22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

“Наврўз – қадр-қиммат, меҳр-мурувват ва анъаналар тимсоли”

User Rating:  / 0
PoorBest 

Наврўз байрамининг мазмун-моҳияти билан ёш авлодларни таништириш айни муддао бўларди. Наврўз инсон зотини табиат билан доимо уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашга даъват этадиган, ўзаро меҳр-оқибат, қадр-қиммат, хайру саховат рамзи ва белгисидир.

Айни Наврўз фаслида барчамиз ўзимизнинг табиат фарзанди эканимизни, халқимизга хос миллий қадрият ва анъаналар нечоғли теран ва сермазмун, маданиятимиз нақадар бой эканини бутун қалбимиз билан англаймиз ва беихтиёр юрагимиз ғурур ва ифтихорга тўлади.

Ана шундай гўзал яшариш байрами шарафига Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ва унинг тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мустақиллик туфайли қайта тикланган бу улуғ байрам халқимизга хурсандчилик бағишлаяпти.

Тизимда Наврўзга тайёргарлик ишларини анча эрта бошланди.Хусусан, “Наврўз” байрами олдидан умумхалқ хайрия хашарида алоқа тизими меҳнаткашлари томонидан юртимнинг 24 ёшига 24 туп дарахт менинг туҳфам ҳаракати айни қизғин палада бўлиб, бугунги кунга қадар 38 мингдан зиёд манзарали, мевали дарахтлар ва турли гул кўчатлари ўтқазилиб, 21 мингдан зиёд дарахтлар оқланди ва шакл берилди. Ободонлаштириш ва тозалаш ишлари негизида бордюрлар, деворлар оқланди, ариқ ва зовурлар тозаланди.

Биргина 14-15 март куни ўтказилган умумхалқ хайрия хашарида “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиалининг 915 нафар меҳнаткашлари томонидан худудларда 6845 туп гул кўчатлари, 12420 та мевали ва манзарали дарахтлар ўтказдилар.

Шу куни Тошкент ахборот технологиялари университети ходимлари томондан худуд артофига 540 та мевали ва манзарали дарахт ҳамда 2000 та гул кўчатларини экишга эришдилар.

Сурхондарё вилояти алоқа корхоналари меҳнаткашлари 548 туп мевали-манзарали дарахт ва 150 та гул кўчатларини, “Ўзбектелеком” АК Навоий филиалининг 627 нафар ходимлари 557 туп мевали-манзарали дарахт ҳамда 750 дона гул қўчатларини ерга қададилар.

Шунингдек, байрам муносабати билан жойларда “Қушлар байрами”, “Гуллар байрами”, “Варрак учириш мусобақалари” ҳамда “Сумалак сайли” каби тадбирлар ташкил этилиб, уларда таниқли ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштироки таъминланмоқда.

Бундан ташқари тизимидаги олийгоҳлар ва касб-ҳунар коллежи талабалари иштирокижда уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида ёш авлоднинг маънавий ва аҳлоқий тарбиясига кўмаклашиш, уларда миллий ғурур ва ўзини англаш ҳиссини шакллантириш мақсадида “Сиз доим эъзоздасиз”, “Қариси бор уйнинг париси бор” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, мазкур тадбирлар Тошкент Инха университети, ТАТУ, Тошкент алоқа касб-хунар коллежида юқори савияда ташкил этилиб, улрада 900 нафардан зиёд талабалар иштирок этди.

Байрам арафасида ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан ижтимоий кўмак кўрсатилиб, шу бугунги кунга қадар 568 нафардан зиёд ёлғиз кексалар, ногиронлар ва нафақада бўлган меҳнат фаҳрийларига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон олиб берилди, яшаш жойларини таъмирлаш ҳамда коммунал тўловларни тўлашда кўмаклашилди.

Тошкент шаҳар телефон тармоғи касаба уюшма ташкилоти 17 март куни “Регистон” ресторанида 450 нафар ёши улуғ қариялар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, улар кўнглини баҳор тамаолари ҳамда байрамона ош билан хушнуд этди. Шунингдек ташкилотда 20 йилдан зиёд меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақага чиқаётган ва нафақа гаштини сураётган 511 нафар меҳант фахрийларига 40 кг картошка маҳсулоти ва 70 минг сўмдан рағбатлантириш пуллари берилди. Бу мақсадларга касаба уюшмаси маблағларидан 29 млн 250 минг сўм йўналтирилди.

Байрам муносабати билан амалга оширилаётган хайрили ишлар давом этмоқда. Бугун тизимдаги барча касаба уюшма ташкилотлар эътибори “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида белгиланган барча тадбирларни амалга оширилишида фаол иштирок этиб, уларни тўлиқ бажарилишига қаратилган.

Табиат уйғониб, боғу роғлар, дашту далалар яшил либосга бурканиб, баҳор нафаси, қуёшнинг тафти тобора кучайиб бораётган шу ёруғ кунларда барча юртдошларни ўлкамизга кириб келаётган Наврўзи олам билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

         Энг қадимий, биз учун асл миллий, ғоят ардоқли ва эъзозли ҳисобланган Наврўзнинг нурафшон айёмида қилаётган эзгу тилакларимиз ушалсин, ҳар қайси хонадонни файзу барака тарк этмасин! Юртимиз тинч, халқимиз омон булсин! 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi