28.04.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

АКТ Саммит

 

Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожлантирилиши давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили анъанавий ўтказиб келинадиган АКТ Саммити соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини сарҳисоб қилиш имконини беради. Шу сабабли ҳам Саммит мамлакатимиз ва хорижнинг етакчи мутахассисларини тўплайди.

Бу йилги тадбирда ҳам давлат бошқаруви органлари, йирик корхона ва ташкилотлар, халқаро ташкилотлар, АКТ соҳасининг маҳаллий ва хорижлик экспертлари қатнашдилар.

Саммитнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х.Мирзахидов, Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев ва бошқа сўзга чиққанлар мамлакатимиз иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаларида АКТни янада кенг жорий этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Жумладан, Президентимизнинг шу йил 27 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури қабул қилиниши "электрон ҳукумат" тизимини шакллантириш ва кенг қўллашга қаратилган муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлди. Дастур аҳолининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатини электрон шаклда амалга оширишни таъминлаш, давлат бошқаруви тизимида "ягона ойна" тамойилини жорий этиш каби вазифаларни ҳал этишни ўз ичига олади. Шунингдек, ушбу ҳужжатда ахборот тизимлари комплекси ва "электрон ҳукумат" тизимининг маълумотлар базасини яратишга доир тадбирлар белгиланган.

O'qish: АКТ Саммит

"Касаба уюшмаси куни" доирасида маънавият соати ўтказилди

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги Алоқа тарихи музейида навбатдаги "Касаба уюшмаси куни" доирасида маънавият соати ўтказилди. Тадбирни Марказий кенгаш раиси Асрор Ишанходжаев олиб борди.

 Маълумки, маънавият соатлари анъанага мувофиқ долзарб масалаларга бағишланиб, касаба уюшма фаолларининг ҳуқуқий-сиёсий билимларини оширишга қаратилади. Бу галги машғулотга Ўзбекистон телерадиокомпанияси сиёсий шарҳловчиси Қобилбек Каримбеков таклиф этилиб, у "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллик даврида эришилган ютуқлар тўғрисида" маъруза қилди. Нотиқ ўз чиқишида, тарихан қисқа, аммо асрга татигулик йилларда мамлакатимизда эришилган улкан ютуқларга батафсил тўхталди. Хусусан, Президентимизнинг 2013 йил 9 май —Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситаларига берган интервюси асосида чоп этилган "Ўзбекистон халқига тинчилик ва омонлик керак" номли рисоласи ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзлаган нутқидан ҳаётий мисоллар келтириб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик муваффақиятлар гарови бўлаётганини алоҳида таъкидлади. Нотиқ Ўзбекистон мустақилликка эришган биринчи кунларданоқ "Қўшнинг тинч — сен тинч", деган халқ ҳикматига амал қилиб, тинчликпарвар сиёсат юритаётганини дунё ҳамжамияти тан олганини, натижада мамлакатимизга хорижий инвесторлар салмоқли сармоялар киритиб, ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини қайд этди.

Тадбирда, шунингдек, "Махсус авария-тиклаш бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялари фаолиятлари тўғрисида" мазкур КУҚ раиси Абзалхон Султонсаидов, "Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномаларини касаба уюшмаси ташкилотларида кўриб чиқиш тартиби" ҳақида "Ўзбектелеком" АК "Бош коммутация маркази" филиали бош ҳуқуқшуноси Дилшод Усмоновлар маъруза қилишди.

Маънавият соати таасуротларга бой бўлди.

Фаоллар “Эҳтиром нишони” билан тақдирландилар


 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг мажлислар залида республиканинг вилоят, шаҳар, туман касаба уюшмаси органларида фаол меҳнат қилаётган ва меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва  манфаатларини  ҳимоясида ҳамада маданий-маънавий, соғломлаштириш йўналишида самарали ишларни олиб бораётган бир қатор ходимлар Федерация Кенгашининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланишди.   

 

 

 

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорликда ишларни олиб борган  вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам ушбу кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаш тизимидаги махсус авария тиклаш бошқармаси (х/қ-15361) бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Султонсаидов Абзалхон Шукурович ҳам тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Федерация Кенгаши раиси Танзиля Камаловна барча тақдирланганларга ҳамда иштирокчиларга фаол меҳнатлари учун ўз миннатдорчилик ва самимий тилаклар  билдирдилар. 

РАҲБАРЛАР ВА КАТТА ЁШДАГИ ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МУСОБАҚАЛАРИ

Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси тизимига кирувчи акциядорлик компаниялари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ва катта ёшдаги ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасидаги мини футбол бўйича республика мусобақаларида 40, 50 ва ҳатто 60 ёшни қаршилаган соҳамиз мутахассислари майдонда ёшлардан қолишмайдиган фаоллик кўрсата олишди. 

Соҳа раҳбарлари ва катта ёшли ходимлар ўртасида мусобақани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – уларнинг корхона ва ташкилотларда спорт масалаларига эътиборини ошириш, шу тарзда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ўз ҳиссаларини қўшишга эришишдир. Бугун футбол майдонида тўп суриб, мусобақалашиб кўрган раҳбар ёки катта ёшли мутахассислар эртага спорт билан шуғулланишга янада кўпроқ эътибор қарата бошлайдилар ва бу борада ёшларга ҳам ўрнак бўлиб, уларнинг ҳам спортга ошно тутинишига йўл очиб берадилар. Ходимларнинг соғлом бўлиши эса нафақат биргина корхона иш унумдорлигининг ошишига, балки жамият фаровонлигига ҳам улкан самара беради.

Ана шундай олийжаноб ғоя асосида уч кун давомида ўтказилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ҳамда пойтахтнинг 16 жамоаси иштирок этди. Айтиш жоизки, мусобақа шунчаки рамзий кўриниш олмади, балки ниҳоятда курашларга бой, шиддатли тарзда кечди.

 

O'qish: РАҲБАРЛАР ВА КАТТА ЁШДАГИ ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МУСОБАҚАЛАРИ

"Касаба тур" веломарафонида алоқачилар совриндор

 

Жорий йилнинг 4 сентябр куни Пахтакор марказий стадионида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб ҳамда ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатликларини тиклашга кўмаклашиш, велоспортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасалардаги ҳаваскор велоспортчилар ўртасида "КАСАБА ТУР" веломарафони ўтказилди. 

 

 

 

 

Ушбу веломарафонда барча соҳалар каби алоқа соҳасидан "АЛСКОМ", "Ўзбектелеком" АК "Бош коммутация маркази" филиали, ТАТУ қошидаги Мирзо Улуғбек номидаги академик лицей ходимлари ҳам иштирок этдилар. 25-35 ёшдаги эркак ўртасида 10 км. масофага биринчи бўлиб етиб келган Мирзо Улуғбек номидаги академик лицей жисмоний тарбия ўқитувчиси Мавлон Тўраев мусобақанинг бош соврини билан тақдирланди. Шунингдек, 35-45 ёшдаги аёл иштирокчилар ўртасида 5 км. масофага учинчи ўринда етиб келган "Ўзбектелеком" АК "Бош коммутация маркази" филиали ходими Лариса Иштаева мусобақа совриндорлари қаторидан жой олди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi