22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Тўрт йил давомида амалга оширилган ишларга баҳо

User Rating:  / 0
PoorBest 

“РРТМ” ДУК касаба уюшмаси қўмитасининг ташкилий тузилмасида 2010-2014 йиллар давомида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Корхона филиалларининг юридик шахс мақоми бекор қилингач, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Уставига ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси бўйича Республика бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг Қарорига мувофиқ, 2014 йил 14-февралда РРТМ ДУК бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти Конференцияси ўтказилди. Унда касаба уюшмаси ташкилотининг ташкилий тузилмасига киритилган ўзгартириш негизида бошланғич касаба уюшма таркибига барча филиал касаба уюшмалари цех касаба уюшмаси сифатида киритилиши юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бугунги кунга келиб “РРТМ” ДУК касаба уюшмаси ўзида 1183 нафар аъзони бирлаштирган бўлиб, уларнинг 220 нафари аёлларни, 347 нафари ёшларни ташкил этмоқда.

“РРТМ” ДУК Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўтган 2010-2014 йиллар давомида қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, “РРТМ” ДУК меҳнаткашларини ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя этиш ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида жамоа шартномаси тузилди ҳамда унинда белгиланган мажбуриятларни бажарилиши йилда икки маротаба меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш ва конференцияларида кўриб чиқилиши таъминланди.

2009-2011 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугагач, 2012 йилда 2012-2014-йиллар учун янги жамоа шартномаси тайёрланди ва 2014 йилда жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, амал қилиш муддати 2014-2016 йилларга узайтирилди.

2010-2014 йиллар давомида Жамоа шартномасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:

- корхона томонидан касаба уюшмасига маданий-маърифий, спорт ва соғломлаштириш тадбирлари учун ўтказиб бериладиган маблағлар миқдори иш ҳақи фондининг “1 фоизигача” деб белгиланган банди “1 фоизидан кам бўлмаган”;

- смена персоналининг байрам кунлари ишлаган кунлари учун тўловлар “2 баробар”дан “2,1 баробар”га;

-тунги соатлардаги иш вақти учун тўловлар “1,5 баробар”дан “1,55 баробар”га ўзгартирилди.

-ЖШ кўзда тутилмаган-кечки соатлардаги (18.00 дан 22.00 гача) иш вақти учун тўлов “1,2 баробар” миқдорида амалга оширилиши киритилди.

Шунингдек, кундузги персоналнинг дам олиш ва байрам кунлари ишлаган соатлари учун тўлов “2 баробар”дан “2,1 баробар”га, ходимларни юбилей (50, 55, 60) ёшига тўлганида корхонадаги меҳнат стажидан келиб чиқиб лавозим окладининг 50 фоизидан 100 фоизигача миқдорда рағбатлантириш белгиланди.

Мазкур бандга асосан 2012 йилда 5 нафар 50 ёшга тўлган, 10 нафар 55 ёшга тўлган, 15 нафар 60 ёшга тўлган ходимлар рағбатлантирилди.

2014 йилда ЖШнинг аёлларни қўллаб-қувватлаш бандига яъни аёлларни 45, 50 ва 55 ёшга тўлганида, эркакларни эса 50, 55, 60 ёшга тўлганида минимал ойлик иш ҳақининг 5, 10 ва 15 баробари миқдорида рағбатлантиришга ўзгартирилди ;

- ходимларга давлат ва соҳа байрамларига минимал ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда мукофот берилиши қўшимча тарзида киритилди.

- ходимга биринчи марта никоҳдан ўтганда бериладиган моддий ёрдам миқдори минимал ойлик иш ҳақининг 10 баробаридан 15 баробарига ўзгартирилди ва ходимларнинг фарзанди биринчи марта никоҳдан ўтганда моддий ёрдам берилиши жамоа шартномасидан чиқарилди;

- ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир марта минимал ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш, ходимларни бир ҳафтадан ортиқ муддатга ётоғи билан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинганда корхона ҳисобидан махсус кийим, махсус инструментлар, озиқ-овқат билан таъминлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш, ходимларнинг 14 ёшгача фарзандларини янги йил совғалари билан таъминлаш, ходимларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эхтиёжини қондириш ва харид қилишда қулайликлар яратиш мақсадида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этилиши қўшимча тарзида киритилди.

Бундан ташқари, ходимларнинг узлуксиз меҳнат стажи учун (20, 25, 30, 35, 40 йил) рағбатлантириш миқдори лавозим окладининг 50 фоизидан минимал ойлик иш ҳақининг 3 баробарига ўзгартирилди.

2014 йилда штат жадвали бўйича ўртача ойлик иш ҳақи, яъни ўртача лавозим оклади 504 700 сўмни ташкил этганини инобатга олсак, рағбатлантириш тўловлари минимал ойлик иш ҳақига ўтказилиши амалга ошириладиган тўловларни ўртача миқдорининг ошишига ва ходимларнинг лавозим маоши нисбатан кичик бўлган қатламини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга хизмат қилди.

3-сон радиостанция ҳудудида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ходимларга бепул ва арзонлаштирилган нархларда етказиб берилди.

Жумладан, 2011 йилда ёрдамчи хўжаликда боқилган 29 бош қўй сўйилиб, 310 нафар  ходимларга (8 минг сўмдан 2 кг);

2013 йилда 35 бош қўй сўйилиб, 331 нафар ходимларга (12  минг сўмдан 2 кг);

2014 йил бошида 19 бош қўй сўйилиб, 176 нафар ходимларга (12 минг сўмдан 2 кг); арзонлаштирилган нархда тарқатилган бўлса, 2014 йил якунида 34 бош қўй сўйилиб, 170 нафар ходимларга 3 кг. бепул тарқатилди.

2012-2013 йилларда икки маротабадан 3 кг.дан, 2014 йилда 4 кг. қулупнай, 6 кг. гилос, 1 кг. олхўри, 2 кг. олма, 2 тадан тарвуз ва 1 тадан қовоқ бепул тарқатилди.

Жорий йилда ҳам бу анъана давом эттирилиб, 2015 йилнинг январ ойида 171 нафар ходимларига 10 кг. картошка бепул берилди.

2014 йилда Жамоа шартномасига “Аёлларнинг меҳнатини тартибга солиш. Қўшимча имтиёз ва кафолатлар” ҳамда “Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар” бўлимлари киритилди.

2010-2014 йиллар давомида “РРТМ” ДУК касаба уюшмалари ҳисоб рақамларига жами 295,7 млн. сўм маблағ , яъни аъзолик бадалларидан – 190,4 млн. сўм, корхона ҳисобидан – 105,3 млн. сўм. тушди.

“РРТМ2 ДУК касаба уюшмаси қўмиталари томонидан 2010-2014 йилларда маданий, маърифий ва оммавий тадбирларга жами 157,4 млн. сўм маблағ сарфланди. Бу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун театр ва концертларга билетлар, дам олиш уйларига йўлланмалар, ходимлар фарзандлари учун янги йил томошалари билетлари ва маданият ва истироҳат боғидаги аттракционларга билетлар харид қилинди, байрам дастурхонлари ёзилди.

Спорт ва соғломлаштириш тадбирларига жами 48 млн. сўм маблағ сарфланди. Бу маблағлар ҳисобидан спорт анжомлари ва спорт формалари харид қилинди, шахмат, шашка, стол тенниси ва футзал бўйича мусобақалар ташкил этилди, ходимларни соғломлаштириш учун санаторий йўлланмаларининг баҳоси қисман тўлаб берилди.

“Соғлом она – соғлом авлод гарови” шиори остида 2014 йил 5-7 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Аёллар спорт фестивалида Тезкор бошқариш ва мониторинг хизмати 1-тоифали муҳандиси Ачкасова Елена Юрьевна волейбол бўйича Тошкент шаҳри терма жамоаси таркибида биринчи ўринни эгаллади.

“Касаба-тур” веломарафонинг республика босқичида 3-сон радиостанция ходимлари Гафаров Рустам ва Ашрапов Қобилхўжа, стол тенниси бўйича мусобақаларнинг Республика босқичида Қашқадарё РТУМ ходими Рахмонов Ғофур иштирок этишди.

Касаба уюшмасининг аъзолари ва мақсадли ажратилган маблағлар ҳисобидан ишламаётган пенсионерларга моддий ёрдам кўрсатишга жами 25,3 млн. сўм маблағ сарфланди.

Касаба уюшмаси қўмитаси фаолларини рағбатлантиришга жами 17 млн. сўм маблағ сарфланди.

Келажакда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан маданий, маърифий ва оммавий, спорт ва соғломлаштириш, аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси йўналишларидаги ишларни янада фаоллаштириш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилди.

Конференция касаба уюшмаси қўмитасининг 2010-2014 йиллардаги фаолиятини бир овоздан қониқарли деб баҳолади ҳамда касаба уюшмаси қзмитаси аъзолари ва раисини янги муддатга қайта сайлади.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi