Ушбу йўналишдаги фаолиятни кенгайтириш мақсадида Муҳтарам Президентимиз томонидан бу йилга “Соғлом бола йили” деб ном берилди ҳамда тегишли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Шу ўринда айтиш жоизки, мустақиллигимизнинг илк кунларидан жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш энг устувор вазифа этиб белгиланиб, ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлди.
Дастурда болалар туғилиши, таълим-тарбияси, оилада соғлом муҳитни унинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар ўз аксини топди. Биринчи навбатда, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун қулай ташкилий ҳуқуқий шароитлар яратиш, қонунчилик ва меъёрий-базани янада такомиллаштириш, янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш каби вазифалар ижросини таъминлашда касаба уюшмалари ўрни алоҳида ўрин тутди.
Оила ҳаётимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг асосий бўғинидир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат кучли ва барқарор бўлади.
Оиланинг соғлом ва мустаҳкам бўлишида спортнинг роли беқиёс. «Соғлом бола йили» Давлат дастурида аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, айниқса, ёш авлодни спортга кенг жалб этишга муҳим эътибор қаратилди.
Хусусан, Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида меҳнаткашларни айниқа ёшлар ва хотин-қизларни ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларга қулай меҳнат шароитини яратиш, меҳнат муҳовазасини таъминлаш, соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, уларни оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўладиган меҳнат фахрийларини шарафлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бугун соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи хизматчилар оилалар ўртасида оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилувчи турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда ва улар изчил давом этмоқда.
Бундай спорт мусобақаларини ташкил этиш негизида спортсевар оилалар сонини янада кўпайтириш муҳим аҳамиятга эга. Соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотлардаги меҳнаткашлар ўртасида ташкил «Аёллар спорт фестивали», “Стол тенниси кўчма кубоги”, “Мини футбол” каби қатор спорт ўйинлари юртимизда спортнинг оммавийлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Кейинги йилларда спорт билан шуғулланаётган соҳа меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларини сони тоборо кўпаймоқда. Хусусан, 8 март Хотин-қизлар байрами арафасида ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган аёллар ўртасида “Соғлом она — соғлом авлод гарови” шиори остида ташкил этилган Аёллар спорт фестивалида 15та терма жамоалар таркибида 165 нафар, мусобақанинг ҳудудий босиқчларида эса 1500 нафардан зиёд хотин-қизлар қатнашди.
Меҳнаткашлар ўртасида стол тенниси спортини оммалаштириш мақсадида тизимда таъсиси этилган “Стол тенниси кўчма кубоги” беллашувларида 4 минг нафардан зиёд ходимлар иштирок этиб, Республика босиқичида 13 та худуддан ва Тошкент шаҳридан 2 та терма жамоалар таркибида жами 60 нафар иштирокчи совринли ўрин учун куч синашди.
Ана шундай тадбирлар мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан кабул қилинган тадбирлар режасида ҳам ўз аксини топди.
Хусусан байрам арафасида тизимдаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан Конституциянинг ҳалқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти кенг тарғиб этилмоқда. Давра суҳбатларида Бош комусимизнинг xаётимиздаги ўрни, миллий давлатчилигимиз шаклланишининг асоси xамда унинг мазмун-моxияти, демократик xукукий давлат куриш ва фукаролик жамиятини ривожлантиришдаги аxамияти, ёшлар онгида Конституциямизга бўлган муносабатни янада мустаxкамлаш, конунчилик билимлари билан таништиришдан иборат бўлмоқда.
Шунингдек, умумхалқ байрамимизга бағишлаб жорий йилнинг 27 ноябр куни Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида тизимидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари (жами 21 нафар) ўртасида “Отам, отнам ва мен –соғлом оила қурамиз! шиори остида ташкил этилган оилавий маданий-спорт мусобақаси ўзгача тус олди.
Албатта маданий-спорт мусобақаси иштирокчиларининг асосий мақсадлари ғолиб бўлиш эмас балки, Она Ватанга садоқатларини, бу азиз Ватанда инсон қадр-қимматининг юқори поғоналарга қўйилганлигини, оила тинчлигини, соғлом, мустахкам ва фаровонлигини, ҳар бир оила аъзосининг оиладаги ўрни ва нималарга қодир эканлигини намоён этган ҳолда бошқа оилаларга ўрнак бўлиш ва айнан шу йўлни танлашга чорлашдан иборат бўлди.
Мусобақада нафақат оилаларнинг спортга бўган қизиқишлари синалди балки улар ўзларининг сиёсий, маданий ва юксан маъанвий етуклигини, интелектуал салоҳиятини, удабуронлиги, аҳиллиги ҳамда ўзаро бир-бирини тушуниши, қўллаб-қувватлаши, ҳурматии, оқиллиги, одоби каби хислатларини тадбиринг биринчи белашувида намоён этишди.
Спорт ва саънат халқлар ўртасида ўзаро ҳамжихатлик ва тотувликни таъминлабгина қолмай, мамлакатни дунёга тез танитади. Энг аввало, спорт-инсон саломатлиги ва иродасини мустахкамлайди. Шу боис Юртбошимиз спортнинг оммавий турларини ривожлантириш орқали ҳар бир оила аъзосини спортга жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини такрор ва такрор такидлайдилар.
Шундай экан тадбирининг иккинчи қисми айнан спорт мусобақаларига қаратилган бўлиб, қизғин баҳсларда Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари оилаларидан иборат еттита жамоа қувноқ эстафета, чаққонлик ва мерганлик эстафетаси, қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз ва эпчиллик эстафетасида югуриш, баскетбол тўпини саватга ташлаш, сакроғичда сакраш, обруч-халкасини айлантиришни маромига етказдилар.
Ҳакамлар хулосасига кўра, учинчи шрин Ғофур ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижолий уйи вакили М.Қодиржоновлар, иккинич ўрин “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг вакили М.Дўстматовлар ва биринчи ўрин “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг вакили Ж.Азимовлар оиласига насиб этди.
Албатта ғалабага эришиш учун анча тер тўкишга тўғри келди, дейди Жамшид Азимов. Бу каби спорт-соғломлаштириш мусобақалари тез-тез ўтказилиб турилса, ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ҳам беэхтиёр юқори бўлади.
Мазкур мусобақада мағлуб жамоалар бўлмади, -дейди “Энг шиддатли оила” номинацияси совриндори, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ходими Баҳодир Имомжонов. Мазза қилиб баҳслашдик. Бундан нафақат ўзими балки оила аъзоларим мендандан кўпроқ мамнум бўлишди. Чунки иш билан кўпроқ банд бўлган оила бошининг умр йўлдошига, фарзандига эътибори камроқ бўлади, ана шундай тадбирлар эса оилани жипслаштиради, аҳиллигини мустаҳкамлайди, бир ёқадан бош чиқаришни ўргатади ва асосийси оилани мустаҳкамлайди.
Тадбир сўнгида ғолдиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг махсус дипломлари ва эсталик совғалари билан тақдирланган болаларнинг эса қувончи чексиз бўлди.
Мусобақалар сўнгида барча оила фарзандлари ота ва оналари билан ҳамкорликда ўз жажжи кўзларида мустақил, эркин ва обод ватанимизни қандай тассафур этишларини қўлларида чизган расмлари орқали ифодаладилар.
Ўзбекистонннинг келажаги буюк эканига қатъий ишонч билдириб яшаётган халқимизнинг орзуси бу баркамол авлодни вояга етказишдир. Барча олижаноб харакатларимиз негизида, эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жихатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту-саодати, фаовон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамдир.
Табийки, бугунги авлод олдига давр янги вазифаларни қўймоқда. Агар кечаги бобокалонларимиз ўз етуклигини, юксак инсоний сифатларини Ватан озодлиги, халқ эркинлиги учун беомон курашларда кўрсатган бўлсалар, ҳозирги авлод ўз етуклигини Ватаннинг порлоқ ва буюк келажагини бунёд этишда намоён этмоғи, ёш оилаларимиз халқимизни халқ, миллатимизни миллат қилиб турган юксак маънавий сифатларни ардоқлаб, уларни янада бойитишлари, ривожлантиришлари ва дунёга кўрсата олишлари лозим бўлади. Бу вазифани адо этишдага эса мазкур тадбиримиз бир турки бўлган бўлса, биз ташкилотчилар бундан ниҳоятда мамнун бўламиз.