Кўрик-танловнинг 1-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги соҳа корхоналарида “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича ўтказилиб унга худудий коммиссия томонидан якун ясалди.
Ҳар бир худуд бўйича энг яхши деб топилган корхона, касаба уюшма қўмитаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳужжатлари 2-босқичда Республика кенгаши комиссияси томонидан кўриб чиқилди ва навбатдаги босқич якунланди ҳамда ғолиблар ҳужжатлари 3-босқичда иштирок этиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши комиссиясига тақдим этилди.
2- босқичда қуйидагилар ғолибликни қўлга киритдилар:
“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича:
1-ўрин: “Ўзбекистон-Индонезия” ҚК Жиззах филиали
2-ўрин: “Ўзбектелеком” АК Бухоро филилаи
3-ўрин: “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали
“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича:
1-ўрин: “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали
2-ўрин: “Ўзбектелеком” АК Андижон филиали
3-ўрин: “Ўзбекистон-Индонезия” ҚК Қарши филиали
“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича:
1-ўрин: “Ўзбектелеком” АК Андижон филиали (Абдуқодиров А.К.)
2-ўрин: “Ўзбекистон-Индонезия” ҚК Қарши филиали (Халилов У.А.)
3-ўрин: “Ўзбектелеком” АК Наманган филиали (Умаров Ш.А.)
Кўрик-танловнинг 3-босқич ғолиблари жорий йилнинг 28 февраль куни “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбирда эълон қилинади ва тантанали равишда тақдирланади.