Истиқлолнинг дастабки йилларидан юримизда соғлом авлод тарбияси умумхалқ ҳаракатига айлантирилди. Соғлом деганда биз фақатгина жисмонан бақувват фарзандларни эмас, балки маънавий бой авлодни ҳам кўзда тутамиз.
Бугунги кун ёшлари, мутақиллик йилларида туғилиб вояга етган соғлом ва баркамол авлодга хос бўлган мутақил фикрлаш, миллий ўзликни англаш, она юртга муҳаббат, замоноваий илм-фан ва касб-ҳунарларни эгаллашга астойдил интилиш, Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги куни учун ёниб яшашга тайёр бўлган ҳислатларни ўзида мужассам этган шахсдир.
Ёшларимиз ҳаётнинг турли соҳаларида эришган дастлабки қувончли ютуқлари хақида фахр билан фикр юритишар экан, инсон фақат эркин ва озод Ватандагина шундай натижаларга эришиш, том маънода бахтли бўлиши мумкин эканини, шунинг учун ҳам гўзал диёримизни, унинг мустақиллигини, бугунги тинч ва фаровон ҳаёт мусаффо осмонни қадрига етиб, уларни ҳимоя қилиб яшаш ўзларининг муқаддас бурчи деб билишларини алоҳида такидлаш жоиздир.
Улар “Биз-буюк зотларнинг авлодларимиз, уларнинг шонли аънаналарини давом эттиришга, Президентимиз ғояларини амалга оширишга қодирмиз” деган шиор остида илдам қадам ташламоқлар.
Юримизда мантиқан бир-бирига ҳамоҳанг бўлган йилларнинг номланиши ҳамда уларнинг негизида қабул қилинаётган дастурларда ҳам айнан бугунги кун ёшларини қўллаб-қувватлаш, оила мустахкамлиги, соғлом ва маънан етук, муккамал шакиллнган оила негизида баркамол авлод тарбиялаш, унинг манфаатларини таъминлаш масаласи устувор вазифа этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2133-сон Қарори ҳам айнан шу вазифаларни ўз ичига олган яна бир дастурлардан бирига айланди.
Дастурда болалар туғилиши, таълим-тарбияси, оилада соғлом муҳитни унинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар ўз аксини топган.
Ана шу вазифалар ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида биринчи навбатда, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун қулай ташкилий ҳуқуқий шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-базани янада такомиллаштириш, янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу масалаларни хал этилишида эса касаба уюшмалари фаолияти алоҳида ўрин тутди.
Ҳисобот даврида алоқа соҳасидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 139 нафар аёлларга ойлик маоши сақлаган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди ва бу мақсадларга 30 млн. 499 минг сўм сарфланди.
Икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган ёш оналарга 20 млн. 867 минг сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди.
Ёш оилага уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларини ҳарид қилиш учун 305 нафар ходимларга 1 млрд 525 млн. сўм миқдодаги фоизсиз ссуда ажратилди.
Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга ишлайдиган кам таъминланган кўп болали оилаларга 107,5 млн.сўмлик (шундан 10,3 млн сўми касаба уюшмалари ҳисобидан), фарзанд кўрмаган ишлайдиган 16 нафар ёш оилалар аъзоларига “Умид Гулшани” санаторийсига 9,9 млн сўмлик имтиёзли йўлланмалар берилди.
Дастурда белгиланган яна бир тадбир бу - “Касаба уюшмалари – болаларга” акциясини ташкил этиш бўлиб, мазкур акция доирасида “Мурувват” уйларига 8,9 млн.сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
Меҳанткашларнинг илк бора 1-синфга борадиган 128 нафар фарзандларига ўқув қуроллари ва гигиеник ашёлар мажмуаси савға қилинди.
Шунингдек, ходимларнинг фарзандига чет тилларни ўрганишда моддий кўмаклашиш мақсадида “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳида 5 сменада жами 250 нафар болаларга чет тилидан сабоқ берилди.
Ўсиб келаётган ёш авлодни рассомлик саънатига бўлган қизиқишини янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, қалбида эзгулик, садоқат, меҳр-муҳаббат каби туйғуларни сужетлар орқали жажжи қўллари билан расмларда акс эттиришга ўргатиш ҳамда болалар чизган расмлар негизида почта маркаларини чоп этишига жамоатчилик диққатини жалб қилиш мақсадида “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси билан хамкорликда “Дунё-болалар нигоҳида” махсус почта маркаларини чоп этиш учун “Менинг орзуим” мавзусида болалар ижодий расмлар Республика танлови эълон қилинди.
Уч ой давомида “Менинг орзуим” мавзусида ташкил этилган болалар ижодий расмлари танловида соҳа тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалари иштирок этиб, иштирикчиларнинг 1227 тадан зиёд ижодий расмлари республика танлови Ҳайъат аъзоларига тақдим этилди.
Болалар чизган расмларда беғуборлик, аҳиллик, дўстлик, софлик, қувонч, меҳр-муҳаббат каби бир қатор ғоялар ўз аксини топганлиги Хакамларни ғолибларни аниқлашда мушкулликка тушурди. Кўп тортишувлардан сўнг ғолиблар аниқланди.
“Менинг орзуим” болалар ижодий расмлар Республика танловининг биринчи ўринни Тошкент шаҳридан 8 ёшли Сулеймонов Сардор чизган “Космонавт” расми;
Иккинчи ўринни Тошкент шаҳридан 9 ёшли Ахмадова Камиланинг ”Қувноқ камалак” расми ва учинчи ўринни 11 ёшли Фомичева Валериянингн “Дўстлик” расмлари эгаллади.
“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ томонидан ғолиб бўлган расмлар асосида “Менинг орзуим” махсус почта маркалари тайёрланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялар давлат қўмитаси буйруғи билан 2014 йил 30 майидан муомилага киритилди.
Эндиликда болалар чизган расмлари асосида чиқарилган “Менинг орзуим” махсус почта маркалари хат ва бандеролларда дунё бўйлаб тарқалади.
Бундан ташқари, 1-июн “Ҳалқаро болалар куни” муносабати билан соҳа тизимидаги барча ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Олам болалар кўзида” шиори остида расмлар ва болалар ижоди танлови ўтказилди. Мазкур тадбирларда 10 мингдан зиёд болалар иштирок этди.
|
||
Жорий йилда соҳа тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини сифатли ҳамда самарали ташкил этиш мақсадида қабул қилиинган Давлат қўмитаси билан Республика кенгашининг “2014 йил ёзги мавсумда соҳа ходимларининг фарзандларнини дам олдириш ва соғломлаштирилишиги тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 12-17-30 “о” сон қўшма қарори асосида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, корхоналар томонидан оромгоҳлар биноларини таъмирлаш, худудларни ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари ўз вақтида якунланди.
Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Алоқачи” оромгоҳида 200 ўринга мўлжалланган янги замонавий ошхона қурилди. Барча ёзги бассейнлар таъмирланиб, замонавий кўринга келтирилди. Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали тасарруфидаги “Алоқачи”, ва Жиззах вилояти “Алоқачи” ормгоҳининг ётоқхоналарида жорий таъмирлаш ишлари сифатли бажарилди.
2014 йил ёз мавсумида соҳа ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 6131 нафар болаларнинг 60 фоизи стационар оромгоҳларда, 40 фоизи мактаб қошидаги кундузги соғломлаштириш масканларида дам олдириш ва соғломлаштириш белгиланганиб, режа тўлиқ бажарилди.
“Ўзбектелеком”АКнинг Бухоро, Жиззах, Қашқадарё филиаллари тасарруфидаги оромгоҳларда ташкил этилган 4 та, “ТШТТ” филиалида 5 та сменада 4175 нафар болалар стационар оромгоҳларида, 1964 нафар болалар мактаб қошидаги кундузги дам олиш масканларида соғломлаштирилди.
Корхоналарда қабул қилинган жамао шартномаларига асосан иш берувчилар ва касаба уюшмалари томонидан ходимлар фарзандларини оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари учун жами 1 млрд. 92 млн. сўм, жумладан корхоналар ҳисобидан 1 млрд. 24 млн. сўм, касаба уюшма ташкилотлари ҳисобидан 38,5 млн.сўм ва ходимлар ҳисобидан (транспорт йўл харажатлари учун) 29,3 млн. сўм маблағ сарфланди.
Оролбўйи минтақаси соҳа корхоналари ходимларининг 343 нафар фарзандлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Алоқачи” оромгоҳида ва Жиззах вилояти Зомин тумани “Алоқачи” оромгоҳида 45 нафари соғломлаштирилди. Давлат қўмитаси ва Республика кенгашининг қўшма қарорига асосан Орол бўйи минтақаси болалари учун йўлланмалар нарҳи 20 фоизга арзонлаштирилиб берилди.
Оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш мобайнида болаларни ёши, этиёжи ва қизиқишларини инобатага олган ҳолда турли хил тўгараклар фаолияти ташкил этилди, кутубхоналар китоблар, журналлар ҳамда жаҳон ва миллий халқ эртаклари, ҳикоялари тўпламлари билан тўлдирилди.
Шунинг билан бирга, спорт билан шуғулланишлари учун 10 хил турдаги анжомлар билан таъминланди. Ҳар сменада худудларда фаолият олиб бораётган оромгоҳлар ўртасида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилиб борилди.
Оромгоҳларда ташкил этилган маънавият хоналарида ҳар сменада дастурлар асосида маданий-маърифат тадбирлари ва давра суҳбатлари, қизиқарли учрашувлар ҳамда танловлар ташкил этилди.
Республика оромгоҳларида болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси талабларига мувофиқ соҳа корхоналари тасарруфидаги оромгоҳларда тиббий хизматлар, малакали тиббиёт ходимлари, тарбиячи ва етакчилар фаолият олиб боришди.
Ўзбекистонннинг келажаги буюк эканига қатъий ишонч билдириб яшаётган халқимизнинг орзуси бу баркамол авлодни вояга етказишдир. Барча олижаноб харакатларимиз негизида, эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жихатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту-саодати, фаовон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамдир.
Табийки, бугунги авлод олдига давр янги вазифаларни қўймоқда. Агар кечаги бобокалонларимиз ўз етуклигини, юксак инсоний сифатларини Ватан озодлиги, халқ эркинлиги учун беомон курашларда кўрсатган бўлсалар, ҳозирги авлод ўз етуклигини Ватаннинг порлоқ ва буюк келажагини бунёд этишда намоён этмоғи, ёш оилаларимиз халқимизни халқ, миллатимизни миллат қилиб турган юксак маънавий сифатларни ардоқлаб, уларни янада бойитишлари, ривожлантиришлари ва дунёга кўрсата олишлари лозим бўлади.
Ана шу эзгу ниятларни рўёбга чиқишида кўмак бўлиш мақсадида тармоқ корхоналарида кам таъминланган, боқувчини йўқотган оилаларнинг 761 нафар фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЖШ орқали 38 млн. 050 минг сўм, кам таъминланган оилалар вакилларига 57 млн.160 минг сўм, олий ўқув юртларида тахсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга ўқув шартнома пулларини қоплаш учун 247,7 млн. сўм модиий ёрдам кўрсатилди.
Касб-ҳунар коллежи талабаларидан 516 нафарига амалиёт ўташ даврида жами 16 млн 641 минг сўм бир марталик моддат пуллари берилди.
Бугун инфокоммуникация технологияларини жадал суръатлар билан ривожланишини инсонларнинг ахборотга бўлган талабини кескин ортганлигида кўриш мумкин. Бу соҳага тобора ёшларимиз қизиқиб боришмоқда.
Талабаларимиз ўзлари танлаган мутахассислик сирларини пухта эгаллаш билан бир қаторда, маънан ва жисмонан етук мутахассис бўлиб етишишга интилмоқдалар.
Шу ўринда талабаларимизнинг интеллектуал билим ва кўникмаларини, ўйлаш қобилиятини янада ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида катор интеллектуал тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Шундай тадбирларнинг бири Тошкент ахборот технологиялари университети “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Ёшлар кенгаши” ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг ҳамкорлигида университет талабалари ўртасида "Заковат” интеллектуал ўйини бўлди.
Мазкур тадбирда университет талабаларидан ташкил топган 17 та жамоа таркибида жами 108 талаба иштирок этди.
"Заковат” интеллектуал ўйинда иштирок этган жамоаларнинг 9 таси талаб қизлардан ташкил топган жамоа эканлиги ҳаммани қувонтирди. Барча жамоалар интеллектуал ўйинда иштирок этиш учун катта тайёргарлик кўрганликлари, билими, иқтидори, қизиқиши, ғояларини илгари сурушлари, бугунги кун сиёсатини яхши англашлари ва олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётганликлари яққол намаён бўлди.
Мамлакатимиз мустақиллик меҳридан кундан-кунга, йилдан-йилга ривожланиб оламшумул ютуқларга, жаннатий гўзалликка, ҳар жабҳаларда мисли кўрилмаган мувоффақиятларга эришмоқда. Хирмон-хирмон дон, тоғ-тоғ пахта ҳосили, гуриллаган саноат, фан ва техника мўъжизалари, лим ва маърифат юксаклиги шоирларининг бийрон тилида гўзалик мисрларига, ёзувларининг доно тафаккурлари билан том-том китобларга айланмоқда. Бу тарихий ҳақиқатдир.
Буларнинг ҳаммаси муҳтарам Юртбошимизнинг оқилона сиёсати ва раҳнамоликлари маҳсулидир. Халқ бирдамлиги, юрт жамоли, нурафшон эртанги кунимиз, бугунги фаровон давримиз учун шукуронамиз чексиз.
Шукуроналик-азал-азалдан ҳалқимизга хос бўлган эзгу фазилат. Бу фазилат мустақиллик йиларида эл-юртимиз ҳаётида янгича маъно-мазмун касб этади. Бугун бошини баланд кўтариб Мен-ўзбекман деган ҳар бир инсон ҳаётидаги ёруғ ва қувончли кунлари, айни вақтда юритмиздаги ҳар қайси инсонга ўз орзу-интилишларини рўёбга чиқариш имконини берадиган тинчлик-осайишталик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳити учун, халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли қишлоқ ва шаҳарларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, бозорларимиз тўкин-сочин, хонадонларимиз тобора файзли-тароватли бўлиб бораётгани, айниқса ёш авлодимизнинг онгу тафаккури юксалиб, улар турли соҳаларда янги-янги марраларга эришаётгани, бир сўз билан айтганда, она Ўзбекистонимизнинг бугунги обод қиёфасини кўриш насиб этгани учун шукуроналар айтадилар.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар ватандошларимизнинг фикрини, дунёқаришини тубдан ўзгартириб, уларнинг қалбида, юрагида теран из қолдириб, олижаноб ҳис-туйғулар, эзгу фикр-мулоҳазар уйғотаётганини ўзига хос тарзда намоён этиши билан айниқса аҳамиятлидир.
Бу эзгу ҳис туйғулар эса барчамизни бизларга бугунги кунда билдирилаётган ишончга таянган ҳолда янада шижоат билан сидқидилдан Ватанга садоқат ила меҳнат қилишга чорлайди.