22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Чемпионлик масъулияти

User Rating:  / 0
PoorBest 

Йилдан-йилга мусобақаларнинг савияси юксалиб, мусобақа иштирокчиларининг ўйиннинг тартиб ва интизом талабларини рақобатчилик маданияти аста-секин тадбиқ этилишига эришилди.

Мусобақа иштирокчиларининг таклифларига кўра, Ташкилий қўмита томонидан мусобақаларни ўтказиш Низомига керакли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб борилди.

Соҳа ходимлари, шунингдек тизимдаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда катта ёшдаги ходимлари ўртасида футзал мусобақаларини янада оммалаштириш ва уларнинг жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш, шу билан бирга мазкур мусобақа ташкилотчиларининг ташкилий тузилмасида бўлган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, ҳар йили ташкил этиладиган мусобақаларни янада юқори савияда ўтказиш кўзда тутилди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан, шунингдек, 7 май Алоқачилар касб байрами ҳамда “Хотира ва қадирлаш куни”га бағишлаб жорий йилнинг 14-16 май кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида соҳа тизимидаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда катта ёшдаги ходимлари ўртасида футзал мусобақаларининг республика босқичи ўтказилди. Мазкур мусобақаларда Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоқа корхоналарининг терма жамоалари ўзаро беллашишди (жами 130 нафар иштирокчилар).

Финал ўйинлари натижасига кўра, Наманган вилояти биринчи ўрин, Бухоро вилояти иккинчи ўрин, Тошкент вилояти учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Шунингдек, мусобақа Низомига асосан 9 та номинация бўйича мусобақа иштирокчилари ташкилий қўмитанинг дипломлари билан тақдирланишди.

Мазкур мусобақа доирасида иштрокчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги “Касаба сайр” ШК томонидан Тошкент шаҳрида бунёд этилган иншоотлар билан таништириш мақсадида экускурсия ташкил этилди.  

  

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi