Мустақилик самимий ва меҳнаткаш халқимизга озод ва бахтли яшаш ҳуқуқини берди. Ана шу буюк инъом шарофатидан ўзлигимиз, қадр-қимматимизни англаб, беқиёс имкониятлардан фойдаланиб ҳар соҳада ўзлигимизни намоён этиш саодатига эришдик.
Ватанимиз мутақиллигининг 24 йиллик тўйини нишонлаш арафасида эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимида меҳнат қилаётган кўплаб фидоий ходимларга қўшалоқ байрамни кутиб олиш насиб этди.
Чунки улар энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида юртимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни амалга оширишдаги алоҳида хизматлари, соҳанинг юқори даражада юксалиши ва равнақи йўлида жонбозлик кўрсатганликлари учун давлатимизнинг юксак мукофатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг алоҳида эътирофига сазовор бўлишди.
Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан инсон ва унинг манфаатларини, соҳа ривожига хисса қўшиб келаётган қатор фидоий ишчи-ходимлар меҳнати ҳамда истеъдоди қадрланиб, муносиб рағбатлантирилди.
Улар қаторида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси ўринбосари Эршад Юсуповга топширилган вазирликнинг “Фахрий ёрлиғи” - касаба уюшмалари фаолиятининг муносиб эътирофидир.
Юсупов Эршатд Аркинович ўз иш фаолиятини 1985 йилдан бошлаб, Тошкент авиасозлик ишлаб чиқариш бирлашмаси учиш аппаратларининг I тоифали монтажчисидан бошлаган. У ўзининг 35 йиллик меҳнати давомида зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган барча ишларга талаб даражасида ёндошиб келмоқда.
Соҳа тизимида янги тузилган бошланғич ташкилотларни касаба уюшма хизматига олинишида, жамоа шартномалари тузиш ва фаолиятини ташкил этишда ўз билим ва тажрибасини аямайди.
Тармоқ корхоналарида меҳнат муҳофазаси ва ходимларга қулай меҳнат шароитини яратиш бўйича тарғибот-тушинтириш ишларини, меҳнат муҳофазаси бўйича ваккиллар билимларини мустахкамлашга қаратилган ўқувларни ташкиллаштиради. Тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг ёз мавсумига техник ҳолатини тайёрлаш ишларида фаоллик кўрсатмоқда.
У доимо ўзининг билимини ва иш тажрибасини ёш мутахассисларга ўргатиш қаторида доимо ўз устида ишлайди, ташаббускор, тўғрисўз, ўзига ва бошқаларга талабчан раҳбар бўлиб, соҳа ривожига ўзининг билими, иқтидори, хаётий тажрибаси билан сидқидилдан ҳисса қўшиб келмоқда.
Албатта, Э.Юсуповга берилган бундай юксак эътироф ва шараф уни лойиқ хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчамасликка ундайди.
Мукофот муборак бўлсин!