28.04.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ЗОМИН ҚУЧОҒИДА

Зомин табиати сўлим гўшаларимиздан. Пурвиқор тоғлар, ям-яшил арчазорлар баҳридилингизни очади. Ультрабинафша нурларининг мўллиги саломатлигингизга, ҳавонинг муътадиллиги ва тозалиги нафас олиш аъзоларингизга кони фойда.

Зоминда ўнлаб болалар оромгоҳлари, дам олиш масканлари ташкил этилган. Шундай орогоҳлардан бири“Ўбектелеком” АК Жиззах филиалига қарашли “Алоқачи” болалар оромгоҳи Зомин туманининг Еттикечув қишлоғида жойлашган.

2014 йилда Алоқа ходимлари фарзандларини мароқли дам олишлари, уларни соғломлаштириш, оромгоҳнинг моддий техника негизини мустахкамлаш мақсадида йил бошидан оромгоҳда қурилиш-таъмирлаш ишлари режага асосан амалга оширилди. Оромгоҳ зарур қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар, технологик ускуналар ва бадиий адабиётлар, спорт анжомлари билан таъминланди. Энг асосийси муаммо бўлиб келаётган вазифалардан бири оромгоҳнинг кириб келиш йўлаги ва оромгоҳ худудига асфальт ётқизилди.

O'qish: ЗОМИН ҚУЧОҒИДА

ТОШКЕНТ ШАҲРИГА САЁХАТ

“Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида ҳамда давлатимиз Мутақиллигининг 23 йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 6-7 сантябр кунлари “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Самарқанд филиали касаба уюшмаси томонидан 45 нафар меҳнаткашлар, фаоллар ва уларнинг 6 нафар фарзандлари учун Тошкент шаҳарига экскурция ташкил этилди.

 Дарҳақиқат бугун Тошкент шаҳрида қад қўтарган қатор бино ва иншоатлар, тарихий обидалар, истирохат боғлар ва хиёбонлар, ўтмишимизни доимо эсталиб турадиган музейларга хавас қилса арзийди.

Тошкент шаҳрига азим Самарқанддан келган сайёхлар биринчи галда Мустақиллик майдонига ташриф буюрдилар.

 

O'qish: ТОШКЕНТ ШАҲРИГА САЁХАТ

СТОЛ ТЕННИСИ КЎЧМА КУБОГИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ўзбекистон Стол тенниси Федерацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 9-10 август кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида алоқа ходимлари ўртасида СТОЛ ТЕННИСИ КЎЧМА КУБОГИ соврини учун мусобақаларнинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада ҳудудий саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳаридан жами 15 та терма жамоалар таркибида 60 нафар стол тенниси ишқибозлари беллашдилар. 

Шуни алоҳида эътироф этиб ўтиш жоизки мазкур мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимларни, айниқса ёш мутахассисларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга жалб этиш, меҳнаткашларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спортни соҳа ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг кундалик турмуш тарзига айлантириш, шунингдек мазкур спорт турини янада оммалаштиришга йўналтирилди.

 

O'qish: СТОЛ ТЕННИСИ КЎЧМА КУБОГИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

Мукофот муборак

Маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳар йили давлатимиз мустақиллик байрами арафасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, халқнинг маънавиятини юксалтириш жараёнида фаол иштирок этган, меҳнаткашларнинг хуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва касаба уюшмалари нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшаётган бир қатор касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларини тақдирлаш анъанага айланган.

Бу йили ҳам тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, ҳудудий бирлашмалар, Федерация Кенгаши тасарруфидаги ташкилотлар томонидан 100дан зиёд номзодлар “Ehtirom nishoni” га тавсия этилган бўлиб, номзодлар махсус комиссия томонидан ҳар томонлама ўрганилди ҳамда энг муносиблари танлаб олинди.

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Ehtirom nishoni” билан тақдирлаш маросими тантанали ўтказилди.

O'qish: Мукофот муборак

Навбатдаги Раёсат йиғилиши

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Раёсати йиғилиши кенгайтирилган ҳолда ташкил этилиб, унда Республика кенгашининг ҳудуд бўйича Кураторлари, Тошкент шаҳридаги алоқа корхоналари касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.

O'qish: Навбатдаги Раёсат йиғилиши

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi