22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Ватан тасвири жажжи қўлларда

Истиқлол йилларида болалар манфаатлари ҳимояси, улар саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлод тарбияси масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Юртимизда жисмонан соғлом, маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалаларига касаба уюшма ташкилотлари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

O'qish: Ватан тасвири жажжи қўлларда

ТАНЛОВЛАРДА ЭНГ ФАОЛЛАР ТАНЛАБ ОЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сон қарорига мувофиқ мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган тадбирлар юқори савияда ва белгиланган муддатларда ўтказилмоқда.

O'qish: ТАНЛОВЛАРДА ЭНГ ФАОЛЛАР ТАНЛАБ ОЛИНМОҚДА

Муносиб номзодлар танланмоқда!

Соҳа тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши жорий йилнинг 18 апрелида 17-24 “о” сон Раёсат қарори билан «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилди.

O'qish: Муносиб номзодлар танланмоқда!

Д И Қ Қ А Т ! СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА КЎЧМА СОВРИН ТАЪСИС ЭТИЛДИ.

 

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекиcтон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг стол тенниси бўйича Кўчма соврини таъсис этиш ва стол тенниси мусобақаларини ўтказиш юзасидан жорий йилнинг 15 майида 23/5 / 18-02 “о”- сон қўшма буйруқ-қарор имзоланди.

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стол тенниси бўйича ташкил этилиши режалаштирилган мусобақаларнинг мақсади асосан корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар, айниқса ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали саломатлигини мустаҳкамлашга, уларни спортга жалб этиш орқали салбий иллатлардан сақлашга, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, корхоналарда оммавий спорт турлари билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлардан оқилона фойдаланишга йўналтирилди.

O'qish: Д И Қ Қ А Т ! СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА КЎЧМА СОВРИН ТАЪСИС ЭТИЛДИ.

"Соғлом бола йили" Давлат дастури асосида семинар ўтказилди

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази мажлислар залида марказ иш режасига асосан, соҳа мутахассислари учун «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда марказнинг барча департамент ва бўлим бошлиқлари, марказ ходимлари иштирок этишди.

Давра     суҳбатини     марказнинг   методологик   таъминлаш маркази бош мутахассиси Тўлқин Ботиров олиб борди.

O'qish: "Соғлом бола йили" Давлат дастури асосида семинар ўтказилди

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi