02.05.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

“Сайловлар – демократия кўзгуси”

User Rating:  / 1
PoorBest 

Аҳолининг айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида жорий йилнинг 11 март куни Тошкент ахборот технологиялари университети катта мажлислар залида, мазкур университетнинг Бошланғич Касаба Уюшма Қумитаси «Меҳнат қонунчилигига риоя қилиш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш» комиссияси, университет Маънавият-маърифат ҳамда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, “Гуманитар фанлар” кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Сайловлар – демократия кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

 

      

 Давра суҳбатида Ўзбекистонда Президентлик институтининг ривожланиши, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлари, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти, халқаро сайлов стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларининг тутган ўрни, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнидаги ўрни, сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда ОАВнинг роли, овоз бериш (муддатидан олдин овоз бериш) жараёнини қандай ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мавжуд қонунчилик тизимини тушунтириш масалаларига алохида эътибор қаратилди.

Мазкур давра суҳбатида университет ректори Х.А.Мухитдинов, Тошкент давлат юридик университети профессори Х.С.Исламхаджаев, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси бўлим мудири Ғ.А.Машкуров, Тошкент ахборот технологиялари университети МАТИ проректори Х.П.Умаров, мазкур университет “Гуманитар фанлар” кафедраси мудири, т.ф.д. Н.Р.Махкамова ҳамда кафедра катта ўқитувчиси ТАТУ БКУҚ «Меҳнат қонунчилигига риоя қилиш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш» комиссияси аъзоси С.А.Садиковларнинг маърузалари тингланди.

Тадбирда Тошкент ахборот технологиялари университети талаба-магистрлари, профессор-ўқитувчилар, жами бўлиб 400 нафар тингловчи қатнашди. Давра суҳбати якунида сайловни юқори савияда ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.



©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi