22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Аёллар спорт фестивали

User Rating:  / 0
PoorBest 

Мазкур маданий-спорт тадбирида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида 20 ёшдан кичик бўлмаган ҳамда 45 ёшдан юқори бўлган аёл раҳбарлар, ишчи-ходимлардан ташкил топган ҳудудий терма жамоалар таркибида жами 140 нафар хотин-қизлар иштирок этди.

 

      

Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, қизларимизни маънавий-ахлоқий камолотга йўналтириш, жамиятда, оилада ўз ўринларини топиш ва соғлом авлодни тарбиялаш, оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган аёллар спорт фестивали соҳада иккинчи бора ташкил этилди.

Хусусан, ўтган 2014 йилги аёллар спорт фестивалининг саралаш мусобақаларига 1500 зиёд хотин-қизлар жалб қилиниб, республика финал мусобақасига юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилардан иборат Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан 13 та ва Тошкент шаҳридан 2 та терма жамоалар таркибида 176 нафар аёллар йўлланмани қўлга киритган эди.

Бу йилги фестивал Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг қўшма буйруқ-қарорида белгиланган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилиб, тадбир Низомига бир мунча ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, спорт тадбири негизида иштирокчиларни соғломлаштириш ҳам кўзда тутилди. “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан спортнинг шахмат, рус шашкаси мусобақаларига 45 ёшдан юқори бўлган аёллар жалб этилди.

Ҳудудлардаги саралаш мусобақалари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси раҳбарлигида “Ўзбектелеком” АК, “Ўзбекистон почтаси” АЖ филиаллари ва ҳудуддаги алоқа корхоналари раҳбарлари ҳамда касаба уюшма қўмиталари раисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан спортнинг 4 тури яъни волейбол, кўп кураш, шахмат, рус шашкаси бўйича ўтказилди.

Аёллар спорт фестивалининг саралаш мусобақалари алоқа корхона, ташкилот, муассасаларнинг энг чекка туман ва шаҳарлардаги таркибий бўлинмаларида фаолият юритаётган меҳнаткашлардан тузилган жамоалар ўртасида 8-март “Халқаро хотин-қизлар” ва “Наврўз” байрамлари арафасида ташкил этилиб, уларда 3500 нафардан зиёд хотин-қизлар иштироки таъминланди. Энг қувонарлиси бу йилги мусобақаларда қатнашган аёллар сони ўтган йилга нисбатан 2 маротабага кўпайди.

Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда спорт турлари бўйича энг юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилардан иборат 14 та терма жамоалар якуний финал Республика мусобақаларида ўз шиддат ва махоратларини, спортга бўлган қизиқишларини номаён эта олдилар.

 

      

Айниқса Маданий-спорт тадбирини очилиши жараёнида Тошкент ахборот технологиялари университети хавоскор клуби талабаларининг мусиқали, кўргазмали чиқишлари, Хоразм ва Андижон вилоят терма жамоларининг иштирокчилар учун тайёрланган мусиқали табрик-қутловлари, спортнинг кўп кураш, шашка, шахмат турларида қатнашган юқори ёшдаги аёлларнинг беллашувлари нафақат иштирокчиларда балки санаторийда дам олаётганларда ҳам катта таъсурот қолдирди.

Аёллар спорт фестивалининг очилиш тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари Т.Тешабоев, Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Нурматова, “Оқ тош” санаторийси директори Ж.Алимов, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги йирик алоқа корхоналари касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.

  

   

Волейбол мусобақаларида эса аёлларимизнинг шижоат, матонат, тезлик, эпчиллик, қатиятлик, ҳамжихатлик, ахиллик каби хислатлари уларни ғолиблик супасига эришишларига асосий омил бўлгани Хакамлар томонидан такрор ва такрор такидланди.

 

      

Бу йилги волейбол мусобақасида Сурхондарёликлар учинчи, Тошкент шаҳри иккинчи ва Навоийликлар биринчи ўринни қўлга киритди.

      

Кўп кураш мусобақалари натижаларига кўра Сирдарёликлар 3-ўринни, Қашқадарёликлар иккинчи, Самарқанд аёллари биринчи ўринни эгалладилар.

 

      

Спортнинг шашка мусобақасида 3-ўрин Андижон вилояти терма жамоа аъзоси Зухра Мамажанова, 2-ўрин Хоразм вилояти терма жамоа аъзоси Мамажон Давлетовага ва 1-ўрин Бухоро вилояти терма жамоа аъзоси Мовлюда Хасановаларга насиб этган бўлса, шахмат мусобақасида 3-ўринга Андижонлик Гулчирой Усмонава, 2-ўринга Самарқандлик Зулхумор Эргашева ва 1-ўрин Тошкентлик Жанна Нигайлар сазовор бўлдилар.

      

 

Анъана бўйича спорт фестивали доирасида ўтказилган маданий тадбир “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати танлаб олиниб, ёшларимизга миллий урф-одатларимизни ва қадриятларимизни етказиш мақсадида “Бувужоним алласи” мавзусига бағишланди.

Бу борада барча ҳудудлар томонидан куйланган алла ҳамда қадимий уруф-одатлар, қадриятларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, куй ва тароналар иштирокчилар ва дам олувчиларнинг кўзларини намлабгина қолдирмай кўнгилларида унитилмас из қолдирди.

 

      

Ушбу маданий-тадбирда Қорақлпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Бухоро ва айниқса Қашқадарё вилояти жамоаларининг чиқишларида оддий меҳнаткаш аёлнинг-онанинг ҳудудларга хос жиҳатларни ўзидан мужассам этган меҳр ва муҳаббатдан яралган алла қўшиғи тараннуми бутун зални ларзага келтирди.  

 

      

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти терма жамоалари томонидан ҳазил тариқасида тайёрланган саҳна кўриншларида бугунги кунда кўплаб учраб турган долзарб мавзулар (чет элга ишлаш учун кетганлар ва олди-соти савдоси билан шуғулланаётганларга қаратилган) ўз аксини топганлиги томошабинлар олқишларига сазавор бўлган бўлса, Сирдарё вилояти жамоаси қизларининг замонавий “Келин саломи” ва алла-лапари ҳамманинг юзида табассум уйғотди.

Маданий тадбирда ғолибликни Қорақалпоғистон Республикаси (3-ўрин), Хоразм (2-ўрин) ва Андижон (1-ўрин) вилоят терма жамоалари қўлга киритди.

Маданий спорт-тадбири давомида ўз махорати, истеъдоди билан ажралган бир қатор терма жамоларга номенациялар берилди.

Хусусан вилоятлар терма жамоаларидан Наманган - “Энг шиддатли жамоа”, Жиззах - “Энг ғалабага интилувчан жамоа”, Хоразм - “Энг эпчил жамоа”, Сирдарё - “Энг лобар жамоа”, Қорқалпоғистон Республикаси - “Энг зукко жамоа”, Бухоро - “Энг латофатли ва жозибадор жамоа”, Фарғона - ”Энг аҳил жамоа” ва пойтахт вилояти Тошкент - “Энг қувноқ жамоа” номенациялари билан тақдирландилар.


2015 йил Аёллар спорт фестивалининг учинчи даражали дипломи Бухоро вилояти, иккинчи даражали дипломи Тошкент шаҳри ва биринчи даражали дипломи Самарқанд вилояти терма жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, маданий-спорт тадбирида фарзадлари билан ташриф буюрган аёлларнинг фарзандлари кўнглини ҳушнуд этиш ниятида “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан тайёрланган махсус совғалар жажи болажонлар қувончига қувонч қўшди.

        

Бундан ташқари барча иштирокчиларнинг тиббий кўриги ташкил этилди. Тўрт кун давомида мусобақалардан бўш бўлган иштирокчилар санаторийнинг тиббий хизматидан фойдаланиб, соғломлаштирилди.

     

 Шунингдек, кечки пайтда иштирокчилар учун санатория худудидаги кутубхона, кинозал, тренажор хонаси, фитобар, тузли ва хвойли ванналар, массаж каби хизматлардан фойдаландилар ҳамда маданий хоридиқ олишлари учун концерт дастурлари ташкил этилди.

Аёллар спорт фестивалининг ёпилиш тадбирига республика босқичи ғолибларини тақдирлаш учун ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари И.Джураев, “Ўзбектелеком” АК бош директори А.Абдумўминов, “Матбуот тарқатувчи” АК бош директори С.Нажбиддинов, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ф.Умарходжаев, “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК бош директори Ғ.Зияев, “Alskom” суғурта компанияси бош директори Т.Иминов, Республика ахборот кутубхона маркази директори А.Абдуазизовлар томонидан билдирилган самимий тилаклар иштирокчиларда ғурур ҳисини уйғотиш билан бир қаторда уларни эл учун, юрт учун фидоий хизматларини янада самарали бўлишига туртки бўлди.

      

 

Аёллар спорт фестивалида иштирок этган бир қатор терма жамоалар алоҳида номенациялар бўйича, ғолиб жамолар дипломлар ва барча иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

      

 

Аёллар спорт фестивалининг сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари терма жамоалар вакиллари барча иштирокчилар номидан ташкилотчиларга ва ҳомийларга ўз самимий миннаддорчиликларини ҳамда келгусидаги аёллар спорт фестивалини шу тарзда давом эттириш юзасидан қатор таклифларини билдирдилар.

Тадбир доирасида иштирокчилар истиқлол йилларида Тошкент шаҳрида барпо этилган муҳташам иншоотлар, гўзал хиёбонлар, дам олиш масканлари билан ҳам таништирилди.

Ташкил этилган тадбирнинг асосий мақсади умумбашарий демократик, ҳуқуқий талабларга жавоб бера оладиган фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқаро талаб ва андозаларга мос келадиган ижтимоий, иқтисодий, маънавий муносабатларни вужудга келтириш, халқимиз учун фаровон турмуш тарзини барпо этиш, меҳнаткашлар онгида заминимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик, тотувлик ва барқарорлик бўйича шукуроналикни ҳисларини уйғотиш, хотин-қизлар ўртасида спорт-соғломлаштириш маданиятини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш орқали соғлом авлодни тарбиялаш ҳамда уларга муносиб шароитларни яратиш борасида олиб бораётган ишларни кенг тарғиб қилиш.

Шунингдек, ёшларимиз, айниқса қизларимизни маънавий-аҳлоқий камолотга йўналтириш, уларнинг руҳиятини, иймон-эътиқодини, иродасини одамийлик, инсонпарварлик, юртпарварлик, меҳр-оқибат, саҳоват ва келажакка ишонч фазилатлари билан бойитиш, уларнинг иқтидорларини ривожлантириш, миллий минталитетимизга хос бўлган урф-одатларимизни қадрлаш ва авлоддан-авлодга етказишга йўналтирилди.

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мазкур тадбирни юқори савияда ўтишини таъминлашда кўмак бўлган ҳамда ҳомийлик ёрдамини кўрсатган барча ташкилотларга ўз минаддорчилигини билдиради. Шу ўринда алоҳида миннадорчилик Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, Санатор-курортлар бошқармаси “Оқ тош” санаторийсининг барча маъсул ходимларига ҳамда оммавий ахборот восита ходимларига.

РК бош мутахассиси

Р.Тўраева

 

«Соғлом она-соғлом авлод гарови» шиори остида 2015 йилнинг 2-5 апрел кунлари

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Оқ тош” санаторийсида

ўтказилган Аёллар спорт фестивали иштирокчи жамоалар

 

      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

      

 

 

 

 

 
©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi