27.04.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Устав-асосий қоидалар мажмуи

“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ   Тошкент филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг барча шаҳар ва туман цех касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида ўтгазилган тадбирда бунга алоҳида урғу берилди.

        Мамлакатимизда инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, халқимиз ҳаётининг янада эркин ва обод бўлишига эришиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун ўзининг кутилган самарасини бермокда.

     Бугунги кунда касаба уюшмасининг нуфузини янада ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда уларни соғломлаштириш борасида оширилилаётган талай ишлар мисолида кўриш мумкин. Натижада касаба уюшмаси ташкилотлари фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланмокда.

O'qish: Устав-асосий қоидалар мажмуи

СОҲА КУБОГИ МУРОСАСИЗ ЎТАДИ.

      2013 йилги мини футбол бўйича соҳа кубоги учун мусобақаларнинг Саралаш ва “Ўтиш турнири”да қайси жамоалар иштирок этади? Мусобақалар қандай тартибда ўтади? 

Айтиш керакки, йилдан-йилга мазкур турнирнинг нуфузи ва унга бўлган қизиқиш ошиб боряпти. Демак,

 

2013 йил “Ўтиш турнири” мусобақаларида

 

1. АLSKOM

2. БКМ

3. Давлат қўмитаси

4. ДАИ

5. Мониторинг маркази

6. Матбуот тарқатувчи

1. МАТБ

2. РРТМ

3. ТШТТ-2

4. Ўзбектелеком”

5. Ucell

1. UzMobile

2. UNICON.UZ

3. ЭМММ

4. UZINFOCOM

5. Tradeunion

6. ZTE invest

 

сингари жамоалар иштирок этиши кутиляпти.

Булардан ташқари, кубок беллашувларида, агар исташса, бошқа корхона-ташкилот ва муассасалар жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин. Таъкидлаш керакки, жорий йилги мусобақаларда ZТЕ invest ва Tradeunion (касаба уюшмаси) жамоаси илк бор қатнашишни режалаштирилмоқда.

“Ўтиш турнири”да жамоалар қуръа орқали тўртта гуруҳга тақсимланади. Гуруҳларда ўйинлар доира тизими асосида ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар тўртта чорак финал жуфтлигини ташкил этади.

Бу йилги мусобақалар хар йилги мусобақалардан қизиқроқ ўтиши кутилмоқда. Чунки, UzDTV ва Алоқабанк жамоалари (2012 йил “Ўтиш турнири етакчилари) “Саралаш” гуруҳига ўтганидан сўнг, иштирок этувчи жамоалар кучи нибатан тенг бўлиб, совриндор ўринга яққол даъвогарлар йўқ. Сўзсиз Ucell, Ҳарбий қисм, Ўзбектелеком, Давлат қўмитаси, ТШТТ-2 жамоалари ва яна бир қатор жамоаларнинг ҳар бири Ғолибликни қўлга кирита олади. Бунда, албатта, жамоалар қандай тайёргарлик кўргани, жисмоний ҳолати қай даражада эканлиги катта аҳамият касб этади. Қолаверса, бир неча йиллик танаффусдан сўнг, ўтган йили мусобақаларимизга қайта қўшилиб “Ўтиш турнири” мусобақаларида ишончли ва пишиқ ўйин намойиш этган “Давлат фелдъегерлик хизмати” жамоасини ҳам ҳисобдан чиқармаслигимиз лозим.

 

САРАЛАШ МУСОБАҚАЛАРИ

 

Тошкент шаҳридаги алоқа корхона ташкилот ва муассасаларининг жамоалари ўртасида соҳа кубоги учун “Саралаш” мусобақаларида саккизта жамоа иштирок этади:

 

1. Алоқабанк

2. БРМ

3. ТАТУ

4.ТШТТ

1. ТТТ

2. 2-академик лицей (ТАТУ)

3. “Ўзбекистон почтаси”

4. UzDTV

 

Бу жамоалар якуний финал босқичига Тошкент шаҳри учун ажратилган учта йўлланма учун кураш олиб борадилар. Жамоалар қуръа орқали икки гуруҳга тақсимланадилар. Гуруҳларда ўйинлар доира тизими асосида ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ўринларни эгаллаган жамоалар икки йўлланманинг соҳиби бўладилар, иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ўзаро тўқнашув ўйинда учинчи йўлланманинг тақдирини ҳал этадилар.

Ўтган йиллари Тошкент шаҳри саралаш ўйинларидан финал йўлланмасини қўлга киритиш катта муаммо эмас эди, чунки 8та жамоадан 6 таси, яъни 75 фоизи финал босқичига йўлланмани қўлга киритар эди. Жорий йили 8 та жамоадан 3 тасига, яъни 37,5 фоизига финалга йўлланма берилади. Бунинг ижобий томони, мусобақалар янада муросасиз ўтади.

Умуман олганда, “Саралаш” мусобақаларида вазият нисбатан равшан. ТАТУ билан ТШТТ жамоалари якуний финал босқич йўлланмаларига асосий даъвогарлар деб баҳоланаётган бўлса, яна бир қатор жамоалар буларга муносиб қаршилик кўрсата олади. Чунончи, йилдан-йилга кучайиб бораётган БРМ ва Ўзбекистон почтаси жамоалари, соҳа чемпиони – ТТТ жамоаси, ўтган йили ажойиб тарзда “Ўтиш турнири” голиби бўлган UzDTV жамоаси, Алоқабанк ва ТАТУ қошидаги 2-академик лицей жамоалари ҳам курашсиз таслим бўлмасликлари аниқ.

Хуллас, 2013 йил 9 ноябридан старт оладиган юқоридаги мусобақалар курашларга бой ўтиши кутиляпти ва унга барча спорт ихлосмандларини таклиф этиб қоламиз.

 

Суннатилло Абдуғаниев

Республика бирлашган касаба уюшма

қўмитасининг маданий-маърифий ва

спорт ишлари бўйича етакчи мутахассис

  

Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишни биласизми?

бу борада сизга касаба уюшмаларнинг юридик хизматлари ёрдам бериши мумкинлигиничи?

Мамлакатимизнинг буюк келажагини яратиш ҳар биримизнинг ҳуқуқий саводхонлигимиз, билим ва интилишимизга чамбачас боғлиқлиги бугун сир эмас. Азиз ўқувчи, биз бугун ана шу ҳақда фикр юритиш ниятидамиз.      Дарвоқе, ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир киши ҳаракатчан, ишбилармон ва ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишни билиши керак бўлади. Нега деганда, изланувчан, олдидаги тўсиқларни ўзининг ҳалол меҳнати билан енга оладиган инсонларгина давр билан ҳамқадам юра олади.

Жамиятда ҳар бир фуқаро ўз хақ-ҳуқуқини билиши   ҳар бир муаммони ечишда унга энг аввало ишончли қалқон ҳисобланади. Баъзан ҳаётда ҳуқуқшунос хизматидан ҳам фойдаланига тўғри келади. Аммо айтиш жоизки, одатда фуқаролар ҳуқуқшуносга бошига мусибат тушганда ёки бирор бир ҳаётий муаммони ечолмаганда, бир сўз билан айтганда, ночор қолганда охирги имконият сифатида мурожаат қилишади. Аслида ҳар бир инсон ҳуқуқий соҳада учрайдиган муаммоларга тийран нигоҳ билан қараши учун ёнида маслахатгуйи бўлган ҳолда турса, қандай яхши.

O'qish: Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишни биласизми?

Муносиб меҳнатга эътибор

      

иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро эркин муносабат

муносиб меҳнат концепциясини мамлакатимизда қарор топтириш учун хизмат қилмоқда.

Маълумки, 2006 йилдан буён Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси томонидан 7 октябрь “Муносиб меҳнат куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан айни кезда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатида, асосан, касаба уюшмалари томонидан байрам тусидаги тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилиб келинмоқда. Ана шу кун муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув Марказида давра суҳбати бўлиб ўтди.

O'qish: Муносиб меҳнатга эътибор

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi