22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ЗОМИН ҚУЧОҒИДА

User Rating:  / 0
PoorBest 

 

 Оромгоҳни мавсумга тайёрлаш, болаларни дам олдириш жараёнида касаба уюшма қўмитаси (раиси Б.Нурматов) хўжалик ташкилоти билан хамкорликда ишларни ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатди.

Оромгоҳ худуди тўсиқлар билан ўралди. Чўмилиш хавзаси атрофи ҳам ўраб қўйилди.

Ёшларда китобга қизиқишни ошириш мақсадида вилоят ахборот кутубхона марказидан тайинланган кутубхоначи ходим турли мавзуларда викториналар ўтказди. Болалар кўрик-танловларда ўзларининг билим ва маҳоратларини намойиш этишди.

Жорий йилда оромгоҳ кутубхонасига 400 тадан зиёд лотин алифбосида китоблар келтирилди. Компъютер билан жихозланган сабоқхонада балалар замонавий техника сирини ўрганишди.

 

 Мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишлаб, «Буюк ва мустақил юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтган тадбирлар фарзандларимиз қалбида Она Ватанимизга муҳаббат хиссини ўйғотди.

Юқоридаги ишларни ташкил этишда, оромгоҳда кадрларни тўғри танлаш ва уларнинг самарали фаолиятини тўғри йўлга қўйиш билан эришилди. Оромгоҳ етарли даражадаги билим ва тажрибага эга бўлган педагогик ходимлар билан таъминланди.

Бир неча йиллардан буён оромгоҳда ишлаб келаётган оромгоҳ бош тарбиячиси Абдуллаев Шуҳрат жуда тажрибали болажон инсон сифатида алоқа корхоналари раҳбарияти, ходимлари ва албатта фарзандларининг ҳурмат эътиборига сазовор бўлди. Абдуллаев Шуҳрат томонидан оромгоҳда мусиқа, тасвирий санъат, спорт, компъютер саводхонлиги тугараклари ишлари яхши йўлга қўйилди.

 

 2014 йил мавсўм 3 босқичда ташкил этилиб жами 360 нафар Жиззах, Самарқанд вилоятлари, Қороқолпоғистон Республикаси болалари дам олдирилиши режалаштирилган эди. Оромгоҳда 2014 йил ёз мавсўмида 360 нафардан зиёд болалар дам олдирилди.

 

 Оромгохда яратилган шароитдан ота-оналар мамнун. Дам олдирилган болалардан кейинги босқичда ҳам дам олиш истагида бўлганлар сони кўп бўлди.

 Оромгоҳнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки қарийб 25 йилдан буён алоқа ходимлари фарзандлари оромгоҳда бир-бирлари билан яқиндан танишиб, оромгоҳда бирга катта бўлдилар, тарбияландилар ва ушбу анъана давом этмоқда. Бир қанча фарзандларимиз ота-оналари изларидан бориб алоқа соҳасини танладилар, ўқидилар хозирги кунда алоқа соҳасининг яхши мутахассисидирлар. Улар ўртасида меҳр оқибат қариндошчилик ришталари пайдо бўлган десак ҳеч муболаға бўлмайди. Ханузгача бир бирларини холидан хабар олишади яхши кунларда бирга бўлишади.

 Вилоятдаги алоқачи ходимларни ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзтелеком интернейшнл” Жиззах филиали, “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиали, “Ўзбекистон-почтаси” ОАЖ Жиззах филиали, АТ Алоқабанк Жиззах филиаллари томонидан филиалларда тузилган жамоа шартномаларига асосан йўлланмалар ходимларга бепул берилди.

 Катталарнинг болажонлар учун мана шундай саъйи харакатлари натижасида фарзандларимиз маънавий етук, комил инсон бўлиб етишишларига биз ишонамиз.  

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi