Ана шундай ўрганишлар филиалнинг Янгибозор, Паркент, Пискент, Тўйтепа, Бекобод, Зафар, Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ почта алоқаси тармоқларида ўтказилди. Бунда асосий эътибор почта алоқаси тармоқларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишга доир ишларни кучайтириш, ижтимоий шериклик тизимини янада ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини кенгайтириш, меҳнатни муҳофазаси бўйича тажрибаларни, илғор шакл ва усулларни кенг ёйиш масалаларига қаратилди.
Ўрганишлар давомида филиал раҳбарияти, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими ва касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ходимларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома талаблари бўйича ходимларнинг билимлари, жамоатчилик назорати бўйича сайланган вакилларининг ишлари тест синовларидан ўтказилди. Келгусида ҳам бундай тадбирлар босқичма-босқич ўтказилиб, жойлардаги масъул мутахассисларга амалий ёрдамлар бериб борилади.
Амирқул САЛАЕВ,
“Ўзбекистон почтаси” АЖ
Тошкент филиали касаба уюшма қўмитаси раиси