03.05.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Мини футбол бўйича Кўчма кубок

User Rating:  / 0
PoorBest 

        Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида Кўчма соврин учун 2000 йилдан буён ўтказилиб келинаётган мини футбол мусобақаси соҳа спорти тадбирлари ичида алоҳида ўрин тутади. Ушбу мусобақа тобора оммалашиб, тизимдаги барча алоқачиларини қамраб олди.

           Йилдан-йилга мусобақаларнинг савияси юксалиб, мусобақа иштирокчиларининг ўйиннинг тартиб ва интизом талабларини рақобатчилик маданияти аста-секин тадбиқ этилишига эришилди.

           Мусобақа иштирокчиларининг таклифларига кўра, Ташкилий қўмита томонидан мусобақаларни ўтказиш Низомига керакли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб борилди.

         Соҳа ходимлари, шунингдек тизимдаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда катта ёшдаги ходимлари ўртасида футзал мусобақаларини янада оммалаштириш ва уларнинг жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш, шу билан бирга мазкур мусобақа ташкилотчиларининг ташкилий тузилмасида бўлган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, ҳар йили ташкил этиладиган мусобақаларни янада юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республика  алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида жорий йилнинг 9 январь куни 21/1 / 20-14 “о” сон қўшма буйруқ-қарори имзоланди.

            Кўчма кубок учун мусобақалар жорий йилнинг 26-28 февраль кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтиши белгиланди.

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi