Республика алоқа ходимлари Тармоқ келишувининг ярим йиллик якунлари муҳокамасида бу ҳақда фикрлар билдирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув мавжуд. Ушбу ҳужжат асосида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекомуникация технологиялари давлат қўмитаси Ҳайъати ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсати ўртасида ҳам соҳа ходимлари фаровонлигини ва реал даромадларини оширишга, бандликни таъминлаш, саломатлигини ҳимоя қилиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларини ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тармоқ келишуви имзоланган.Ўз навбатида мазкур Келишувни бажарилиши ҳар ярим йилда қўшма мажлисда атрофлича муҳокама этилади, тегишли қарорларни қабул қилиш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилади.
Яқинда мазкур Тармоқ келишувини бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекомуникация технологиялари давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги барча корхонлар билан касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни янада самарали ташкил этиш борасида юқорида таъкидлаганимиздек, қўшма мажлис бўлиб ўтди. Бунда албатта, алоқа соҳасининг барча корхонлари билан касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни янада самарали ташкил этилганлиги 2013-2014 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси тасдиқланганлиги ҳам соҳа ходимларининг фаровонлигини таъминлашга ва реал даромадларини ошишига муносиб хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекомуникация технологиялари давлат қўмитаси тизимидаги компания ва жамиятларда меҳнат қилаётган41857нафар ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақлари жамоа шартномаларига асосан 2013 йилда 707,1 минг сўмни ташкил этган бўлса, бу - 2012 йилга нисбатан 44 фоизга ошганлиги эътироф этилди.
Жамоа шартномалари орқали эса кам таъминланган 1338 та оилаларга жами 247,4 млн. сўм, шундан 33,0 млн. сўм касаба уюшма бюджети ҳисобдан моддий ёрдам кўрсатилшига эришилди.
Шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар сотиб олишлари учун оилали ходимларга уй-жой қўрилишига 543 та иш берувчилар маблағи ҳисобидан 1 млрд. 10 млн. сўмлик фоизсиз ссудалар берилганлиги ҳамда ишчи-ходимларнинг олий ўқув юрталарида тахсил олаётган 222 нафар талабалар учун шартнома пулларининг бир қисми, яъни 523,0 млн. сўм иш берувчилар маблағи ҳисобидан тўлаб берилди.
Инсон ҳаётидаги унутилмас шодиёна - байрам кунлари арафасида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг 970 нафарига нақд пул шаклида, жами 53,0 млн. сўм, шундан 4,2 млн. сўми касаба уюшма бюджети ҳисобидан моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Юртимиз келажаги бўлмиш, касб-ҳунар коллежаларини тугатган, соҳа корхоналарига ишга жойлашган 378 нафар ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшма бюджети ҳисобидан 16,0 млн. сўм миқдорда бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди. Бу борада белгиланган режа 128 фоизга бажарилди.
Шунингдек, соҳа корхоналарида амалиёт ўтаган касб-ҳунар коллеж ўқувчиларининг 200 нафарига энг кам иш хақининг 20 фоиз миқдорида касаба уюшма бюджети ҳисобидан бир марталик ёрдам пуллари тўлаб берилди.
Давлат қўмитаси тизимидаги корхона ва муассасаларда жамоа шартномасида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ бажарилишига эришилди. Шу билан бир қаторда, компания ва жамиятлар таркибидаги бази филиаллар томонидан жамоа шартномаларида белгиланган мажбуриятларни бажарилишида сусткашликка йўл қўйилган ҳолатлар ҳам юз берди. Масалан, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг Хоразм филиалида 3 млн. 800 минг сўм, Тошкент филиалида 12 млн. 401 минг сўм меҳнат муҳофазаси тадбирларига сарфланган бўлиб, бу йўналишдаги ишлар талабга жавоб бермайди. Ёки меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларга эса “Матбуот тарқатувчи” АКнинг Наманган филиали 563 минг сўм, Қашқадарё филиали 500 минг сўм маблағ сарфлаганлигига нима дейсиз?
Жамоа шартномаларида ходимларга ижтимоий имтиёзлар тўлаб берилиши бўйича ҳар бир ходимга 2013 йил якунига кўра, “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиалида ўрта ҳисобда 20 минг сўм, Хоразм филиалида 131 минг сўм, Қорақалпоғистон Республикаси филиалида 137 минг сўм, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалида 88 минг сўм, Сирдарё филиалида 56 минг сўм, Тошкент филиалида 86 минг сўм бўлиб, қолган филиалларга нисбатан кам миқдорини ташкил этаётганлиги бу борада талай ишлар қилинишини тақозо этади.
“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Сурхондарё филиаллари ҳамда “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали жамоа шартномаларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баробари ўрнига бир баробари миқдорида моддий ёрдам тўлаб берганлигиничи? Юқорида қайд этилганлар камчиликлар билан биргаликда “Матбуот тарқатувчи” АК тизимидаги корхоналар томонидан тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйилган холатлари ҳам учрайди.
Тармоқ келишувининг 2013 йил бажарилиши якунларини кўриб чиққан Давлат қўмитаси Ҳайъати ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсати қўшма мажлиси тегишли қарор қабул қилди. Қарорда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2012-2014 йилларга тузилган Тармоқ келишуви 2013 йил якуни бўйича асосан бажарилганлиги эътиборга олинди.
Бу борадаги ютуқ ва камчиликларни назоратга олиш ҳамда меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилишда Тармоқ, Тариф келишувлари ва Жамоа шартномаларида иш берувчилар томонидан олинган мажбуриятларни бажарилишига алоҳида эътибор қаратиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Махмудов зиммасига юклатилди. “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ, “Матбуот тарқатувчи” АКлари билан Тариф келишувларига ва “Ўзбектелеком” АК билан Ягона жамоа шартномасига кўра Давлат қўмитаси тизимидаги корхоналар жамоа шартномаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ишларини амалга ошириш ҳамда Тармоқ, Тариф келишувлари ва Жамоа шартномаларини ҳар ярим йилда бажарилиши юзасидан таҳлилий-танқидий маълумотларни тайёрлаш ёхуд белгиланган тартибда муҳокама этиб бориш, қўшма қарорларни назорат қилиш ишларини ташкил этиш вазифалари ҳам қўшма йиғилиш қарорига асосан Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаевга юклатилди.
Мазкур Давлат қўмитаси Ҳайъати ҳамда касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг қўшма мажлиси сўнгида “Тармоқ келишувига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги (2014 йил 27 январида 31/16-25 “о”-сон) қўшма буйруқ-қарор билан тасдиқланган Ишчи гуруҳи таклифлари инобатга олинди ва Тармоқ келишуви 2014-2016 йилларга мўлжаллаб тузилган, деб ҳисобланилди.
Тизимидаги акциядорлик компания, жамият, корхона ва муассасалари ҳамда касаба уюшмаси ташкилотлари раҳбарлари зиммасига ҳам талай вазифалар юкланди. Энг аввало, Келишувлар ва Жамоа шартномаларида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишида йўл қўйилган камчиликларни 2014 йилда бутунлай бартараф этиш, уларни жойларда тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан меҳнат жамоаларида ўтказиладиган йиғилишларда таҳлилий-танқидий жиҳатдан кўриб бориш, муҳокама этиш ҳар бир катта-кичик раҳбарга топширилди.
М.Қиёмов
Аёлни улуғлаш – оилани, ватанни, ҳаётни улуғлашдир. Бугунги кунда аёлларга, айниқса, қизларга, унларинг саломатлиги, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 2013 йил 9 декабрдаги 455/16-07 “о”- сонли қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган аёллар ўртасида “Соғлом она – соғлом авлод гарови” шиори остида Аёллар спорт фестивалини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Спорт фестивалининг Низомига кўра, Республика финал босқичи жорий йилнинг 5-7 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан 2014 йилнинг 18 февраль куни “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Андижон филиали миқёсида саралаш босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақаларни ташкил этишдан мақсад:
-умумбашарий демократик, хуқуқий талабларга жавоб бера оладиган фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқаро талаб ва андозаларга мос келадиган ижтимоий, иқтисодий, маънавий, жисмоний муносабатларни вужудга келтириш ҳамда хотин-қизларни спорт-соғломлаштириш маданиятини ошириш;
- Халқимиз учун фаровон турмуш тарзини барпо этиш, заминимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик, тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш;
- Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
- Оилаларда, айниқса аёллар ўртасида маънавий-аҳлоқий муҳитни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- Ёшларимиз, айниқса қизларимизни маънавий-аҳлоқий камолотга йўналтириш, уларнинг руҳиятини, иймон-эътиқодини, иродасини одамийлик, инсонпарварлик, юртпарварлик, меҳр-оқибат, саҳоват ва келажакка ишонч фазилатлари билан бойитиш;
- Давлатимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда, оилада ўз ўрниларини топиш ва соғлом авлодни тарбиялаш, оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларга муносиб шароитларни яратиш борасида олиб бораётган ишларни кенг тарғиб этиш;
- “Ўзбектелеком” АК Андижон филиали такибидаги боғлама ва бўлимларда, айниқса, чекка қишлоқларда ишлаб келаётган аёлларни жисмоний тарбия ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш орқали оммавий спортни кундалик эҳтиёжга айлантиришдан иборат.
Спорт мусобақалари Андижон давлат университетининг Хорижий тиллар факультети спорт мажмуасида ўтказилди. Бунда, 130 дан зиёд филиал ходимлари иштирок этдилар.
Мусобақлар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўтказилди. Барча мусобақалар қизғин курашлар остида бўлиб ўтди.
Шахмат, шашка ва стол тенниси мусобақалари филиалнинг боғлама ва бўлимларидан ташриф буюрган ходимлар ўртасида яккахон тартибда ўтказилди. Волейбол мусобақалари терма жамоалар ўртасида ўтказилди.
Мусобақалар негизида иштирокчилар бир махам бепул иссиқ овқат билан таъминландилар. Мусобақа жараёнлари Андижон вилоят телерадиокомпанияси томонидан телевидения орқали кенг ёритилди.
Муросасиз ўтган беллашувларда спортнинг волейбол тури бўйича Андижон шаҳар телекоммуникациялар боғламаси терма жамоаси, стол тенниси бўйича Бўз тумани алоқачилар жамоаси ва кили Наргиза Бобохўжаева, шахмат бўйича Андижон шаҳар телекоммуникациялар боғламаси жа моаси вакили Махпират Ахмедова, шашка бўйича ҳам айнан шу жамоанинг вакиласи Зухра Мамажонова биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Мусобақаларда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Жумладан, “Энг ёши улуғ мусобақа иштирокчиси”, “Ғалабага бўлган иштиёқи учун”, “Энг фаол мусобақа ташкилотчиси” номинациялари шулар жумласидандир.
Мусобақалар сўнгида, биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгалларган мусобақа ғолибларга ҳамда номинациялар бўйича лойиқ деб топилган иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
“Ўзбектелеком” АК Андижон филиали
касаба уюшма қўмитаси раиси
Мохиржон МУСАЕВ
Бугунги кун касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва фаоллари қандай бўлишлари керак? Қисқагина қилиб, улар касаба уюшма аъзолари ҳамда иш берувчилар ўртасида бамисоли кўприк вазифасини ўташлари лозим десак, муболаға қилмаган бўламиз. Тўғри-да, қабул қилинган жамоа шартномаси шартларининг бажарилишида уларнинг фидойиликлари сув билан ҳаводек зарур. Энг муҳими, касаба уюшмаси фаоллари давр талабига доимо лаббай дея жавоб беришлари шарт ва зарур. Чунки уларга юксак ишонч билдирилган, зиммаларига катта масъулият юкланган.
Бугунги давр талабларидан бири – барча жабҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, десак янглишмаган бўламиз. Замоннинг ана шу долзарб талабига жавобан Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси ўзининг навбатдан ташқари VII Қурултойини видеоконференция тизими орқали ўтказди. Жойлардаги барча касаба уюшмалари фаоллари видеоконференцалоқа хизмати ёрдамида пойтахтда ўтказилган Қурултойни нафақат кузатиб боришди, балки анжуман иштирокчилари билан мулоқотга ҳам киришишди.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 феврал куни соат 10-00 да Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерация Кенгашининг мажлислар залида Тошкент шаҳридаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари расилари учун навбатдаги ўқув семинар ташкил этилди.
Мазкур ўқув машғулотининг кун тартибига 4 масала юзасидан Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг масъул аппарат ходимлари томонидан маърузалар ўқилди.
Кун тартидаги биринчи масала юзасидан Ю.Гапруров иштирокчиларга 2013 йил якуни бўйича филоят корхоналарида ўтказилган жамоа шартномаларини бажарилиши юзасидан ўтказилган конференциялар якунлари ва уларда кўрилган масалалар юзасидан батафсил тўхталди. Шунингдек, 5 февралдан 18 февралга қадар Тошкент шаҳрида жойлашган корхоналарда ташкил этилаётган конференцияларга тўхталди ҳамда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ва ҳисоботларни ҳаққонийлигини таъминлаш борасида аниқ кўрсатмалар берди.Кенгашнинг ташкилий масалалар бўйича бош мутахассиси Г.Гулямова томонидан 2014 йил учун белгиланган иш режани тузиш, унда асосий эътиборни йилнинг устувор вазифаларига қаратиш ҳамда тегишли йўналишлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларни киритиш борасида тегишли тавсиялар бериб ўтди.
Шунингдек, бошланғич ташкилот касаба уюшма раисиларига 2014 йил учун сарф-харажатлар сметасини тасдиқлаш борасидаги тавсиялар ҳам эътибордан четда қолмади.
Ўқув машғулотда бошланғич касаба уюшма қўмита раислари томонидан “Касаба куни” ўқув-машғулотларини ўтказиш режасига ҳуқуқий, ижтимоий масалалар киритиш ҳамда психологларни таклиф этган ҳолда семинар-тренинг ташкил этиш каби таклифлар киритилди.
Бундан ташқари иштирокчилар томонидан меҳант дафтарчаларини тўғри тўлдириш ва назоратини қандай олиб бориш, имтиёзли равишда нафақага чиқиш тартиби каби берилган саволларга жавоб берилди.
Навбатдаги ўқув машғулотини Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси А.Ишанходжаев олиб борди.
Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ва қонуний ҳақ-хуқуқларини, уларнинг ҳуқуқий билим савиясини ва маданиятини ошириш, корхона ва ташкилотларда меҳнат, бандлик ва меҳнат муҳофазаси қонунчилигида назарда тутилган кафолатларни жамоа келишувлари ва шартномалари орқали янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тармоқ касаба уюшмалари фаолиятининг асосий мақсади ва устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.
2014 йилнинг 1 январ ҳолатига тармоқ касаба уюшмалари ўз сафларида 62 мингдан зиёд аъзони бирлаштиради.