Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 59-моддасида “Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар ” деб белгилаб қўйилган.
Бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва биринчи галда ёшларни бандлигини таъминлаш, меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, уларга қулай ишлаб чиқариш муҳитини яратиш, ҳуқуқий, ижтимоий кафолатлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, маънавий-маърифий, интелектуал салоҳиятини кўтариш, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш ходимлар ва кўп йиллик малакага эга бўлган мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этиш борасида бир қатор танлов ва тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
O'qish: “Энг фаол ёш алоқачи”, “Энг фаол ёш дастурчи” танлови ғолиблари аниқланди!
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2014 йил 15 майдаги 23-5/18-02-”о”-сонли қўшма буйруқ-қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги алоқа корхоналарида фаолият юритаётган меҳнаткашлар ўртасида спортнинг стол тенниси муобақалари ташкил этилмоқда.
Корхона ва ташкилотларда ташкил этилаётган мусобақалар ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимлар ва айниқса ёш мутахассисларни саломатлигини мустахкамлаш, уларни спортга жалб этиш орқали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, норкомания ва токсомания каби иллатлардан асраш, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлардан оқилона фойдаланишга йўналтирилмоқда.
Ўсиб келаётган ёш авлодни рассомлик саънатига бўлган қизиқишини янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, қалбида эзгулик, садоқат, меҳр-муҳаббат каби туйғуларни сужетлар орқали жажжи қўллари билан расмларда акс эттиришга ўргатиш ҳамда болалар чизган расмлар негизида почта маркаларини чоп этишига жамоатчилик диққатини жалб қилиш мақсадида “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси билан хамкорликда жорий йилнинг 15 январидан - 15 март кунига қадар “Дунё-болалар нигоҳида” махсус почта маркаларини чоп этиш учун “Менинг орзуим” мавзусида болалар ижодий расмлар Республика танлови эълон қилинди.
“Ўз касбининг мохир эгалари” талабалар билан учрашдилар.
“Ўзбектелеком” АК Андижон филиалида амалиёт ўтаётган бир гуруҳ талабалар билан ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилияти билан профессионал даражасини оширишга эришган, кўп йиллик тажрибаси билан меҳнати унумдорлигини таъминлаган ҳамда «Устоз-шогирд» анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда, кўплаб шогирдларга устозлик қилган моҳир касб эгалари ўртасида “Икки авлод учрашуви” ташкил этилди.
Мазкур тадбирни “Икки авлод учрашуви” деб номланиши ҳам бежизга эмас албатта, хусусан корхонада амалиёт ўтаган бир гуруҳ коллеж талабалар ва “Ўз касбининг мохир эгалари”ни тақдирлаш қаторида асосий эътибор ёш мутахассисларни касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, касбий алоқаларини мустаҳкамлаш, зарур ҳолларда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2014 йил 7 апрелдаги 01/3/17-20 “о” сонли қўшма қарори қабул қилиниб, соха тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Энг фаол ёш алоқачи”, “Энг фаол ёш дастурчи” танловларини ўтказиш белгиланди.