22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ҚЎШМА БУЙРУҚ – ҚАРОР

 

БУЮРАМАН – ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекитон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг стол тенниси бўйича Кўчма соврини таъсис этилсин.

2. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стол тенниси бўйича мусобақаларни ўтказиш Низоми 1- иловага;

Мусобақаларни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин (илова қилинади).

3. Соҳа тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда касаба уюшма қўмиталари раислари:

мазкур қўшма буйруқ - қарорни ижро учун қабул қилсин;

истисно тариқасида жорий йилда ўтказиладиган мусобақларнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларини май-август ойларида ўтказилишини таъминласин.

4. Ташкилий қўмита зиммасига:

мусобақанинг Республика босқичини “Мустақиллик куни” байрами арафасида ўтказиш, ҳамда аниқ муддатлари ва ташкил этиш тартибини маълум қилиш;

республика босқич мусобақасини кенг миқёсда, юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида турли маданий тадбирлар, буюк аждодларимизнинг номи билан боғлиқ тарихий, муқаддас обидалар ва муборак қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш;                            

жорий йилнинг 1 - августига қадар Стол тенниси мусобақаси бўйича таъсис этилган Кўчма кубог паспортини тайёрлаш мусобақанинг республика босқичини ўтказиш юзасидан сарф-ҳаражатлар сметасини тасдиқлаш;

мусобақа жараёнларини оммавий ахборот воситаларида, корхоналар веб-сайтларида кенг ёритилишини таъминлаш юклатилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқларига, корхона, ташкилотлар раҳбарларига ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларига:

ҳудудий босқичларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича корхона, ташкилот раҳбарлари ва касаба уюшма қўмиталари раисларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш;

соҳа корхоналарида фаолият юритаётган ходимларни спортнинг стол тенниси билан шуғулланишга кенг жалб этиш, уларда бўш вақтларидан унумли фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш, спорт анжомлари ва яратилган шароитлардан оқилона фойдаланишга ўргатиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида мусобақаларнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларни ўтказиш;

Низом асосида республика босқичида иштирок этувчи терма жамоа аъзоларини шакллантириш;

ҳудуддий мусобақаларни ўтказиш ҳамда терма жамоа аъзоларини республика босқичига келиб-кетиш билан боғлиқ бўлган сарф-ҳаражатларни юборувчи корхона ва ташкилотлар маблағи ҳисобидан амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

6. “Хаbar” газетаси таҳририяти (А.Кучимов)га мусобақаларнинг барча босқичларини газета саҳифаларида кенг ёритиб бориш топширилсин.

7. Мазкур қўшма буйруқ-қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Махмудов ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Э.Юсупов зиммасига юклатилсин.

   

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2014 йил               15-майдаги 23/5 /18-02-сон буйруқ-қарорига 1-илова

 

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ НИЗОМИ

 

 I. МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР

1.1.Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стол тенниси бўйича мусобақалар қуйидаги мақсадларга:

- корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга;

- ходимларни, айниқса ёш мутахассисларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга жалб этиш орқали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, норкомания ва токсомания каби иллатларини олдини олишга;

- корхона ва ташкилотларда ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, яъни спорт, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шаротлардан оқилона фойдаланишга;

- жисмоний тарбия ва спортни соҳа ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг кундалик турмуш тарзига айлантиришга;

- соҳа корхона, ташкилот ва муассасаларида стол тенниси спорт турини янада ривожлантиришга йўналтирилган.

II. МУСОБАҚАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

2.1. Мусобақаларни ўтказиш юзасидан умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг қўшма буйруқ-қарорида белгиланган Ташкилий қўмита амалга оширади.

2.2. Ҳудудий мусобақалар Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси раҳбарлигида “Ўзбектелеком” АК, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ филиаллари ва ҳудуддаги алоқа корхоналари раҳбарлари ҳамда касаба уюшма қўмиталари раисларидан ташкил топган Ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан ўтказилади.

2.3. Республика финал мусобақаси ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан амалга оширилади.

2.4. Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан мусобақалар мазкур Низом асосида ўтказилади ҳамда мусобақанинг ҳар бир иштирокчиси Низом билан таништирилади.

2.5. Ишчи гуруҳ мусобақа иштирокчилари ҳужжатларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш, тегишли баённомаларни расмийлаштириш орқали уларга мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини беради.

2.6. Ишчи гуруҳ мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боришга масъулдир.

2.7. Стол тенниси мусобақаларида алоқа корхоналари, ташкилот ва муассасаларида камида бир йил меҳнат фаолиятини юритаётган раҳбарлар, ишчи-ходимлар қатнашадирлар.

2.8. Иккинчи ва учинчи босқич мусобақаларида иштирок этмаган ходимлар, мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиши ман этилади.

III. СТОЛ ТЕННИСИ МУСОБАҚАЛАРИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ

3.1. Мусобақалар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳудудлардаваТошкент шаҳрида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган раҳбарлар, ишчи - ходимлар ўртасида 2 та гуруҳда 35 ёшгача ва 35 ёшдан катталар ўртасида яккахон тартибда ўтказилади;

1-босқич: “Ўзбектелеком”, «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниялари, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ филиаллари таркибий бўлинмаларида май-инюь ойларида;

2-босқич: ҳар бир филиал ва қолган алоқа корхона, ташкилот ходимлари ўртасидаги саралаш мусобақалари июль ойининг биринчи декадасида;

3-босқич: ҳудуд марказларида филиалларнинг иккинчи босқич ғолиблари, ҳамда ҳудуддаги қолган алоқа корхона, ташкилотлар ғолиблари ўртасида июль ойининг иккинчи декадасида ўтказилади.

3.2. Тошкент шаҳрида жойлашган алоқа корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида май-июнь ойларида;

Тошкент шаҳрида жойлашган алоқа корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида ўтказилган мусобақа ғолибларининг саралаш мусобақаси июль ойида ўтказилади.

3.3. Тошкент шаҳрида энг юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилардан иборат терма жамоаси республика босқичи мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади, ҳамда ўтказилган мусобақалар натижаларига кўра терма жамоаси тузилади.

3.4. Стол тенниси мусобақа иштирокчиларидан шакллантирилган терма жамоаси таркиби камида 4 та корхона, ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат бўлиши шарт.

3.5. Республика босқич мусобақаси қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- ҳудудий терма жамоасининг буюртмаси Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.

- Тошкент шаҳритерма жамоасининг буюртмаси Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси томонидан тасдиқланади.

- терма жамоаларнинг буюртмалари Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига 2014 йилнинг 1 августидан кечиктирмай тақдим этилади.

- мусобақанинг республика босқичи “Мустақиллик куни” байрами арафасида ўтказилади. Аниқ муддатлари ва ташкил этиш тартиби (Низомга айрим қўшимчалар киритиш) Ташкилий қўмита томонидан қўшимча маълум қилинади.

- терма жамоалар ўртасида маданий тадбирларни ўтказиш, яъни терма жамоа аъзоларининг барчаси иқтидорини намоён қилган ҳолда маданий чиқиши билан қатнашиши кўзда тутилган. Ушбу тадбир ғолиблари алоҳида номинациялар бўйича тақдирланади ва спорт мусобақаси рейтингига киритилмайди.

IV. МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

4.1.Низомнинг 6-бўлимидаги жадвалга биноан тузилган жамоалар ўртасидаги мусобақалар 4 гуруруҳда алоҳида ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдаги иштирокчилар қўръага кўра рационал сондаги гуруҳларга тақсимланади ва ғолиблари аниқланади (1-илова).

4.2.Гуруҳларда ўйинлар доира тизими асосида ўтказилади. Гуруҳларда биринчи (ёки биринчи ва иккинчи) ўринларни эгаллаган иштирокчилар, чорак (ёки ярим) финал ўйинларида иштирок этадилар.

4.3. Ҳар бир учрашув 11 очкогача бўлган уч партиядан иборат. Икки партиядан сўнг 2-0 ҳисоби қайд этилса ўйин тўхтатилади.

4.4. Ким биринчи бўлиб тўпчани ўйинга киритиши (подача) қуръа орқали аниқланади.

4.5. Иштирокчилар кетма-кет 2 маротаба тўпчани ўйинга киритадилар (подача).

4.6. 1-1 ҳисоби қайд этилган ҳолларда учинчи партияда ким тўпчани биринчи бўлиб ўйинга киритиши ва теннис столини қайси томонида ўйнаши қуръа орқали аниқланади.

V. МУСОБАҚАЛАРДА ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР ТАРКИБИ

Спорт тури

Аёллар

Эркаклар

жами

Стол тенниси

35 ёшгача

35 ёшдан катта

35 ёшгача

35 ёшдан катта

1

1

1

1

4


VI. РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА БУЮРТМА БЕРИШ ТАРТИБИ

6.1. Стол тенниси Республика босқичи мусобақасида иштирок этиш бўйича дастлабки буюртмалар 1-августга қадар Ташкилий қўмитага юқорида белгиланган тартибда тақдим этилади (2-илова).

6.2. Терма жамоа вакили Стол тенниси мусобақаси республика босқичи мандад комиссиясига:

- ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган тиббий муассаса хулосаси қўйилган 2-иловадаги шакл асосидаги буюртма;

- ҳар бир иштирокчининг паспорти (асли) ва меҳнат дафтарчасининг меҳнат фаолиятини тўла акс эттирувчи ксеро нусҳаси, ҳамда 4х6 ўлчамдаги рангли фотосарат тақдим этилади.

6.3. Кўрсатилган ҳужжатлардан бири тақдим этилмаган ҳолда, ушбу жамоага мусобақаларда иштирок этишига руҳсат берилмайди.

6.4. Ҳар бир иштирокчининг мусобақаларга юборилишининг қонунийлиги учун шаҳсий масъулият буюртмани тасдиқлаган масъул раҳбар зиммасига юклатилади.

VII. УМУМЖАМОА ҲИСОБИДА МУСОБАҚАЛАР

ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ

7.1.Умумжамоа ҳисобида ғолиб жамоани аниқлаш учун хар бир иштирокчи эгаллаган ўрини қўшилади ва ҳосил бўлган жами сумманинг энг кам миқдори бўйича ғолиб жамоа аниқланади.

7.2.Агар икки ва ундан ортиқ жамоаларнинг тўплаган баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, мусобақаларда энг кўп 1–ўрин эгаллаган, бу кўрсатгич тенг бўлса энг кўп 2-ўрин эгаллаган, бу кўрсатгич тенг бўлса энг кўп 3-ўрин (ва х.к.) эгаллаган жамоага устунлик берилади.

  VIII. МУСОБАҚАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

8.1. Мусобақаларни ўтказиш, ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ бўлган сарф-ҳаражатлар мусобақаларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан тасдиқланган сарф-ҳаражатлар сметаси асосида филиаллар, корхона, ташкилотлар маблағлари ва уларнинг касаба уюшма қўмиталари сметасида режалаштирилган маблағлари эвазига амалга оширилади.

8.2. Терма жамоа аъзоларининг келиш-кетиш ҳаражатлари, спорт кийимлари, стол тенниси ракеткаси билан таъминлаш корхона ва ташкилотлар маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

8.3.Мусобақаларнинг республика босқичини ўтказиш, ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ бўлган сарф-ҳаражатларЎзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг қўшма буйруқ-қарори билан тасдиқланган Ташкилий қўмита қарори билан белгиланади.

IX. ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ

9.1. Мусобақанинг ҳудудий босқич ғолиблари мос даражали дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

9.2. Мусобақанинг республика босқичи ғолиблари мос даражали дипломлар (медаллар) ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

9.3. Мусобақаларнинг барча иштирокчиларини эсдалик совғалари билан рағбатлантириш тавсия этилади.

X. ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАР

10.1.Мусобақаларда Низомга зид равишда, буюртмада кўрсатилмаган ёки қалбакилаштирилган ҳужжатлар асосида иштирокчи аниқланса, бу иштирокчи мусобақалардан четлатилади, унинг тўплаган очколари бекор қилинади ва барча сарф-ҳаражатлар юборувчи ташкилот ҳисобидан қопланади.     

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi