22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

User Rating:  / 0
PoorBest 

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар барча йўналишларни қамраб олмоқда. Айниқса, ёшларга бўлган эътибор тахсинга сазовордир. Шу ўринда, касб-хунар коллежларида тахсил олаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш ва ўз йўналишларида етук кадрлар бўлиб етишишларида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

Касаба уюшмалари тизимида ҳам бу борада қатор чора-тадбирлар ва қарорлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилмоқда. Хусусан, касб-хунар коллежлари талабаларининг корхоналарга келиб амалиёт ўташларига алохида аҳамият қаратиш, коллежларни тамолаб ишга келганларида уларнинг қўнимлилигини таъминлаш мақсадида кам таъминланган, амалиёт даврида ўзининг билим савияси ва ишга бўлган қизиқиши билан алохида ўрнак кўрсатган талабаларга касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам пуллари бериш йўлга қўйилган.

Тадбирда жорий йилда “Ўзбектелеком” АК Андижон филиалида амалиёт ўтаган, кам таъминланган, амалиёт даврида ўзининг тиришқоқлиги, касбга бўлган эътибори орқали алоҳида ажралиб турган 10 нафар талабаларга Иш берувчи томонидан энг кам иш ҳаққининг 20% миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.

 

           

 

“Ўзбектелеком” АК Андижон филиалида ташкил этилган “Ўз касбининг мохир эгаси” тонлови ғолиби филиалнинг ижроия аппарати диспетчери Умаров Зафар қўлга киритган бўлса, “Соҳадаги узоқ йиллик самарали меҳнатлари учун” номинацияси Андижон шахар телекоммуникациялар боғламаси мухандиси Хошимов Абдусалом Таджиаҳмедовичга, “Энг масъулиятли ходим” номинацияси ижроия аппарати назорат мухандиси Исаметдинова Вера Николаевналарга насиб бўлди.

 

 

 

Тажрибали ходимлар маросим иштирокчиларига ўзларининг хаёт фаолиятлари ҳақида сўзлаб бердилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларгатегишли малакали мутахассислар жавобларини олдилар.

Коллеж талабаларида бундай эътибор учун фахр ва ифтихор туйғуси пайдо бўлди ва соҳага бўлган қизиқишлари янада ортди. Буни жонли тарзда бўлиб ўтган давра сухбати давомидан яққол кўриш мумкин эди. Соҳада узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган “Ўз касбининг мохир эгалари” эса ёшларга ўрнак ва фидоийлик тимсоли сифатида намоён бўлди десак муболаға бўлмайди.

 

“Ўзбектелеком” АК Андижон филиали

касаба уюшма қўмитаси раиси

                                               Мохиржон МУСАЕВ


©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi