03.05.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Миннатдорчилик

User Rating:  / 0
PoorBest 

          Мирхан Емберганова, 

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали Қўнғирот ПАТ оператори:

– Фестивал ташкилотчиларидан роса хурсанд бўлдим. Сабаби, кўплаб хамкасбларим билан яқиндан танишдим. Спорт тадбирлари давомида улар билан жудаям қадрдонлашиб кетдик. Тўғриси, пойтахтимизга биринчи бор келишим. Мана шу тадбир бахона азим Тошкентни кўриб, бехад севиндим. Таассуротларим бир олам. Истагим – ўзаро хамжихатликни, ахилликни мустахкамловчи бундай тадбирлар тез-тез ўтказилиб турилса, айни муддао бўлар эди.

          Жанна Нигай,

“Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали мухандиси:

– Аёллар ўртасида “Кексаларни эъзозлаш йили”да ташкил қилинган мазкур спорт байрамидан улкан таассуротлар олдим. Энг мухими, бу фестивал бизни спорт билан мунтазам шуғулланишга ундади. Нафақат ўзимиз, балки оила аъзоларимиз билан биргаликда спорт тўгаракларига борсак, хамиша соғлом бўламиз. Шунда юртимиз равнақига янада катта хисса қўша оламиз.

         Малохат Махмудова,

“Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали Олтиариқ ТБ электромеханиги:

– “Соғлом она – соғлом авлод гарови” шиори остида ўтказилган фестивал биз аёлларни спортга ошно бўлишга, шу орқали соғлом турмуш тарзига риоя қилишга ўргатди. Ҳақиқатан, соғлом хаёт кечирсак, ишимизда хам унум, оиламизда хам мустахкам саломатлик бўлади. Бу нафақат менинг, балки мазкур спорт тадбирида қатнашган барча алоқачи, спортчи хамкасбларимнинг якдил фикрларидир. Ташкилотчиларга яратилган шарт-шароитлар учун ўз миннатдорлигимни билдираман.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi