29.04.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗДАГИ ЮРТНИНГ ЭРТАСИ БОР

User Rating:  / 0
PoorBest 

Дарҳақиқат, ана шу эзгу ишлар негизида ота-онага, кекса авлодга самимий ҳурмат билан эъзозлашда алоқа корхоналари касаба уюшмаларининг хиссаси катта бўлмоқда.

Мана йилимизнинг 9 ойи ҳам ортда қолмоқда. Ўтган даврда кексаларнинг ҳаёт даражасини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшган меҳнат фахрийларига алоҳида эътибор қаратиш, оила ва жамиятда ёшларни миллий қадрият ва анъаналар руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги ишлар учун жамият ва давлатнинг имконият ҳамда кучларини жалб этишга қаратилган “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, кексалар, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ инсонларга, биринчи навбатда ёлғиз қарияларга, ногиронларга ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш мақсадида 1070 нафари уруш ва фронт орти меҳнат фахрийлари, кексалар ва ёши улуғларга 29,3 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди, 29 нафарига дори-дармон олиб берилди.

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 24 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 8,4 млн.сўм, 18 нафар фронт орти меҳнат фаҳрийларига 6,5 млн.сўм, 614 нафар меҳнат фахрийларига 45,6 млн.сўм рағбатлантириш мукофат пуллари берилди, шунингдек 1152 нафар кекса ходимларнинг 20,5 млн. сўмлик коммунал тўлов пуллари қопланди. Жами бу мақсадларга 110 млн. сўм, шундан касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 18 млн. сўм сарфланди.

Ўтган даврда 1139 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин 347,8 млн. сўм, 3487 нафар ишламайдиган пенсионерларга ва меҳнат фахрийларига 398,6 млн.сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, байрамлар муносабати билан 527 нафар меҳнат фахрийлари, пенсия ёшигача ва пенсия ёшида бўлган меҳнаткашларга 72 млн.сўмлик (44,0 млн. сўми КУКдан) совғалар тарқатилди.

Фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштиришни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур мақсадларга жами 59 млн. сўм, шундан касаба уюшмалари ҳисобидан 19 млн.сўм, ижтимоий суғурта ҳисобидан 7 млн. сўм ҳамда иш берувчилар хисобидан 33 млн. сўм миқдоридаги маблағ йўналтирилди.  

Ходимларни, айниқса кекса ходимларнинг ўз вақтида даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши назоарти таъминланди. Жумладан, иш берувчиларнинг 22 млн.сўмлик маблағлари эвазига 1377 нафар кекса ходимларнинг ўз вақтида даврий тиббий кўриги ташкил этилди.

Жисмоний фаолик – узоқ-умр кўриш ва кексалик гаштини суришнинг кафолатидир, шу сабабли дастурда кекса авлод вакилларини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларга етарли шарт-шароитлар яратиш, уларга мос сайёҳлик хизматларининг тури ва шаклини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган бўлиб, унга кўра байрамлар арафасида кексалар ва ёш улуғ меҳнаткашлар иштирокида қатор спорт турлари мусобақалар ташкил этилди. Мазкур тадбирларга 69,9 млн. сўм, шундан 7,1 млн. сўм касаба уюшма ва 62,8 млн. сўм иш берувчилар маблағлари сарфланди. Маданий-маърифий тадбирлар негизида 1955 нафар кекса фахрийларни ва ходимларнинг ота-оналарига 44,6 млн сўмлик маданий тадбир ва концертларга чипталар тарқатилди.

Шу давр ичида 500 нафардан зиёд фахрийларнинг Самарқанд, Кўкон, Хива, Бухоро ва Тошкент шаҳарларига саёҳати уюштирилди. Бу мақсадларга жами 60 млн. сўм, шундан 11 млн. сўм касаба уюшмаси маблағлари сарфланди.

Мамлакатимизда кекса авлод тўғрисидаги доимий эътибор ва ғамхўрлик миқёслари келгусида янада кенгайиб бораверади.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Барчамизни оқ ювиб, оқ тараган, она юртимизнинг оғир юкини, унинг қувонч ва ташвишини умр бўйи елкасида кўтариб келган мўътабар боболаримиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни рози қилиш, уларнинг дуосини олиш дунёдаги энг улуғ, энг савобли ишдир”.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi