22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Таҳлил-Танқид-Таклиф-Тадбиқ

User Rating:  / 0
PoorBest 

Йиғилишни Ўзбекистон алоқа ходимлари касба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев очиб, тизим хизмат доирасига киритилган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг таркибидаги 6 та, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, Республика телевидение ва радио касб-хунар коллежи бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси қўмиталари раисларини иштирокчиларга таништирди.

Раёсат йиғилишида албатта биринчи навбатда иштирокчиларга жорий йилнинг 24 октябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар юзасидан ўтказилган навбатдаги Раёсат йиғилишида кўрилган масалалар хақида ахборот берилди.

Дархақиқат, Республика кенгашининг Раёсат йиғилиши кун тартиби мухокамасига киритилган 25 та масала айнан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсат йиғилишида эътироф этилган камчиликлар, муаммолар ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар негизида белгиланди.

Йиғилиш кун тариби тасдиқлаб олингандан кейин раёсат аъзолари ва иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2014 йилнинг 9 ойи мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маълумот ҳавола этилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан эшитилган таҳлилий маълумотда келтирилган қатор масалалар чуқур муҳокама этилиб, раёсат аъзолари томонидан касаба уюшма ташкилотларидаги хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, Республика кенгашининг хизмат доирасига қабул қилинган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бошланғич ташкилотлари билан ҳамкорликда маданий-маърифий ва спорт тадбирларни ташкил этиш, ҳудуд бўйича кураторлар билан биргаликда корхона, ташкилот ва муассасаларда 2014 йил якуни бўйича жамоа шартномаларида белгиланган мажбуриятларни бажарилиши бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритилди.

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва унинг тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан 2014 йининг 9 ойи давомида “Соғлом бола йили” дастурининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан тингланган ахборот негизида эса бир ҳафата муддат ичида ҳар бир бошланғич ташкилотда дастур тадбирлари ижросини таъминланиши юзасидан амалга оширилган ишларни таҳлилий-танқидий ўрганиш ҳамда натижасини сайланма орган йиғилишида муҳокама этиш, жорий йилнинг 20 ноябрига қадар дастурда белгиланган барча тадбирлар ижросини якунига етказиш чораларни кўриш, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари маблағидан ёш мутахассисларга энг кам иш хақининг 50 фоизи миқдорида моддий ёрдам бериш тақсимот-режасининг бажарилишини таъминлаш, жамоа шартномаларида ходимларнинг фарзандларига чет тилларни ўрганишида моддий қўллаб-қувватлаш масаласини киритиш, давлат дстурлари ижроси юзасидан касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида янада кенг ёритиб бориш каби вазифалар белгилаб олинди.

Нодавлат секторидаги корхона, ташкилот, муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишлар бугунги кун талабига жавоб бермаётганлиги, бу борада хали ечимини кутаётган қатор муаммо ва вазифалар раёсат аъзолари ва касаба уюшма қўмиталари раислари диққатини тортди.

Улар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар негизида Республика кенгаши аппарат ходимларига тақсимот жадвалида бириктирилган нодавлат сектори корхоналарида касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, касаба уюшмаси тузилган нодавлат сектори корхоналарда бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, вилоят ташкилотлари ҳамкорлигида Навоий ва Жиззах вилоятларида ташкил этилган Эркин иқтисодий индустриал зоналардаги касаба уюшмалари тузилмаган соҳа йўналишидаги хорижий қўшма корхоналари ходимларини касаба уюшма аъзолигига жалб қилиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари йиғилиш муҳокамасига яна бир долзарб масала - Алоқа ходимлари касаба уюшма ташкилотларида 2015 йилда бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайловларни ўтказиш борасида амалга оширилиши лозим бўладиган ишлар муҳокама этилди.

Йиғилиш раиси касаба уюшма ташкилотлари фаолиятларини Республика оммавий ахборот воситаларида ёритилиши борасида амалга оширилаётган ишларни талаб даражасида бўлмаётганлигига алоҳида урғу бериб, келгусида бошланғич ташкилотлар раҳбарлари томонидан иш фаолиятлари бўйича маълумотларни рўзномаларда чоп этиш, телеканалларда ёритиш ва веб-сайтларда жойлаштириш ишларини тизимли олиб борилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда ҳар ойда республика, вилоят ва маҳаллий рўзномаларда фаолиятга доир мақола ва матнларни чоп этиш орқали касаба уюшмаси фаолиятини меҳнаткашларга етказиш лозимлигини уқтирди.

Шунингдек, йиғилишда 2014 йилнинг 9 ойи мобайнида Тошкент шахар ва вилоятлар касаба уюшма ташкилотларидан аъзолик бадалларини тушуми ва сарфланиши тўғрисида, 2014 йил ёз мавсумида соҳа ходимларининг фарзандларини дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари якунлари тўғрисида, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 октябрдаги ““Ўзбекистон касаба уюшмалари бозор муносабатлари шароитида” мавзуси бўйича ўтказилган социологик тадқиқот натижалари тўғрисида” 19-11 сон қарори ҳақида, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашида ва касаба уюшма ташкилотларида иш юритиш бўйича амалдаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида, “Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Иш тартиби (Регламенти)” тўғрисидаги масалалар юзасидан ҳам ахборотлар тингланди.

Йиғилишга долзарб бўлган масалалар юзасидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар, ахборотлар тингланди. Аторфлича мухокама этилди ҳамда билдирган фикр ва мулоҳазалар ҳамда киритилган таклифлар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.  

            

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi