22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Маънавият соати

User Rating:  / 0
PoorBest 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиган санани кутлуғ йигирма икки йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича касаба уюшмаларида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун ташкил этилаётган давра суҳбати ҳам айнан ана шу эзгу ишларнинг биридир.

Тадбирнинг асосий максади: Бош комусимизнинг xаётимиздаги ўрнини, миллий давлатчилигимиз шаклланишининг асоси xамда унинг мазмун-моxиятини етказиш, демократик xукукий давлат куриш ва фукаролик жамиятини ривожлантиришда миллий Конституциямизнинг аxамиятини тушунтириш, йил якунлари бўйича эришилган ютуклар ва марраларни сарxисоб килиш, ёшларда Конституциямизга бўлган муносабатни янада мустаxкамлаш, конунчилик билимлари билан таништиришдан иборат бўлди.

Байрамона тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Тошкент вилояти ва шаҳар ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари, Тошкент шаҳаридаги алоқа корхоналари бошланғич касаба уюшма ташкилот раисдлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви Академияси, кафедра мудири, юридик фанлар доктори, профессор Гулчеҳра Рихсихўжаевна ўз маърузасида мамлакатимизнинг бош Комуси инсон xукуклари бўйича умумэътироф этилган тамойилларга тўла мос келиши ва бу асосий конун асосида Ўзбекистон xудудида xукукий демократик давлат барпо этиш ишлари жадал амалга оширилаётганлиги, фукароларимизнинг xукук ва эркинликлари дахлсиз xимоя килиниши юзасидан алоxида фикрлар билдирди.

Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан жорий йилда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва турли соxа ва тизимларда эришилган ютуклар олдиндаги вазифалар xам баён этилди.

Давра суҳбатида Конституциядаги баъзи моддалар шарxига алоҳида эътибор қаратилиб, аxамиятли жиxатлари билан бошка давлат конституцияларидан миллий бош комусимиз мазмун-моxияти, ихчамлиги ва халкчиллиги билан ажралиб туриши эътироф этди.

Шу билан бирга хорижлик экспретлар томонидан асосий конунимизга билдирилган фикрлар, мулоxазалар ва эътирофлар xар алоxида таъкидланди. Конституциянинг ўн тўртинчи боби Оила институтига бағишланган 63-64-65-66-моддаларда муxим конуний асослар белгилаб кўйилгани бошка давлатлар конституцияларида такрорланмаслиги билан ажралиб турилиши беэҳтиёр бизнинг юртда инсон қадри биринчи навбатда қадрланишининг яққол истботидир.

Шундай экан, мамлакатимиз тараккиётининг xукукий ва конуний асоси бўлган бош Комусимизда кайд этилган моддалар мазмун-моxиятини ёшлар онгига етказиш, конунлар устувор бўлган юртимизда тинчлик ва баркарорликни таъминлашда биз касаба уюшмалари фаол иштирок этишимиз ва фуқаролик бурчимиз эканлиги такрор таъкидланди.

Бугун фуқароларнинг асосий бурчлари Конституция ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топган бўлиб, уларда фуқаролар Конституцияга риоя қилиш билан бирга, ундаги ҳар қандай қоидалар бузилишининг олдини олиши, бошқа шахсларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбур эканлиги ўз ифодасини топган.

Маълумки, ҳуқуқ шахсга табиат, жамият, давлат томонидан бериладиган ўз ҳаракатининг тури ва меъёрини танлаб олиш имконияти бўлса, бурч жамият ва давлат томонидан белгиланган ва ҳуқуқий нормаларда ўз аксини топган талабларни бажариш заруриятидир.

Бундан ташқари бурчнинг ўзига хос жиҳатлари бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади. Бурч, асосан, қоидалардан, ахлоқий нормалардан келиб чиқади, мажбурият эса аксар ҳолларда шартнома ва битимлардан келиб чиқади; бурч шахс туғилгандан то умрининг охирига қадар давом этади, мажбурият эса шартноманинг амал қилиш давригача бўлади; шунингдек, бурч давлат ва жамият томонидан белгиланиб, унинг бажарилиши талаб этилади. Бурч ва мажбурият бажарилмаган тақдирда кўриладиган чора-тадбирлар турличадир. Бурч бажарилмаганда ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.

Бурч – кишининг бирор шахс, оила, жамоа, эл-юрт, Ватан олдидаги мажбуриятини англатувчи ахлоқий тушунча. Бурчда объектив муносабатлар ифодаланади. Яъни у жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва ахлоқий негизлари билан белгиланади. Бурчнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, у инсоннинг ички кечинмалари, ташқаридан туриб назорат қилинмайдиган мураккаб руҳий ҳолатини ифодалайди.

Бурч иймон-эътиқод, онглилик, ҳалоллик, виждон каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ. Бурч қандай вазифа, кимнинг олдидаги мажбурият эканлигига қараб турлича бўлади (миллий бурч, ижтимоий бурч, умуминсоний бурч ва бошқалар). Ижтимоий ва шахсий бурч, оилада ота-оналик бурчи, фарзандлик бурчи ва бошқа бурчлар бор. Бурч нисбий тушунча. У ижтимоий тараққиёт жараёнида мазмунан бойиб, шаклан ўзгариб боради. Ҳозирги шароитда инсоннинг табиат ва авлодлар олдидаги бурчи янгича мазмун касб этиб бормоқда. Оилавий бурч эса жамият олдида турган мақсадлар билан янада уйғунлашмоқда.

Бизда она-Ватанга, халққа хизмат қилиш энг улуғ ва шарафли бурч ҳисобланиб, Озод ва эркин юримизда бугун ҳар бир фуқаро ўз бурчи адо этишга тайёрдир.

Мазкур тадбирлар ҳудудлардаги барча корхона ва ташкилотларнинг меҳант жамоалари ўртасида ташкил этилиб, уларда малакали мутахассислар томонидан Конституциянинг мазмун-моҳиятини, халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни тарғиб этишга қаратилмоқда.

Ташкил этилаётган учрашув ва давра суҳбатларида иштирокчиларни қизиқтирган жорий йилнинг 21 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига бўладиган сайловлар хақидаги саволларига тушунтириш ва батафсил жавоб берилмоқда.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi