22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Ҳар кунинг Наврўз бўлсин!

User Rating:  / 0
PoorBest 

Навоий талқинида наврўз табиатнинг уйғониши, жонланиши, янгиланиши ва покланиш фасли — баҳордир. Баҳор эса бутун мавжудотга қайтадан ҳаёт бағишловчи, кишилик қалбида меҳр-муҳаббат, севги-садоқат туйғуларини уйғотувчи, шоирнинг жуда чиройли таъбири билан айтганда, ҳатто қуруқ ёғочдан ҳам гуллар ундирувчи сеҳрли ва жонбахш хусусиятга эга.

Жамоли васф этармен ҳамдамим ул гулъуз ўлғоч Қуруқ шох ўйлаким зоҳир қилур гуллар баҳор ўлғоч! Худди шу боисдан ҳам шоирнинг қатор шеърларида ҳаётсеварлик ғоялари ва гўзаллик мадҳи, эзгу орзу-истаклар баёни ва нозик ҳис-туйғулар ифодаси наврўз — баҳор — гул-ишқ туғёни, висол айёми тизмасида уйғун тарзда кўзга ташланади. Ҳа, шоир таъкидлашича, наврўз — гул фасли, у келгач, олам гулга беланиб, чаман гулистонга айланади.

Дархакикат, шоирона таъбир ила Наврўзни фақат баҳор билан, висол айёми билан қиёслаш мумкин: Ғунчага хандон била ҳуснинг у гули хуррам баҳор, Хаттинг андоқ. сабзаким, бўлғай анга ҳамдам баҳор.

Маълумки, севимли бобокалон шоирларимиздан бири Огаҳий хам қадим-қадимда: … Илоҳи, ҳар кунинг Наврўз бўлсун, Ҳамиша толеинг феруз бўлсун! — дея куйлаганидек, биз ҳам бугунги кунда мустақил диёримизнинг, она Ватанимизнинг ҳар куни шоду-хуррамликка тўлиб, Наврўз бўлиб, бахту иқболи, толеи баланд ва равшан бўлишини истаймиз.

Ўзбек халқининг яна бир севимли фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳам ўз шеръларида Наврўзни — қут-барака, ризқ-рўз, расм-русумлар, урф-одат ва анъаналар байрами сифатида намаён этганлар.

Ўзбек халқининг миллий байрамларидан бўлган Наврўз байрами инсониятни ва айниқса ёшларни умуминсонийлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, иймон-эътиқод, тинчликсеварлик, меҳр-шафқатлилик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этадиган тарбия мактаби сифатида маънавий бойлигимиз ва буюк хазинамиздир.

Биринчи навбатда миллий маданиятимиз, халкмаънавий бойлигининг илдизларига эътибор беришимиз зарур. Бу хазина асрлар давомида мисқоллаб туплангандир. Тарихнинг не-не синовларидан ўтган. Инсонларга оғир дамларда мадад бўлган. Бизнинг вазифамиз-хазинани кўз қорачиғимиздек асраш ва янада бойитишдир.

Шундай экан, бугунги кунда Наврўз байрамининг улкан тарбия воситаси сифатидаги қадру-қиммати янада ортиб, у мустақил диёримизнинг ингсонлари ва айниқса ёшлари қалбида истиқлол мафкурасини шакллантиришдек буюк вазифани амалга оширишда самарали хизмат қилаверади.

Наврўз ва Истиқбол мафкурасининг бугунги кундаги улкан тарбиявий аҳамияти - кишиларни эзгуликка чорлаши билан бирга, Истиқлол мафкурасининг озод, хур, эркин бўлган, умуминсоний, миллий қадриятлари асосида юксак аҳлоқли-одобли, ватанпарвар, меҳнатсевар, иймон, эътиқодли ва меҳр-шафқатли комил инсонни тарбиялаш, миллий ғояни шакллантиришдан иборатдир.                                                                            

Бугун далаларга қадалган уруғ, Иншооллоҳ, ризқу барокот тўлуғ, Эй, умид ўлкаси, эртаси улуғ - Ватаним, муборак бўлсин Наврўзинг!

Бошингда ҳуррият қуёшинг бордир, Ўз Туғро, Байроғинг, Юртбошинг бордир. Мақсадинг, ғайратинг, бардошинг бордир, Ватаним, муборак бўлсин Наврўзинг!

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi