Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жамиятимиз барча аъзоларининг, шу жумладан ёшларнинг манфаатларини, уларнинг ҳақ-ҳуқуқи ва эркинликларини тўла ўзида ифода этади. Чунки келажагимиз бўлган ёшлар давлатимизнинг ҳар томонлама қудратли давлатга айланишида фаол иштироки ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ёшларнинг қобилияти, истеъдоди, билимига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжларини эътиборга олиб, илм олиш, касб, машғулот тури ва иш танлаш ҳуқуқини ўз ичига олувчи ҳуқуқлар мажмуи Конституциявий қоидаларда мустаҳкамлаб қўйилган.
Юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги олий қадрият ҳисоблангани боиз Конституцияда инсон манфаатлари биринчи навбатда энг мўътабар мавқеъга кўтарилган. Хусусан, Конституциянинг иккинчи бўлимида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ўз аксини топиб, унда инсон ҳуқуқларининг тўлиқ ва ихчам тизими мухасамланган.
Конституциямизнинг 3-бўлими жаҳондаги бирорта конституцияга киритилмаган. Мазкур бўлимнинг асосий мақсади эса фуқаролик жамияти анъаналарини шакллантириш, жамоат бирлашмалари ва ижтимоий муносабатларининг соғлом равнақини таъминлашдан иборатдир. Бундан кейинги бўлимларда давлат тузилиши ва давлат органларига оид қоидалар баён этилади.
Демак, Конституция “Инсон – жамият – давлат” йўналишида тузилган бўлиб, яна бир бор такрор ва такрор инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилганлиги исботлайди.
Бугун барчамиз Эркинлик ва озодликни, Мустақиллик ва Ҳурликни тантанали тарзда ўзида намоён этувчи бу муқаддас ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлигини эзозлаб қадрига етишимиз даркордир.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ана шу муқаддаси ва қутлуғ сана билан тизимдаги барча меҳнаткашларни табриклайди.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши ва унинг тизимидаги бошланғич ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.