Шу боис ҳам жорий йилнинг 1-6 июн кунлари Россия алоқа ходимлари мустақил касаба уюшмаси Республика қўмитаси томонидан Москва шаҳрида “Замонавий шароитларда алоқа ходимлари касаба уюшмаларининг устувор йўналишлари” мавзусида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили иштирок этди.
Семенар ишида Швеция алоқа ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари Абрахамссон Томас ҳамда халқаро ишлар бўйича масъул котиб Саверстам Енс иштирок этиб, хорижий касаба уюшмалари марказлари томонидан меҳнат муносабатлари, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро тажрибаларни алмашишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш ва касаба уюшмалари имкониятларини кенгайтириш борасида қатор таклиф ва тавсияларни билдирди.
Шунингдек, семинарда Россия, Озарбайжон, Қирғисистон, Беларусия, Қозоғистон алоқа ходимлари мустақил касаба уюшмалари Республика қўмиталарининг тақдимотлари тингланди. Улар қаторида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тақдим этилган тақдимот иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди.
Хусусан, тақдимотда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, барча қабул қилингаётган дастурларда биринчи галда аҳоли турмуш даражасини ошририш кўзда тутилаётганлиги, жамоа келишувлари ва шартномаларини тузишда меҳнаткашлар манфаатларини биринчи галда туриши, минимал ижтимоий кафолатларни жамоа-шартномавий муносабатлар орқали тартибга солинаётганлиги, меҳнатга хақ тўлаш ва уни меъёрлаштириш, бандликни таъминлаш, меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоялаш, маънавий юксалтириш, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш орқали ходимларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар кенг ёритилди.
Ташкил этилган семинар савол-жавобларга бой бўлди. Кичик гурухларда олиб борилган ишлашлар эса касаба уюшмалари олдида келгусида бажариладиган устувор вазифалар кўламини янада кўпайтирди.
Бундан ташқари ўқув машғулотлар давомида Подолск шахрида жойлашган “Почта саралаш маркази” фаолияти билан таништирилди.
Беш кун давомида ташкил этилган семинар иши Масква шаҳрининг гўзал гўшаларига ташрифлар билан якунланди.