Иштирокчилар ижтмоий-меҳнат муносабатларини самарадорлигида касаба уюшмаларининг роли, касаба уюшмаларнинг сиёсати ва тизимли ўзгартиришлар, шунингдек меҳнат низолари таҳлили, мониторинги ва ижтимоий-меҳнат низоларини олдини олиш юзасидан хорижий тажрибаси ўрганилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг вакили сифатидаЎзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев секция йиғилишида Ўзбекистонда ижтимоий–меҳнати муносабатлари тўғрисида маъруза қилди.
Хусусан, Ўзбекистонда ижтимоий-меҳнат муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан, на фақат амалдаги меҳнат қонунчиликги асосида, меъёрий хужжатлар, булардан меҳнат шартномаси (контракт) ва жамоа шартномаси, субъектлар билан ушбу муносабатлар ҳамда жамоа келишувлар ва шартномалар меҳнатда тўғрисидаги қонун хужжатларига ва меъёрий далолатномаларга тенглаштирилган ва уларни меъёрлари томонлар учун ижроси мажбурийдир.
Кўриб чиқилган маърузалар юзасидан иштирокчилар ўзаро фикр алмашишди ва ижтимоий шерикликларга тавсиялар қабул қилинди.
10 июнь куни Қозоғистон касаба уюшмалари Федерациясининг XXIV-Съезди ўз ишини бошлади.
Съезд ишида республикадаги барча тармоқлардан 200 нафар делегатлар, ижтимоий шериклар, сиёсий партиялар раҳбарлари, парламент депутатлари ва халқар ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Республика касаба уюшмалари тизимида 25 та тармоқ касаба уюшмалари ва 16 та худудий касаба уюшмалари бирлашмаси бўлиб жами 2,2 млн. аъзоларни бирлаштиради. Замонавий қозоғистон жамиятини шакиллантиришда хукумат ва тадбиркорлар билан бирга фаол иштирокини, кенг англаган ҳолда дунёда содир бўлаётган воқеалар тезкорлик ва мувофиқлаштириш харакатларига боғлиқлиги юзасидан Федерация раиси - Абельгази Кусаинов маърузада таъкидлаб ўтди.
Съезда Қозоғистон касаба уюшмалари Федерациясининг 5 йил мабойнидаги фаолияти ҳамда республика касаба уюшмаларининг 2015-2020 йилларга мўлжалланган вазифалар кўриб чиқилди.
Съезд делегатлари Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб Абельгази Кусаиновни қайта сайлашди. Раис Абельгази Кусаинов делегатларни барчасини юбилей билан табриклади ҳамда уларга соғлик ва омад тилади.