойиш)нинг тартиб рақами, санаси, номи кўрсатилиб, унда «ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин»деб ёзилади.

3.7. Қарорда ижросини назорат қилиш топширилган шахс ёки хизмат (бўлим) кўрсатилади.

Таклиф ва топшириқлар мавжуд моддий, молиявий, меҳнат заҳиралари нуқтаи назаридан тавсифланиши, ўрнатилган қоидаларга мос келиши,   ҳолатни холис баҳолаши, масалалар ечими бўйича мақсадлар ва чора-тадбирларни аниқлаштириши, бажарувчилар ва бажарилиш муддатлари аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

3.8. Қарорлар бошқа ташкилотлар билан биргаликда қўшма ҳолда қабул қилиниши мумкин.

Бундай ҳужжатларнинг сарлавҳа қисмида ҳужжат қабул қилаётган ташкилотларнинг тўлиқ номи кўрсатилиши лозим. Мазкурҳужжатнинг индекси сифатида уларнинг қайд қилинган тартиб рақамлари бўлади. Бунда дастлабки рақам сифатида, мазкур ҳужжатни тайёрлаган ташкилотнинг рақами олинади.

                      

                                                                                             

IV. ФАКСОГАРММА, ЭЛЕКТРОН ПОЧТА ВА ТЕЛЕФОНОГРАММАЛАРНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

4.1. Хизмат юзасиданҳужжатни зудлик билан бажарилиши зарур бўлган ҳолларда, унинг матни факсограмма, электрон почта ёки телефоногармма орқали етказилади.

Алоҳида турдаги факсограмма ёки телефонограммаларга ўнг томон бурчагига ("шошилинч", "ташкилот номидан") деган ёзувларкиритилади.

Электрон почтада хужжатнинг мавзуси кўрсатилади. 

4.2. Ахборотни телефон орқали зудлик билан етказишда телефонограммалар қабул қилинади. Телефонограмма матнидауни берган ва қабул қилиб олган шахснинг исми-шарифи, шунингдек санаси кўрсатилган ҳолда ёзилади.

4.3. Факсограмма ёки телефонограммалар фақат Марказий кенгаш раиси (унинг ўринбосари) ёки ташкилот раҳбарининг имзоси билан жўнатилади.

4.4. Электрон почта орқали жўнатилган ва қабул қилинган хужжатлар билан ишлаш, уларни бажарилишини таъминлаш ушбу Йўриқноманинг 5-бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4.5. Марказий кенгашнинг расмий “веб-сайти” учун жавобгарлик фармойиш асосида масъул ходим зиммасига юклатилади.

 

V. ХУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,   ҲИСОБГА ОЛИШ,

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА   БАЖАРИЛИШИНИ   ТАЪМИНЛАШ

5.1. Хужжатларни қабул килиш ва ҳисобга олиш.

5.1.1. Ташкилотга келган барча хужжатлар (хат-хабарлар)ни иш юритувчи ёки масъул тайинланган ходимқабул қилиб олади. Келадиган хат-хабарлар тўғри келтирилганлиги ва тахт-бутунлиги текширилади, ҳужжатлар олинганлиги ва хат-хабарлар манзилга тўғри йўналтирилганлигини аниқлаш йўли билан дастлабки ишловдан ўтказилади ( 2- илова).

Шошилинч хат-хабарлар манзилга дарҳол етказилади.

Бошқа ҳолларда хужжатларниқабул қилиниши таъқиқланади.

Манзилга(ташкилотга) нотўғри келган ҳужжатлар юборилган жойига қайтариб юборилади.

5.1.2. "Шахсан" ёзуви билан олинган хужжатлар вараҳбар номига келган хат-хабарлар бевосита унинг ўзига берилади.

5.2. Келган хужжатларни қайд қилиш ва ҳисобга олиш.

5.2.1. Ташкилотга келадиган хужжатлар (тафтиш натижаларига доир далолатномалар ва кадрларга оид хужжатлардан ташқари), кириш хужжатларини қайд қилиш дафтарида рўйҳатга олинади (3-илова).

Марказий кенгашнинг факс телефон рақамига ва электрон почтасига(манзили) Интернет тармоғи орқали келган хужжатлар факс ёки босма иш қоғозларда чиқарилиб, кириш хужжатларини қайд қилиш китобида рўйҳатга олинади.

Ҳужжатларнинг ўнг томонидаги пастки бурчакда Марказий кенгашнинг ёки ташкилотнинг қайд қилиниш тамға(белги)си босилади ва унга тартиб рақами ҳамда ҳужжатнинг келиб тушган санаси ёзиб қўйилади.

5.2.2. Республика Қонунлари, Президент Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, фармойишлари ва юқори ташкилотларнинг бошқа ҳужжатлари, раҳбарият номига шахсан келган хат ва бошқа хабарлар қайд қилинади ва уларнинг бажарилиши алоҳида назоратга олинади. Мазкур ҳужжатлар ижро этилгандан сўнг, қайта иш юритувчига ёки масъул тайинланган ходимга топширилади.

5.3. Ҳужжатларни кўриб чиқишга бериш.

5.3.1. Хужжатлар (хат-хабарлар)олингандан кейин иш юритувчи ёки масъул шахс дарҳол, шу кундан кечиктирмасдан раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун берилади ва одатда улар ўша куни кўриб чиқилади, кейин тасдиқланган лавозим йўриқномалари ва хизмат вазифаларга қараб бевосита ижрочиларга берилади.

Раҳбариятнинг қарори талаб қилинмайдиган, олдин кўриб чиқилган ҳужжатлар бевосита ижрочиларга берилади.

5.3.2. Раҳбар кўрсатмаси (муносабат белгиси)да биринчи кўрсатилган шахс хужжат ижроси учун масъул бўлади. ҳужжатнинг асл нусхаси масъул ижрочига берилади. У мазкур хужжатнинг белгиланган муддатда   бажарилишини ташкил этади.

Берилган тошириқ ижроси учун муносабат белгисида кўрсатилган барча шахслар баробар жавобгардир. Айрим ҳолларда мазкур хужжат бўйича таклифларни жамлаши лозим бўлган ижрочи кўрсатиб ўтилади.

5.3.3. Хужжатларни битта таркибий бўлинмадан иккинчисига ошириш муносабат белгисига қўл қўйган раҳбарнинг руҳсати билан амалга оширилади.

Раҳбариятнинг муносабат белгиси қўйилган ҳужжатлар иш юритувчи ёки масъул ходим орқали ижрочига берилади.

5.4. Ҳужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш ва тарқатиш.

5.4.1. Ҳужжат матнини тайёрлашда қуйидаги асосий талабларга риоя қилиниши шарт:

- ҳужжат матни(мазмуни) белгиланган мақсад (вазифаси)га тўлиқ жавоб бериши, қонунчилик талабларига мувофиқ (юридик кучга), аниқ мазмунга эга бўлиши;

- ахборотнинг тўлиқлиги ва баён қилинишининг қисқалиги, далил-исботнинг мавжудлиги;

- ҳужжатлар ташкилот номидан расмийлаштирилади;  

- Раёсат қарорлари, Низомларда топшириқлар алоҳида ходимларга эмас, балки касаба уюшма қўмиталари раисларига, яъни барча аппарат ходимларига берилади;

- хужжатнинг кириш қисмида уни қабул қилиниш сабаблари, аниқ далил ва ҳодисалар баён этилади. Кириш қисмида, шунингдек, ҳужжатнинг қабул қилинишига асос бўлган меъёрий ҳужжатларҳам кўрсатилиши мумкин;  

- Раёсат қарорлари, раҳбариятфармойишлари ва бошқа хужжатларда топшириқ(вазифа) аниқ белгиланган бўлиши керак;

- тайёрланадиган хужжатларда, ижро этилишининг аниқ муддатлари кўрсатилиши керак;

- ҳужжатда ижро учун масъул шахс, шунингдек, ижро этилишининг назорат қилинишига жавобгар шахс ва тизимдаги ташкилотларбелгиланишикерак;

- тизимдаги ташкилотларраҳбарлариҳужжат лойиҳаларини тайёрлашда бу лойиҳанинг аввал нашр этилган ҳужжатни ўзгартирмаслиги ва бекор қилмаслигига диққат билан эътибор бериш керак. Агар шундай ўрин жоиз бўлса, у ҳолда аввал нашр қилинган ҳужжатларда қайси қарор, қайси фармойиш ёки уларнинг қайси бандлари ўзгарганлиги ёки бекор қилинганлиги лойиҳадакўрсатилиши шарт.

5.4.2. Имзоланганҳужжат ўша куниёқ иш юритувчи ёки масъул ходимга рўйҳатдан ўтказиш( рақамланиш), кўпайтириш ва тарқатиш учун берилади.  

Жўнатиладиган хужжатлар (хат-хабарлар) иш юритувчи ёки масъул ходимга топширилади ва қайд этиш дафтарида рақамланиб, ўша куни белгиланган жойларга (ижрочиларга) жўнатилади. (Илова 4).

Хужжатларни жўнатишда почта хизмати, факс аппарати ва электрон почта хизматидан фойдаланилади.

Хатжилдларда қуйидагилар кўрсатилиши керак: жўнатилиш тури (буюртма, қимматбаҳо ва ҳаказолар); манзили, манзил эгасининг тўлиқ номи, индекси ва ҳужжатнинг жўнатилиш рақами.

 

VI. ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

6.1. Ҳужжатлар (қарор, фармойиш, йўриқнома, низом, қоида, далолатнома ва бошқалар) рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга киради.

Ҳужжатлар битта асл нусхада тайёрланган бўлиши керак, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун қўшимча асл нусҳада тайёрланади. Шунингдек, заруриятга кўра нусҳаларда кўпайтрилади.

6.2. Ҳужжатлар Марказий кенгаш раёсати қарори билан тасдиқланади, шунингдек Давлат қўмитаси ёки тегишли идоралар томонидан келишиб, тасдиқланиши мумкин.

Ҳужжатларни ижрочи манфаатдор тузилмавий бўлинмалар билан келишиб олади ва уларга имзо қўйдиради.

6.3. Ҳужжатлар, лозим бўлган ҳолда, тегишли идораларда рўйҳатдан ўтказилгандан кейин кўпайтирилади ва белгиланган реестрга мувофиқ таркибий бўлинмаларга жўнатилади.

Мазкур ҳужжатларнинг асл нусхаларидан бири Марказий Кенгашда   сақланади.

6.4. Текширишлар ҳақидаги далолатномаларнинг биринчи нусҳаси, текширувни ким ўтказганлигидан қатьий назар, ижрони назорат қилиш ва ҳисобга олиш учун иш юритувчига, жойларда эса жавобгар шахсларга топширилади.

 

VII. ҲУЖЖАТЛАРНИ   ИЖРОСИНИ НАЗОРАТҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

7.1. Ҳужжатлар ижросини назорат қилиш вазифалари ва қоидалари.

Қайд этиладиган, жўнатиладиган ва ички ҳужжатлар назорат қилинади.

Ҳужжатлар ижроси мазкур Йўриқномада кўзда тутилган мақсад ва муддатларда ҳамда бу ҳужжатлардаги масалаларни сифатли ҳал қилиш учун назорат қилинади.

7.2. Ижро назоратини ташкил қилиш Марказий Кенгаш ва унинг тизимидаги   касаба уюшма қўмиталари раислари зиммасига юклатилади.

Хужжатлар ижроси назорат варақаси орқали иш юртувчи томонидан амалга оширилади (5- илова).

Қуйидаги хужжатларни бажарилиши назорат қилинади:

- юқори ташкилотларнинг буйруқлари, қарорлари, фармойишлари ва бошқа жавобталаб хужжатлари;

- Марказий кенгаш тизимидаги касаба уюшма ташкилотлари учун қарорлар, фармойишлар, топшириқларидаги ижро муддатлари кўрсатилган вазифалар;

- Марказий Кенгашга назорат учун тақдим қилинадиган хужжатлар.

Назорат тизими хужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишинитаъминлаши керак.

7.3. Хужжатларини бажарилиши юзасидан назорат белгиланган тартибда амалга оширилади (6- илова).

7.4. Хужжатлар ижроси ва назоратини олиб бориш.

7.4.1. Хужжатлар, юқори ташкилотларнинг, раҳбариятнинг топшириқлари,раёсат қарорлари, шунингдек ички фармойиш хужжатлари топшириқлари ижросини назорат килиш иш юритувчи томонидан амалга оширилади. Таркибий бўлинмаларда бу ишлар учун масъул шахслар тайинланади.

Иш юритувчихужжатларни назорат варақасида саналари бўйича жамлайди. Тизимдаги касаба уюшма ташкилотларида эса бу варақалар муддатларга қараб жамланади

7.4.2. Хужжатлар ижросининг бориши ҳақидаги маълумотлар назорат варақасига   киритилади.

Хужжатда белгиланган масалалар ҳал қилиниб, тегишли шахслар ва ташкилотларга жавоб берилганидан сўнг ижро этилган (бажарилган) деб ҳисобланади.

7.4.3. Хужжат ижро этилгандан сўнг назоратдан олинади. Хужжатни ким назоратга қўйган бўлса, ўша мансабдор шахснинг ўзи назоратдан   олиши мумкин.

7.4.4. Назорат қилинадиган хужжатлар ижросининг натижалари ҳақидаги   маълумотларни иш юритувчи ёки масъул тайинланган шахс ҳар ойда умумлаштириб, тегишли ахборот тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этади.

7.4.5.Тизимдаги касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари ҳужжатлар ижросининг бориши ва назорат натижаларини мунтазам таҳлил қилиб борадилар, шунингдек,таҳлиллар асосида ҳужжатлар ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлашва назоратни такомиллаштириш борасида таклифларниМарказий кенгашга тақдим этади.

7.4.6. Ҳужжатлар ижро муддатига риоя қилинмаган ҳолларда: биринчи марта бажарилмаганда – ходимга ижро интизомига риоя қилмагани учун оғзаки танбеҳ берилади, ушбу хол такрорланса, ижрога «Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши аппарати ҳамда соҳалар бўйича Республика Бирлашган қўмитаси ходимларини мукофотлаш тўғрисида НИЗОМ»га мувофиқ ойлик мукофот миқдори камайтирилади, учинчи марта такрорланса – ижрочига интизомий чора қўлланилади.

7.5. Марказий кенгаш раиси хузурида ўтказиладиган ҳафталик йиғилиш.

7.5.1. Ҳар ҳафтанинг душанба куни Марказий кенгаш раиси ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилиб, унда Марказий кенгаш аппарати ходимлари, соҳалар бўйича РБКУҚ   раислари ва масъул ходимлари иштирок этадилар.

7.5.2. Ҳафталик тезкор йиғилишда аввал берилган топшириқларнинг бажарилиши ҳусусида иштирокчиларнинг ахбороти тингланади ва навбатдаги вазифалар белгилаб олинади.

7.5.3. Ҳафталик тезкор йиғилиш баённомасини иш юритувчи олиб боради ва уни раис тасдиқлаганидан кейин, эртаси кундан кечиктирмасдан, йиғилиш иштирокчиларига ижро учун баённомани шахсан ёки электрон почта орқали тарқатади.

7.6. Марказий кенгаш раиси ҳузурида ўтказиладиган ҳар ойлик йиғилиш.

7.6.1. Ҳар ой охирги ҳафтасининг душанба кунида Марказий кенгаш раиси ҳузурида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, унда Марказий кенгаш аппарати ходимлари, соҳалар бўйича РБКУҚ раислари,   масъул ходимлари ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятидаги асосий ишидан озод этилган ва йирик касаба уюшма қўмиталарининг раислари шахсан иштирок этади.

7.6.2. Мазкур кенгайтирилган йиғилишда касаба уюшма ташкилотларининг ой давомидаги фаолияти кўриб чиқилади, иштирокчиларнинг амалга оширган ишлари ҳусусида ахбороти (маълумоти) эшитилади ва навбатдаги вазифалар белгилаб олинади.

7.6.3. Ҳар ойлик кенгайтирилган йиғилиш баённомасини иш юритувчи олиб боради ва уни раис тасдиқлаганидан кейин, икки кундан кечиктирмасдан, йиғилиш иштирокчиларига ижро учун электрон почта орқали етказади.

7.7. Ҳар ҳафталик тезкор ва ҳар ойлик кенгайтирилган йиғилишларда белгиланган топшириқ(вазифа)ларни бажарилиши иш юритувчи томонидан назоратга олинади.

Берилган топшириқлар ўз вақтида бажарилмагани учун айбдор бўлган масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилади.

7.8. Хужжатлар билан ишлашнинг ягона тизими ва унинг ижроси бўйича назорат ўрнатилган тартибда амалга оширилади (7-илова).

7.9. Қуйи касаба уюшма ташкилотлари раҳбари мазкур Йўриқнома асосида иш юритишни ташкил этиши, шунингдек уларга юқори касаба уюшма ташкилотларидан бажариш учун юборилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаши, бошқа ташкилот(идора)лар билан билан хизмат ёзишмаларини юқори ташкилотнинг раҳбарияти билан келишилган ҳолда олиб боради.

           

VIII. ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

8.1. Касаба уюшма ташкилотларига келиб тушган фуқароларнинг мурожаатлари, иш юритувчи ёки масъул тайинланган ходим томонидан қабул қилиниб, ёзма ва оғзаки (шу жумладан “Ишонч-телефонлари” орқали тушган) мурожаатлар алоҳида дафтарларда рўйхатга олинади (8- илова).

8.2. Марказий кенгаш расмий “веб-сайти”нинг “интерактив” савол-жавоблар рукни                 орқали қабул қилинган мурожаатлар   умумий тартибга мувофиқ кўриб чиқилади.

Фуқароларнинг ёзма мурожаатларини ҳисобга олиш ва рўйҳатдан ўтказиш бошқа ҳужжатлардан алоҳида тарзда олиб борилади, шунингдек раҳбариятга кўриб чиқиши учун дарҳол тақдим этилади.

Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшайдиган жойи хақидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим. Ана шундай маълумотлар кўрсатилмаган мурожаатлар имзосиз ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

8.2. Марказий Кенгашга тушган мурожаатлар, айрим ҳолларда, кўриб чиқиш учун тизимдаги касаба уюшма ташкилотларга юборилади ва бу ҳақида ариза муаллифига хабардор қилинади ҳамда Марказий Кенгашга кўриб чиқиш натижалари хақида 5 кундан кечиктирмасдан ахборот берилади.

Мурожаатларни белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқишни таъминлаш ҳамда ушбу йўналишдаги ишларни умумлаштириш бўйича назоратни олиб бориш юрисконсультлар зиммасига, ташкилотларда касаба уюшма қўмитаси раиси зиммасига юклатилади.

8.3. Фуқароларнинг мурожаатлари у келиб тушган вақтдан бошлаб бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганиш ва текшириш талаб қилинмайдиган мурожаатларни кўриб чиқиш учун - 15 кунгача муддат белгиланади.

Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган ҳолларда мурожаат муаллифларга бу хусусда хабар берилади.

8.4. Мурожаатни кўриб чиқиш учун маҳсус ёки қўшимча текшириш ўтказилиши зарур бўлган ҳолларда уларни кўриб чиқиш муддатлари, истисно тариқасида, раҳбарият томонидан узайтирилиши мумкин, лекин узайтириш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаслиги керак ва бу хақида аризачига хабар берилиши лозим. Бунда мурожаатни кўриб чиқишнинг умумий муддати икки ойдан ошмаслиги шарт.

Марказий Кенгаш ва унинг тизимдаги ташкилотларда фуқароларни шахсий қабул қилиш тартиби раҳбарият   томонидан белгиланади.

Фуқароларнинг хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқишни бўйича назорат белгиланган тартибда амалга оширилади (10-илова ).

 

IX. ХУЖЖАТЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИНИ ТУЗИШ ВА ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

 

9.1. Хужжатларноменклатурасинитузиш.  

9.1.1. Хужжатлар номенклатураси бир тизимга келтирилган иш номларининг рўйхати бўлиб, уларда хужжатларнинг индекси ва сақланиш муддати кўрсатилади ( 11-илова).

Умумий ишлар номенклатураси иш юритувчи ёки тайинланган масъул ходим томонидан   ишлаб чиқилади, тегишли архив органлари билан белгиланган тартибда келишилади ва раҳбарият томонидан тасдиқланади.            

Умумий хужжатлар номенклатураси тизимдаги касаба уюшма ташкилотларининг иш номенклатураси асосида тузилади.

9.1.2. Хужжатлар номенклатураси ижро этилган ҳужжатларни   папкаларга тақсимлаш ва гуруҳлаш, ишлар индексациясини мустаҳкамлаш, ижро этилган ҳужжатлар бўйича маълумотлар, уларнинг сақланиш муддатларини белгилашга хизмат қилади ва вақтинча сақланиш учун (10 йилгача) муассаса архивидаги ҳужжат ҳисобланади.

9.1.3. Марказий Кенгашнинг таркиби ўзгарган ҳолда хужжатлар номенклатураси қайта кўриб чиқилади ва қайта тасдиқланади.

Агар таркиби ва вазифаларида ўзгаришлар бўлмаган тақдирда ҳар йили, жорий йилнинг декабрь ойидан кечиктирмай хужжатлар номенклатурасига аниқлик киритилади, қайта нашр қилинади ва кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиққилинади.

Номенклатурадаги хужжатлар номи (сарлавҳаси) жилддаги доимий ва вақтинча бўлган алоҳида-алоҳида жилдларда гурухланишини ҳисобга олиб шакллантирилади.

9.1.4. Иш индекси номенклатура бўйича таркибий бўлинма белгиси ва тартиб рақамидан иборат бўлади.

Йил давомида пайдо бўладиган янги ишлар қўшимча равишда   номенклатурага киритилади. Ана шу мақсадда номенклатуранинг ҳар бир бўлимида резерв (захира) рақам қолдирилади.

9.1.5. Номенклатура амал қилишининг барча муддати давомида "Илова" графасида ишларнинг очилиши, уларнинг муассаса архивига ўтказилиши, ўтказиладиган ишлар, йўқотишга ажратиладиган ишлар, ишларнинг шаклланишига жавобгар (масъул) шахслар, бошқа муассасаларда давом эттиришга ўтказиладиган қолган ишлар ҳақида ўз вақтида белгилар қўйилади.

Тақвимий йил тугашида номенклатура охирида очилган ишлар сони ҳақида якуний ёзув киритилади (12-илова).

9.2. Хужжатларни шакллантириш.

9.2.1. Таркибий бўлинмаларда иш юритиш учун масъул шахслар ишларни шаклллантириш билан шуғулланади.

Марказий Кенгашда ишларнинг тўғри шакллантирилиши иш юритувчи томонидан амалга оширилади.

9.2.2. Хужжатларни шакллантиришда қуйидаги умумий қоидаларга риоя килиш   зарур:

- ишга фақат ижро этилган, сарлавҳаси номенклатурага мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатларни киритиш;

- битта масалани ҳал қилишга тааллуқли бўлган ҳамма ҳужжатларни бирга жойлаштириш; иловаларни   барча асосий ҳужжатлар билан бирга жойлаш;

- ишга бир тақвимий йилдаги ишларни (ўтказиладиган ишлардан ташқари) гурухлаш; доимий ва вақтинча муддатга сақланадиган ҳужжатларни алоҳида-алоҳида гуруҳлаш.

Қайтариб юбориладиган ҳужжатлар, ортиқча нусхалар, қораламаларни ишга киритиш керак эмас; иш (дело) 250 варақдан ошмаслиги керак.

9.3. Алоҳида тоифадаги ҳужжатларни бир тизимга келтириш:

9.3.1. Фармойиш хужжатлари (қарор, йуриқнома ва бошқалар) турлари бўйича ва уларга тааллуқли иловалар билан бирга хронологияси бўйича гуруҳланади.

Марказий Кенгаш фаолиятининг асосий масалалари (хўжалик-молиявий) бўйича ва хизмат сафарларига оид фармойишлари (асл нусхалари) бошқа ҳужжатлардан алоҳида тарздаги ишларда иш юритувчи томонидан гуруҳланади ва янги йилнинг 31 декабригача йил бошидан бошлаб рўйҳат рақами қўйилади.

9.3.2. Раёсат ҳужжатлари иккита ишда гуруҳланади:

1). Раёсат баёнлари ва қарорлари;

2). Раёсат йиғилиши ҳужжатлари (кун тартиби, маърузалар, маълумотнома, хулоса,   қарор лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар).  

9.4. Мажлис, йиғилиш баёнлари ишда тўғридан-тўғри хронологик тартиб ва рақамда жойлаштирилади. Алоҳида ишда гуруҳланган йиғилиш ҳужжатлари йиғилиш мажлисининг баён рақамлари бўйича тизимланади.

Битта мажлис баёнига тааллуқли ҳужжат гуруҳлари ичида масалаларнинг ҳал қилиниш изчиллиги бир тизимга тушириб олинади: энг аввало долзарб, биринчи галдаги хужжатлар, шундан кейин эса шу масалага оид бошқа хужжатлар тикиб қўйилади.

9.5. Юқори ташкилотларнинг топшириқлари муассаса фаолиятининг йўналишига қараб ишларга гуруҳланади.

Ишлар ичидаги ҳужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади.

Режалар, хисобот, сметалар бу ҳужжат лойиҳаларидан алохида гуруҳланади.

9.6. Хизмат ёзишмаларни ишга тақвимий йил даврига қараб гуруҳланади.

Ёзишмалар ишига масалани ҳал қилишда вужудга келадиган барча хужжатлар жойлаштирилади. Ёзишмалар хронологик изчилликда бир тизимга келтирилади.

 

X. ШАХСИЙ ТАРКИБ БЎЙИЧА ХУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ

 

10.1. Шахсий таркиб бўйича қарорлар бошка қарорлардан алоҳида гуруҳланади ва ташкилий бўлимда сақланади.

10.2. Шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар қуйидаги тартибда жойлаштирилади: шахсий ишлардаги мавжуд ҳужжатларнинг ички ёзув-рўйҳати, ишга қабул қилиш тартиби ҳақидаги аризалар(меҳнат шартномаси), йўлланма ёки тақдимномалар, анкета, ходимларни ҳисобга олиш варақалари, таржимаи ҳол, маълумоти ҳақидаги ҳужжатлар, тайинланиш, ўтказилиш, бўшатилиш ҳақидаги фармойиш(қарор)лардан кўчирмалар (ишга қабул қилиниш, бошқа ишга ўтказилиш, бўшатилиши ҳақидаги ёзув нусхалари); ходимлар сонини ҳисобга олиш бўйича шахсий варақага қўшимчалар; тақдирланиш (мукофотланиш)ларни ҳисобга олиш бўйича шахсий ишга қўшимчалар; мазкур шахсга тааллуқли бўлган маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар.

10.3. Интизомий жазони қўлланиши, тақдирланиш, исми-шарифини ўзгартириш ва хоказолар ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақага киритилади.

10.4. Ходимнинг яшаш жойидан маълумотнома, саломатлиги ҳақидаги тиббий маълумотномалар ва бошқа иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлган хужжатлар шахсий ишдан алоҳида тарзда гуруҳланади.

           

XI. ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ ВА ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ

 

Ҳужжатларни кейинчалик сақлаб қўйиш ва фойдаланишга тайёрлашга илмий ва амалий қийматини экспертизаси, ишларни расмийлаштириш, ишлар тафсилоти, ҳужжатларнинг бус-бутун сақланишини таъминлаш, ишларни муассаса архивига ўтказишлар киради.

11.1. Ҳужжатларнинг экспертиза қилиш.

11.1.1. Ҳужжатлар экспертиза қилиш - бу ҳужжатларни сақлаш ва сақланиш муддатини белгилаш мақсадида уларнинг сиёсий, халқ хўжалик, ижтимоий-маданий ва бошқа аҳамиятларини аниқлашдир.

11.1.2. Ҳужжатлар қийматини экспертиза қилиш ташкилотнинг доимий ишлаб турувчи эксперт комиссияси (ЭК) томонидан амалга оширилади.

11.1.3. Эксперт комиссияси Марказий Кенгашда раис фармойиши билантизимдаги касаба уюшма қўмиталарида(раёсати) тегишли қарор билан тайинланади ва камида уч   киишидан иборат булади.

ЭК ўз ишида амалдаги қоидаларга, мазкур Йўриқномага, Бош архив кўрсатмаларига ва хужжатлар ҳамда ишлар номенклатураси билан ишлашни ташкил қилиш бўйича бошқа архив муассасаларининг амалдаги кўрсатмаларига амал қилади.

11.2.Эксперт комиссияси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

-ташкилот ва унинг таркибий бўлинмалари иш номенклатуралари лойиҳаларини кўриб чиқади;

-сақланадиган ва йўққилинадиган хужжатларнинг йиллик сараланишини ташкил қилади;

- давлат архивига ўтказиладиган, доимий сақланадиган ишлар, узоқ вақт (10 йилдан ортиқ) сақланадиган ишлар, вақтинча (10 йилгача) сақланадиган ишларни кўриб чиқади;

- кейинчалик сақланмайдиган, йўқ қилинадиган ишларни ажратиб олиш ҳақидаги далолатномани кўриб чиқади;

- амалдаги қўлланмалар билан белгиланган баъзи тоифадаги хужжатларнинг сақланиш муддатининг таркиби ўзгариши ҳақидаги таклифларни   кўриб чиқади ва бу таклифларни архив муассасаларига тасдиқлашга тақдим қилиш ҳақида қарор киритади.

11.3. ЭК аъзолари ташкилотнинг бошқа мутахассислари иштирокида сақланишга ва йўққилинишга ажратилган хужжатларнинг тўғрилигини рўйхатлар, далолатномалар, хужжатларни кўриб чиқиш йўли билан текширадилар. ЭК йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади.

11.4. Эксперт комиссиясининг қарори раҳбарият томонидан тасдиқланади.

Эсперт комиссиясининг доимий сақланадиган хужжатлар рўйҳатини тасдиқлаш, уларнинг сақланиш муддатини қисқартириш ҳақидаги таклифлари бўйичахулосалари (қарори)архив муассасасининг   тасдиғидан ўтиши керак.

11.5. Йўқотилишга ажратиладиган хужжат ва ишлар далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатномалар ташкилотнинг ЭК томонидан кўриб чиқилади, раис ва комиссия аъзолари имзо чекадилар.

Доимий сақланишга қўйилган ишлар рўйҳати тегишли вақт мобайнида архив муассасаси томонидан тасдиқлангандан кейин далолатномага киритилган хужжатлар ва ишлар ташкилот томонидан йўққилинади.

             

XII. ҲУЖЖАТЛАР САҚЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА АРХИВГА ЎТКАЗИШ

12.1. Ҳужжатлар сақланишини таъминлаш.

12.1.1. Иш юритилиши учун масъул бўлган шахслар ҳужжатларни саранжом-саришта сақлашлари шарт.

Ишлар очилган пайтдан бошлаб ва муассаса архивига топширгунча ёки йўқ қилингунга қадар ҳам ишхоналарда, ҳам девонхона типидаги, хужжатларни чанг босиш, қуёш нури тушишидан сақлайдиган ва улар нинг бус-бутунлигини махсус ажратилган яхши қулфланадиган шкафларда, хоналарда сақлаш мумкин.

12.1.2. Доимий сақланишга топширилган хужжатни олиш ёки беришга рухсат этилмайди. Истисно тариқасида (масалан, суд-қидирув идораларининг талаби билан) муассаса раҳбарининг рухсати билан, олинадиган хужжатнинг тасдиқдан ўтган аниқ нусхасини жойига қўйиб, асл нусханинг олиниш сабабини билдирувчи далолатномага мувофиқ бундай хужжат архивдан олиниши мумкин.

12.1.3. Хизмат тақозоси билан берилган ишга ўрнини тўлдирувчи варақа тўлдирилади. Бу варақада таркибий бўлинма, иш рақами, берилган санаси, кимга берилганлиги, қайтариш санаси кўрсатилади. Бунда ишни олиш ва қабул қилиш учун графалар кўзда тутилади.

12.2. Хужжатларни архивга топшириш.

12.2.1. Тизимдаги касаба уюшма ташкилотлари иш юритилишида тугатилгандан бир йил кейин доимий ва узоқ вақт (10 йилдан ортиқ) сақланадиган ишлар архивга ўказилади. Вақтинча (10 йилгача) сақланадиган хужжатлар архивга ташкилот раҳбариятининг хохишига кўра топширилади.

12.2.2. Хужжатларни архивга топшириш муассаса раҳбарияти томонидан тасдиқланган график (жадвал) бўйича амалга оширилади. Архив ишларни тафсилот ёзувива номенклатурасига қараб қабул қилади. Хужжатларнинг қайд қилинган варақаси ҳам топширилади.

Агар жорий ишлар учун баъзи хужжатларни иш юритишда қолдириш зарурати туғилса, у ҳолда архив бу хужжатлар вақтинча фойдаланишга олинганлигини расмийлаштиради.

12.2.3. Давлат архивида сақланиши керак булган хужжатлар қуйидаги муддатлар давомида сақланади:

- республика миқёсидаги муассасаларнинг архивларида -15 йил;

- вилоят миқёсида - 10 йил;

- шаҳар ва туман миқёсида -5 йил.

- шахсий таркиб бўйича материаллар архивларда 75 йил сақланади.

           

XIII. МУҲР, ШТАМП, ИШ ҚОҒОЗЛАРИНИ САҚЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

13.1. Ташкилотда муҳр ва штамплар сейф ёки темир шкафларда сақланиши керак.

Муҳр ва штамплардан қарор (фамойиш) билан тайинланган мансабдор шахслар фойдаланади. Бу шахсларга улар қайдномага имзо чектирилиб, берилади.

13.2. Марказий Кенгаш ва тизимдаги касаба уюшма ташкилотларида иш қоғозлари иш юритувчида қулфланадиган шкафда сақланади.

Иш қоғозлари (бланкалар) хизмат вазифасига қараб, тегишли ходимларга берилади.

Бланкалар рақамланган бўлиши керак ва берилаётганда ишлар юритувчи томонидан қайд этилади ва имзо чектириб берилади.

Яроқсиз бўлиб қолган иш қоғозлари, далолатномага асосан йўқ қилиб юборилади.

                                                  

                   XIV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

14.1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2011 йил 21 июлдаги 3-9-сон қарорига асосан қайта (янги таҳрирда) ишлаб чиқилган.

14.2. Мазкур Йўриқнома қоидаларни бажариш ҳар бир ходим учун мажбурийдир. Ишга қабул қилинган (ишга кираётган) ходимларни Иш берувчи ушбу Йриқнома билан таништириши шарт.

14.3. Мазкур Йўриқнома қоидаларига риоя килиниши бўйича умумий назоратни олиб бориш вазифаси Иш берувчи (унинг ўринбосари) ёки тайинланган масъул ходим зиммасига юклатилади.

          1- илова

                                                                                                                              

O‘zbekiston aloqa xodimlari

kasaba uyushmasi

Markaziy kengashi

 

Uzbekistan communication

Workers trade union

Central Council

  ______________________________________________________________________________________________________________________

Manzilgoh: 100165, Toshkent,

“BUHORО” ko’chasi, 24;

Tel: 256-86-59 ; Faks:233-92-90

www.tradeunuion.uz

Address: 100165,Tashkent,

Buhara street, 24

Tel: 256-86-59; Faks:233-92-90

www.tradeunion.uz

                      

МК   01 /   .........

2013 йил «     » сентябрь  

                                                                                                                 

                                                                                                                                          1.1- илова

                                                                                                                

O’ZBEKISTON ALOQA XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

MARKAZIY KENGASHI

RAYOSAT Q A R O R I

                       ===================================================

                     и 20__ yil «____» __________   Toshkentsh.                             № ________

                                                          

                                                    

                                                                                                                                        1.2 - илова

                                                                                                                 

O’ZBEKISTON ALOQA XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

MARKAZIY KENGASHI

F A R M O Y I S H

                     =========================================================

                      20___ yil «___» _______         Toshkent sh.                                       № _______

                       2 –илова

                 Хужжатларга бирламчи(дастлабки) ишлов бериш тартиби

- Иш юритувчип( масъул шахс) келган хужжатларни тахт-бутунлигини кўздан кечиради;

- Хужжат муаллифиини (адресат) аниқлаштиради;

- Хатжилдни очади ва иловаларни мавжудлигини текширади;

- Хужжаатларни қайд қилинадиган ёки қайд қилинмайдиган турларга ажратади;

- Кўриб чиқиш(муносабат билдириш) учун раҳбариятга киритади;

- Кириш штампини(тамғасини) босади;

- Хужжатларни қайд этиш дафтарида рўйҳатдан ўтказади;

- Бевосита ижрочиларга бажариш учун етказади;

- Бажарилишини назоратга олади.

                         3-илова

                                                                                

                                                                                                              

               Ташкилотга келган (кирим) ҳужжатларни қайд қилиш дафтари

Ҳужжат

келган

сана

Ҳужжат

муаллифи,

индекс ва

санаси

Хужжат

номи,

қисқача

мазмуни

Хужжат ижроси

бўйича раҳбарият

кўрсатмаси,

ижрога масъул шахс

ва ижро муддати

Ижрочининг ҳужжатни

олганлиги тўғрисидаги

имзоси

     Ижро

натижаси

ҳақида

қисқача

маълумот

1

2

3

4

5

6

7

             

 

 

                   4-илова                                                                                

                       Ташкилотдан чиққан (юбориладиган) ҳужжатларни қайд қилиш дафтари

Ҳужжат

индекси

санаси

Ҳужжат

муаллифи

Хужжат

номи,

қисқача

мазмуни

Хужжат бўйича раҳбарият

кўрсатмаси

Ижрочининг ҳужжатни

олганлиги тўғрисидаги

имзоси

Ижронатижаси

ҳақида

қисқача

маълумот

1

2

3

4

5

6

7

             

                                                                                                                                                                    5- илова

                                                                                                                             

         Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашига ёки ташкилотга

                                ______________________________келган

                                 ______________даги ________________га

НАЗОРАТ ВАРАҚАСИ_____сон

(Ҳужжатнинг номи ёки қисқача мазмуни) бажарилиши:

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Раҳбар белгиси:_____________________________________

___________________________________________________

                                                 Назорат муддати ________________

                                              Узайтирилган муддати ____________

                                                 Назоратдан олинди ______________

            Бажарувчининг олганлиги

            ҳақида имзо_______________________

                                                             Эслатма______________________________________________

                                                        

                                                                                                                               

6- илова

Хужжатларини бажариш бўйича назоратни ташкил этиш тартиби

Ижро назоратини ташкил этиш

Тайёрлаш ва бажариш муддати

Масъул шахслар

1.

Хужжатни рўйхатга олиш, назорат варақасини тўлдириш ва раҳбариятгакиритиш

Хужжат келган куни

Иш юритувчи, Масъул шахс

2.

Раҳбарият топшириғи, ижрочи ва бажариш муддатлари кўрсатилган муносабат белгиси (резолюцияси)

Хужжат олиниши билан

Раҳбаралар

3.

Қарор қабул қилиш: хужжатда   қўйилган масалаларни амалга ошириш бўйича масъул ходимларни ва муддатини белгилаш  

Ҳужжат келиб тушган кундан бошлаб, икки кун давомида

Раҳбаралар

4.

Назорат варақасини расмийлаштириш ва хужжатни бажариш учун ижрочиларга етказиш

Раҳбар кўриб чиққандан сўнг бир кун ичида

Иш юритувчи,

Масъул шахс

5.

Қабул қилинган қарорларни бажарилишини ташкил этиш

Белгиланган муддатларда

Раҳбар ёки ўринбосари, ижрочи

5.1

Хужжат билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш

Белгиланган муддатда

Масъул

ижрочилар

5.2

Муаммоли масалаларни     ҳал этиш, ҳужжатни назоратдан олиш бўйича таклифлар киритиш

Белгиланган тартибда

Масъул

ижрочи

6

Топширик берган раҳбарга адресатга йўлланадиган жавоб хати лойиҳаси билан бирга ахборотни тақдим этиш

Белгиланган муддатларда

Масъул ижрочи

7

Муаллифга(Адресат) жавоб хатини юбориш

Бир кун давомида

Иш юритувчи

8

Назоратдаги топшириқларни бажарилишини мунтазам равишда таҳлил қилиш ва раҳбариятга бу ҳақида ахборот бериб бориш

Ҳар ҳафта, ҳар ой, ҳар чоракда

Ташкилот раҳбарлари,

Иш юритувчи

9

Хужжатни назоратдан олиш

Топшириқ бажарилгандан кейин

Иш юритувчи

10

Ишлар номенклатурасига мувофиқ ҳужжатларни йиғмажилдга жамлаш

Белгиланган тартибда

Иш юритувчи

                                                                                    

 

7-илова

 

Хужжатлар билан ишлаш тизими(схемаси)

  

8- илова

 

 

Ёзма мурожаатларни рўйҳатга олиш дафтари

Т/р

Қайд қилинган сана ва рақами

Мурожаат келган жой

Ф.И.Ш ва яшаш манзили

Қисқача мазмуни

Ижрочи

Муддати

Натижа    

1

2

3

4

5

6

7

8

               

 

 

 

                                                                                                                                            

 

 

 

 

 

             9- илова

 

 

               Оғзаки (Ишонч телефон орқали) мурожаатларни қайд қилиш дафтари

т/р

Мурожаат

сана

Мурожаат этувчи шахс

Иш жойи ёки яшаш манзили

Мурожаат мазмуни

Кўрилган чора, тушинтириш

     Изоҳ

1

2

3

4

5

6

7

             

 

 

 


 

                                                                                                                     

                                                                                                                                         10- илова

                                                                                                                              

                                                                                    

Фуқароларнинг ёзма мурожаатларини кўриб чиқилишини ташкил этиш

ва уларнинг ижросини назоратга олиш

Иш босқичлари

Ишлаш жараёни

Бажариш муддати

Масъул шахслар

Ташкилот

Фуқароларнинг хат, ариза ва шикоятларини рўйҳатга олиш

Олингандан сўнг

Иш юритувчи

МК, РБКУҚ,

КУҚ

Тегишли бўлинмалар ходимлари билан биргаликда мурожаатда келтирилган масалаларни ўрганиш ва улар устида ишлаш. Раҳбариятга бу хақда ахборот бериш. Топшириқлар тайёрлаш ва бажариш учун ижрочиларга юбориш, лозим бўлган ҳолларда қўйилган масалаларни кўриб чиқиш учун комиссиялар тузиш  

Икки кун давомида

Раҳбар, ўринбосари

(масъул шахс)

Соҳа бўйича

Республика

Бирлашган касаба уюшмалари қўмиталари

Ариза ва шикоятларда келтирилган масалаларни лозим бўлган ҳолларда     уларнинг муаллифи иштирокида ўрганиш     ва ишлаб чиқиш

Ҳужжат юборилган кундан бошлаб 10 календар кун давомида

Масъул

ходимлар,

касаба уюшма қўмита раислари

 

Мурожаат муаллифига ёкиуни юборганидорага ёзма жавоб хатини тайёрлаш ва юбориш

Бир ой муддат ичида

Масъул ижрочи

МК, РБКУҚ,

КУҚ

Мурожаатни кўриб чиқиш натижаларини ўрганиш ва умумлаштириб, муаллифига жавоб хати лойиҳасини тайёрлаш

Бир ой муддат ичида

Масъул ижрочи

 

Жавоб хатини аризачига юбориш ва уни назоратдан олиш

2 кун давомида

Иш юритувчи

                                                                                                                        

                                                                                                                                            11- илова

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши

«Тасдиқлайман»

Марказий Кенгаш раиси

__________А.А. Ишанходжаев

       20__ й."___" _______

                                                

                                        

Йиғмажилдлар рўйхати

20__ й. «___» _____________

Тошкент ш., 20__   йил   учун

Йиғмажилдлар индекси

Йиғмажилдлар

сарлавҳаси

Йиғмажилдлар сони

Йиғмажилдни сақлаш муддати

Изоҳ

лар

1

2

3

4

5

   Лавозим номи                                 Имзо                               Ф.И.Ш.

           

                                                                                                                       12-илова

                                                                                                                     

«МАЪҚУЛЛАНГАН»

Марказий Кенгаш ЭКнинг

200__йил _________даги

_______сонли баённомаси        

                                                                                    

201_ йилда Касаба уюшма ташкилотларида юритилган   ҳужжатлар йиғмажилдлари турлари ва сони тўғрисида якуний ёзув

Сақлаш муддатлари бўйича

Ҳаммаси

Шу жумладан

Ўтувчи

ЭТК белгиси билан

1

2

3

4

Доимий

     

Вақтинча (10 йилдан ортиқ)

     

Вақтинча (10 йил)

     

Жами

     

            Иш юритувчи               имзо                   имзонинг ёйилмаси

            Сана

           

Якуний маълумотлар идоравий архивга берилган

           

Маълумотларни берганннинг

            Лавозими номи                                                         имзо

            Имзонинг ёйилмаси

           

Сана

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi