17.05.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

САВОЛГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

User Rating:  / 0
PoorBest 

Савол: Қорбобони уйга таклиф қилиш қанчага тушади?

Янги йил байрами куни айниқса болажонлар учун қорбобонинг кутилмаган ташрифи олам-олам қувонч баҳш этади. Тошкент шаҳрида бундай ташрифни уюштириш қийин эмас.

Ушбу хизмат турини кўрсатаётган фирма ва хусусий тадбиркорлар ҳақида газета ва интернет орқали маълумот олиш мумкин.

Биз бу ҳақда интернетни "кавлаштириб" кўрдик ва "эълонлар" бўлимидан қорбобо ва қорқизга оид бир неча эълонларни топдик. Уларнинг айримлари билан телефон орқали боғланиб, уларнинг хизмат ҳақи билан қизиқиб кўрди.

Шундай қилиб, байрам арафасида қорбобо ва қорқизни уйингизга таклиф қилиш ўртача 100 000 - 150 000 сўмга тушади. Агар сиз янги йил кириб келадиган кеча яъни 31 декабрда уларга буюртма берадиган бўлсангиз, хизмат ҳақи 300 минггача етиши мумкин.

Қолаверса унинг нархи қорбобонинг табриги ва унинг давомийлигига ҳам боғлиқ. Одатда қорбобонинг уйингизга келиб болаларни табриклаши 15 дақиқача давом этади.

Ушбу вақт давомида қорбобо болангиздан шеър ўқиб беришини, янги йилдан нима тилашини сўрайди ва сиз олдиндан тайёрлаб қўйган совғани тақдим этади. Баъзилар эса айрим қувноқ ўйинлар ва танловчалар ташкил қилиши ҳам мумкин.

Агар истасангиз бутун бошли ўрмон қаҳрамонларидан таркиб топган театр труппасини ҳам таклиф қилишингиз мумкин. Ана унда уйингизда ҳақиқий янги байрами шодиёнаси авж олишига шубҳа йўқ. Бироқ бунинг учун анча кўпроқ пул тўлаш талаб этилади. Қолаверса, ҳозирга келиб бундай гуруҳларнинг аксарияти байрам кечаси учун буюртма олиб бўлган.

Агар юқоридаги нархлар сизни қониқтирмаса, қорбобо кийимини ижарага олиб, болангиз учун шахсан ўзингиз байрам уюштиришингиз мумкин. Шунингдек оила аъзоларингиз билан ўзингиз қизиқарли ўйинларни ташкил этиш, севимли эртак қахрамонларингиз никобларини ясаб улар образларида намаён бўлиш ёки фарзандларингиз томонидан тайёрланган саҳна кўринишларини кўриб, шеър ва ашулаларни тинглаб мароқли дам олишингиз мумкин. Эслатиб ўтмоқчимиз, албатта оила боши қорбобо либосида байрам тадбирига кириб келиши беэъхтиёр фарзандинигиз кутулмаган совға бўлади ва у дадажониси қорбобо эканлигидан хеч хафа бўлмайди, аксинча янада ғурурланади. Қорбобо либосининг ижараси эса 4 соатга 50 000 сўмни ташкил қилади, ҳам пулни тежайсиз, ҳам ўз иқтидорингизни намаён этган ҳолда оила аъзоларингизни мақтовига сазовор бўласиз. (маълумот тайёрлашда интернет хизматидан фойдаланилди)

Янги йилингиз билан азизлар!.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi