22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

МУҲИМ ОМИЛ

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раёсатининг 2015 йил якунлари ва жорий йил вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

O'qish: МУҲИМ ОМИЛ

БАЙРАМ МУБОРАК

 Ўзбекистон Республикасида ҳар йили 14 январь “Ватан ҳимоячилар куни” миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган.

Мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши номидан муборакбод этамиз.

Барчангизни “Ватан ҳимоячилар куни” билан табриклар эканмиз, Сизларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан химоячилари куни билан табриклаймиз.

  

Янги йилингиз билан!

Ҳурматли хамкасблар!

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши жамоаси кириб келаётган Янги – 2016 йил билан чин қалбдан, самимий табриклайди.

Юртимиз равнақи, порлоқ келажаги, халқимиз тинчлиги ҳамда фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнатингизда улкан зафарлар тилайди.                                    

 

 

 

 

  

Мини футбол(футзал) бўйича кўчма кубок учун Республика турнирининг финал ўйинлари бўлиб ўтди

 Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, ЎзКУФК “Касаба сайр” ШК ҳамкорлигида 14 январ “Ватан ҳимоячилар куни”ни муносаби билан жорий йил 7-9 январь кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол бўйича кўчма кубок учун Республика турнирининг финал ўйинлари бўлиб ўтди.

O'qish: Мини футбол(футзал) бўйича кўчма кубок учун Республика турнирининг финал ўйинлари бўлиб ўтди

КЎРИК-ТАНЛОВ ЯКУНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2015 йилнинг 19 мартида 23-2/21-20 “о” сонли қўшма буйруқ-қарор имзоланган эди.

Ушбу қўшма буйруқ-қарорга асосан иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида соҳа корхона, ташкилот ва муассасалари ўртасида Меҳнат муҳофазаси бўйича икки босқичли кўрик-танлови ўтказилди.

O'qish: КЎРИК-ТАНЛОВ ЯКУНЛАНДИ

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi