Бу ҳақда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри алоқа корхоналари бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида ўтказилган “Касаба уюшма куни”да “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонун ижроси юзасидан республика идоралараро йиғилишининг 2013 йил 29 ноябрдаги қарори мазкур тадбир диққат марказда бўлди.
Фуқароларнинг мурожаатлари оғзаки ёки ёзма шаклда киритилади.
Фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари бир хил аҳамиятга эга.
“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонуннинг 4-моддасидан.
Маълумки, ҳар ойнинг биринчи ҳафтасининг чоршанбасида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси МК томонидан “Касаба уюшма куни” тадбири доирасида ходимларни ҳуқуқий, маърифий ва маънавий саводхонлигини оширилиши анъанага айланган. Янги-2014 йилда илк маротаба ўтказилган ушбу тадбир аввалгиларидан ажралиб турди.
Бу гал, Марказий кенгаш раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат тадбир режасига асосан, касаба уюшма кунига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган алоқа соҳаси кархона-ташкилотларининг касаба уюшма қўмитаси раислари ва аъзоларга қизиқарли суҳбат ташкил этилди.
Буни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан ҳам англаб олиш мумкин.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан ижобий натижаларга эришаётган бошланғич ташкилотларни аниқлаш ва тақдирлаш мақсадида 2011 йилда илк маротаба “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказилган эди. Мана орадан икки йил ўтиб, ўз якунига етаётган жорий йилда ҳам ушбу кўрик-танловнинг якуний босқичи ғолиб ва иштирокчилари тақдирланди.
Унда республика финал босқичига чиққан намунали бошланғич касаба уюшма қўмиталари фаолиятига оид турли тадбирлар ўз аксини топган стенд ва фотосуратлар, корхона ва ташкилотларда самарали меҳнат қилаётган меҳнаткашлар манфаати доимо устувор эканлигини акс эттириб турганлиги бу тадбирнинг ўтказилиши нақадар муҳимлигини яна бир бор тасдиқлади. Тантанали тадбирда ЎзКУФК раиси Танзила Нарбаева иштирок этди ва кириш сўзи билан очди.
Конституциямизнинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбир давомида жаранглаб турди.
Ҳақиқатан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлактимизнинг мустақиллик йилларда эришган, қўлга киритган улкан ютуқ ва муваффақиятларининг ҳуқуқий асоси эканлиги бугун яққол намоён бўлмоқда. Шу боисидирки, Бош Қомусимиз мамлакатимизда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, қонун устувор бўлган кучли фуқаролик жамиятини қарор топириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли тарзда ҳимоя қилиш имконини бермоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерация Кенгашининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишлаб, “Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида ўтказилган давра-суҳбатида ҳам бу ҳақида кўп бора таъкидланди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерация Кенгаши, касаба уюшмаси Марказий кенгашлари, соҳалар бўйича Республика бирлашган касаба уюшма қўмиталари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти худудий бирлашма кенгашлари раҳбарлари ва масъул ходимлари, Тошкент шаҳридаги алоқа ва хизмат кўрсатиш корхоналари бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан касаба уюшмалари ёшлар кенгашлари иштирокида “Катта ҳаётга — касаба уюшмаси билан” акцияси ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ёшлар кенгаши томонидан олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва лицей ўқувчилари ўртасида касаба уюшмалари афзалликларини асослаш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари изчиллик билан амалга ошириляпти. Ана шу тадбирлар сирасига кирувчи "Катта ҳаётга — касаба уюшмаси билан” акцияси Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида ҳам ташкил этилиб, тадбирда Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил олаётган юқори босқич талабалари фаол қатнашишди.
Талабалар билан учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев қатнашишди ва сўзга чиқишди.
касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда амалга оширилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан жорий йилни “Бошланғич ташкилотлар йили” деб, эълон қилинганлиги муносабати билан ниҳоясига етаётган 2013 йилда салмоқли ишларга қўл ўрилди. Бунинг исботи сифатида энг аввало жорий йилдан бошлаб бошланғич ташкилотларнинг моддий ва молиявий имкониятларини яхшилаш чоралари кўрилди. Ҳар ойлик аъзолик бадалларни йиғиш вазифаси бошланғич ташкилотлар зиммасига юкланди. Тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, ушбу бадаллардан бошланғич ташкилотлар ҳисобида қарийиб олтмиш фоизи қолдириладиган бўлди.