22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Ҳуқуқ ва эркинлик, фаровонлик асоси

User Rating:  / 0
PoorBest 

 

Давра суҳбатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директор ўринбосари Нормамат Сатторов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шархловчиси Ғофиржон Жамоловлар маъруза қилдилар. Нотиқлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг инсонпарварлик, демократик ва адолатпарварлик тамойилларига йўғрилганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги роли ҳамда фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида сўз юритиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига аниқ ва тиниқ жавоб берадилар. Конституциямизнинг бошқа давлатлар конституцияларидан ибратли жиҳатлари билан фарқ қилиши ва халқимиз хусусиятига хос жиҳатлари ҳақида жонли мисоллар асосида гапирдилар.

Шунингдек, мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида инсон ва фуқаролар ҳуқуқларини ўрганиш, тарғиб ва ташвиқ қилишда Президетимиз И.А.Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотлорни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”, “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш-мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир», «Юксак маънавият-енгилмас куч» номли китобларининг ўрни ва мазмун-моҳиятлари кенг тарғиб қилиш ҳақида ҳам сўз борди.

Дарвоқе, юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш механизми ҳамда ушбу механизим ричагини ҳаракатга келтирувчи куч Конституция асосида барча яратилаётган қонунлар юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига йўналтирилаётгани ҳам эътибор марказидан четда қолмади..

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо бўлган ташкилотларда Конституция кунини кенг нишонлаш, малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда Конституцияни мазмун-моҳияти, халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатларни тарғиб этишга қаратилган учрашувлар, давра суҳбатлари уюштириш, меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, меҳр-мурувватга муҳтож кишилар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, хайр-эҳсон ишларни ташкил этиш режалаштирилганлиги ибратга лойиқ.

Мазкур белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан анъанага айланган ҳар ойнинг охириги жума кунлари ташкил этилаётган “Маънавият соатлари”нинг навбатдаги тадбир мавзуси айнан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланиб, давра суҳбати ташкил этилганлиги иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

                                     Маъмуржон Қиёмов

 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi